Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
425 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#савол_жавоб

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га энг кўп юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

📥 Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиб, етарлича балл тўплай олмаган педагогларнинг тоифаси пасайтириладими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга асосан навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган биринчи ва иккинчи тоифали педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди. Яъни тоифаси пасайтирилмайди.

📥 2021 йилда ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун аризалар бериш муддатлари тугадими?

Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Таълим инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

❗️Шунингдек, педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Буюртмаларга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича тегишли бошқарув органларига мурожаат қилишлари мумкин.

📌 Эслатиб ўтамиз, ушбу мавзуда педагогларни энг кўп қизиқтираётган саволларга жавоблар, янгиликлар ҳамда онлайн репетитциялар бўйича эълонлар инспекциянинг Телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали хабар бериб борилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари👇👇👇
Telegram | Facebook| YouTube|Instagram
#савол_жавоб

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг телеграм боти (@uztdibot)га энг кўп юборилаётган саволларга жавоб қайтаришда давом этамиз.

❗️Таълим инспекцияси огоҳлантиради: фирибгарларга алданиб қолманг!

Батафсил: https://t.iss.one/uztdi/2080

2021 йилда ўтказиладиган аттестацияларда иштирок этиш учун аризалар бериш муддатлари тугадими?

Жавоб: https://t.iss.one/uztdi/2122

Нима учун онлайн-репетиция вақтида айрим педагоглар махсус сайтга кира олишмаяпти ?

Жавоб: https://t.iss.one/uztdi/2120

Педагог кадрлар аттестацияси бўйича ИНФОГРАФИКА

Батафсил: https://t.iss.one/uztdi/2132

Ўқитувчи астрономия фани бўйича алоҳида тоифа олиши керакми ?

Жавоб: https://t.iss.one/uztdi/2125

Пенсия ёшида бўлган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва унга мос равишда ойлик маошлари сақланиб қоладими ?

Жавоб: https://t.iss.one/uztdi/2123

Сўнгги уч йилда юқори малака тоифали кимё фани ўқитувчилари фоизи ошган !

Батафсил: https://t.iss.one/sh_xujaqulov/60
⚡️#савол_жавоб

👉Тарбия фанидан малака (тест) синовлари қачон ўтказилади?

👉
Саволлар қайси фан ўқув дастурларидан тузилган ? Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқув дастурларидан тузилганми ёки фақат Тарбия фани ўқув дастурлариданми ?

Т
аълим инспекцияси телеграм канали (@uztdi) орқали педагог кадрлар аттестация бўйича ўтказилган онлайн мулоқотда ушбу саволларга ҳам жавоб қайтарилди:

💬"Хабарингиз бор, тарбия фани жорий ўқув йилидан бошлаб янги фан сифатида жорий этилди. Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга янги фанни ўзлаштириб олишларига имкон яратиш,озроқ бўлса ҳам вақт ажратиш мақсадида тарбия фанидан малака тест (синовлари)ни апрель ойининг охири май ойининг бошида яъни иккинчи тоифага даъвогар ўқитувчилар ўқитувчилар учун ўтказиладиган синовлар пайти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Саволлар Тарбия фани ўқув дастурлари бўйича тузилган."

❗️Иккинчи тоифага даъвогарлар ҳамда тарбия фани ўқитувчилари учун малака (тест) синовлари ўтказиладиган аниқ саналар Таълим инспекцияси канали (@uztdi) орқали аввалдан эълон қилинади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Педагог кадрлар аттестациясида навбатдан ташқари иштирок этиш учун тўлов миқдори қанча?

Жавоб: Низомнинг 21-банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Тўлов миқдори:

🏢 а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи (ҳозирги кунда 300 минг сўм)

📲💻 б) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали мурожаат этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 270 минг сўм)

🖥 в) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда,мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи (ҳозирги кунда 270 минг сўм)

🗓 Тўловлар аттестацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборилаётган вақтда амалга оширилади. Яъни, "навбатдан ташқари аттестация" тури танланганда ҳар бир педагог учун тўлов тўғрисидаги барча маълумотлар кўрсатилган хабарнома (квитанция) юборилади.

📍Тўловни квитанцияда кўрсатилган
ИНВОЙС рақамига CLICK Evolution ва UPay ҳамда Payme электрон тизимлари тизими орқали тўлаш мақсадга мувофиқ тизими орқали тўлаш мақсадга мувофиқ.

➡️CLICK Evolution орқали тўлов 👉https://t.iss.one/uztdi/3971

➡️UPay тизими орқали тўлов 👉https://t.iss.one/uztdi/3912
#савол_жавоб

2022 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовларидан қайси фан ўқитувчилари? Қандай ҳолларда озод қилинади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори:
5- банди б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин.

(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли
қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон)

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Дарс соатларини тақсимлашда малака тоифалари ҳам инобатга олинади!

Савол: Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактаб ўқитувчилари учун аттестация ўтказилди ва ушбу аттестацияда кўпчилик ўқитувчилар мутахассисликдан иккинчи тоифага, иккинчи тоифадан биринчига, биринчи тоифадан олий тоифага ўтишди. Шунингдек, айрим ўқитувчилар аттестациядан ўта олишмади .
Мактабларда янги ўқув йили учун дарс тақсимоти яқинлашиб келмоқда. Ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимланишида аттестация натижаси инобатга олиниши керакми? Бунинг қонуний асослари борми ?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271- рақами билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 15-банди:
15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
📍халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
📍ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
📍чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
📍TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
📍асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
📍республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
📍олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
📍биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
📍асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
📍иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
📍педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар......

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Шахсий кабинетга қандай кирсам бўлади?

Жавоб: Педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун https://pedkadr.tdi.uz/ - платформаси орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат (мурожаатингиз муваффақиятли юборилди ойначаси очилса) юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланади.

Шахсий кабинетда педагогнинг шу ва бундан кейинги аттестация жараёнларига оид барча маълумотлар акс эттирилади.

Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.

Шахсий кабинетдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. Шу сабабли, шахсий кабинетингиз "логин ва парол"ини бегона шахсларга, танишларингизга, ҳаттоки, таълим ташкилоти раҳбарларига ёки таълимни бошқарув органларига ходимларига ҳам бермасликни тавсия қиламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Мен аттестациядан ўтиш учун рўйхатдан ўтдим. Аммо СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Қайтадан киритмоқчи бўлсам рўйхатдан ўтганлигим таъкидланяпти. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?

Жавоб: Логин ва паролни тиклаш 👉https://pedkadr.tdi.uz/Pedagogue/resetPassword

Муҳим эслатма: Логин ва паролларни тиклаш учун уч мартагача имконият берилади. Ундан кейинги ҳолларда тизим администратори билан боғланишингиз керак бўлади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Шахсий кабинетга қандай кирсам бўлади?

Жавоб: Педагог кадр аттестацияда иштирок этиш учун https://pedkadr.tdi.uz/ - платформаси орқали рўйхатдан ўтиб мурожаат (мурожаатингиз муваффақиятли юборилди ойначаси очилса) юборганда ҳар бир педагог учун мазкур платформада шахсий кабинет шаклланади.

Шахсий кабинетда педагогнинг шу ва бундан кейинги аттестация жараёнларига оид барча маълумотлар акс эттирилади.

Шахсий кабинетга кириш мурожаат юборишда фойдаланилган телефон рақамига юборилган "логин ва пароль" орқали амалга оширилади.

Шахсий кабинетдаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига педагог кадр масъул ҳисобланади. Шу сабабли, шахсий кабинетингиз "логин ва парол"ини бегона шахсларга, танишларингизга, ҳаттоки, таълим ташкилоти раҳбарларига ёки таълимни бошқарув органларига ходимларига ҳам бермасликни тавсия қиламиз.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Савол: Мен аттестациядан ўтиш учун рўйхатдан ўтдим. Аммо СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Қайтадан киритмоқчи бўлсам рўйхатдан ўтганлигим таъкидланяпти. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?

Жавоб: Логин ва паролни тиклаш 👉https://pedkadr.tdi.uz/Pedagogue/resetPassword

Муҳим эслатма: Логин ва паролларни тиклаш учун уч мартагача имконият берилади. Ундан кейинги ҳолларда тизим администраторига @pkatdi_bot
орқали боғланишингиз керак бўлади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#савол_жавоб

Men Jizzax shahridagi maktabda informatika fani oʻqituvchisi boʻlib ishlayman. Maʼlumotim mutaxassis. Men yaqinda Google Certifiet Educator Level 1 va Level 2 sertifikatlarini olganman. Bu sertifikat malaka toifamni oshirishga taʼsir qiladimi. Agar taʼsir qilsa necha marta foydalansam boʻladi? Sertifikat amal qilish muddati 3 yil.

☑️Javob: Yoʻq taʼsir qilmaydi. Bu sertifikatlar uchun toifa olishda imtiyozlar belgilanmagan.

Amaldagi tartibga koʻra, Nizomning 36-bandi: Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlarining kamida S1 darajadagi milliy yoki unga mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega chet (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu, hind) tili fani oʻqituvchilariga navbatdagi majburiy attestatsiyada oʻquv fani boʻyicha malaka sinovidan maksimal 80 ball beriladi hamda ular ushbu malaka sinovidan ozod etiladi.

Kanalga ulanish👇
https://t.iss.one/uztdi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM