Ta'lim nazorati
102K subscribers
4.01K photos
967 videos
426 files
5.93K links
Ta'lim nazorati (yangiliklar, muammolar, tahlillar)

Savollar bo‘yicha: @Uztdibot

Hamkorlik bo‘yicha: @Uztdihamkorbot
Download Telegram
#Педагоглар_аттестацияси

Сўхлик ўқитувчилар Таълим инспекциясига миннатдорчилик билдиришди

Жорий йилнинг биринчи яримда ўтказилган педагоглар кадрлар аттестациясида иштирок этган устозлар номидан Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаевга миннатдорчилик хати йўллади.

Педагоглар номидан миннатдорчилик билдириш учун келган Сўх туманидаги 1-умумтаълим мактабининг бошланғич таълим ўқитувчиси Мулложон Файзидиновни Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев қабул қилди.

Сўхлик ўқитувчи педагогларга навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш имконияти яратилгани, мурожаат қилиш ва сертификатларни электрон юбориш каби янгиликлар барчага манзур бўлганини таъкидлар экан, сўхлик педагогларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқилгани учун инспекция раҳбарияти ва ходимларига устозлар номидан миннатдорчилик билдирди.

Ўзаро суҳбатда Таълим инспекцияси бошлиғи Давлатимиз раҳбари томонидан педагогларнинг жамиятида мавқейини ошириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилганини таъкидлар экан, устозларни қўллаб-қувватлашга, уларга таълим сифатини ошириш йўлида кўмаклашишга доим тайёр эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, келгусида Сўх туманига бориб педагогларни қизиқтирган мавзуларда семинар ўтказиш ва таълим сифатини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилиш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилиши айтиб ўтилди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Мурожаатлар қабул қилиш бошланишига 10 кун қолди

🗂 Ҳукумат қарори билан (572-сон 17.09.2021) тасдиқланган Низомга асосан: 2022 йил январдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта ўтказилади. Жумладан,

🔷Август-сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади;

🔷Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

🔷Декабрь ойида Сертификатлар тарқатилади.

Мурожаатларни:

📤 Таълим инспекциясининг веб-сайтидаги 👉https://pedkadr.tdi.uz/-платформаси орқали;

🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали
👉my.gov.uz орқали

🏢 давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

❗️Мазкур масала бўйича тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларига Таълим инспекциясининг тегишли мазмундаги хатлари юборилган.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборган

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилдан бошлаб педагоглар аттестацияси бир йилда икки марта, яъни январь-июнь ва август-декабрь ойларида ўтказилиши йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун жами 294 минг 175 нафар педагог мурожаат юборишган.

Шулардан:

👉 78 минг 527 нафари яъни 27 фоизи навбатдаги-мажбурий;

👉 214 минг 985 нафари, яъни 73 фоизи навбатдан ташқари, ўзи ихтиёри билан аттестацияда иштирок этиш учун;

👉 809 нафари яъни 0,3 фоизи эса имтиёзлари мавжудлиги сабаб тўғридан-тўғри тоифа олиш учун мурожаат юборишган.

Педагог кадрлар учун қулайликлар яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 мартдан бошлаб 30 та ўқув фанларидан тест синовлари бўйича онлайн-репетициялар ташкил этилди.

Ўқув фанларидан малака синовлари жорий йилнинг март, апрель ва май ойларида реал вақт режимида, барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган, шунингдек, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган хоналарда онлайн тарзда ўтказилди.

Маданият ва санъат йўналишидаги мутахассислик ва умумкасбий фанлардан эса ижодий имтиҳон шаклида ташкил қилинди.

Барча ҳудудларда ўтказилган синовлар imtihon.tdi.uz сайти орқали реал вақт режимида эфирга узатиб борилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этган

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Якуний натижаларига кўра аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг

👉 16 минг 190 нафари, яъни 6 фоизи олий малака тоифаси;

👉 53 минг 662 нафари яъни 19 фоизи биринчи малака тоифаси;

👉 104 минг 782 нафари яъни 38 фоиз иккинчи малака тоифаси олишга муваффақ бўлишган.

Шунингдек, 22 минг 626 нафар 8 фоиз педагогларга мутахассис малака тоифаси бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

20 минг 30 нафар 7 фоиз педагоглар нисбатан эса “Мутахассис лавозимига мувофиқ эмас” деб топилди.

Аттестацияда иштирок этиб, паст натижа қайд этган 61 489 (22,1%) нафар педагоглар ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари қанташганликлари сабабли уларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмади, яъни амалдаги тоифаси пасайтирилмади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этишган.

📌
Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилинди

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ижобий натижа қайд этган педагоглар салмоғини ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда Хоразм, Навоий ва Наманган вилояти ўқитувчилари юқори натижа қайд этган бўлса, Қашқадарё, Жиззах ва Тошкент вилояти вакиллари бошқа вилоятларга нисбатан пастроқ натижа кўрсатишган.

Таълим инспекциясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўтказилган аноним сўровномада иштирок этган 18 минг нафардан ортиқ педагогнинг 92 фоизи 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси жараёнларини ижобий баҳолашган.

Жорий йилги аттетация жараёнларида педагогларга яратилган яна бир қулайлик, малака тоифаси олинганлиги ҳақидаги сертификатлар илк маротаба электрон кўринишда ҳар бир ўқитувчининг шахсий кабинетига юборилди.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланади

Бу ҳақда Таълим инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилаётган 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифингда маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб, иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланади.

Ушбу синовларда иштирок этиш учун педагоглар инспекциянинг pedkadr.tdi.uz сайти ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат юборишлари мумкин.

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Педагоглар_аттестацияси

2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижалари бўйича брифинг

🗂 00:24 Январь – июнь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этиш учун 294 минг нафардан ортиқ педагог мурожаат юборганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/365

01:22 Аттестацияда иштирок этган жами педагогларнинг 68 фоизи ижобий натижа қайд этганhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/366

📊 02:01 Педагоглар аттестациясида юқори ва пастроқ натижа қайд этган ҳудудлар номи маълум қилиндиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/367

📥 02:48 Иккинчи ярим йилликда ўтказиладиган педагоглар аттестация учун ҳужжатлар қабули 1 августдан бошланадиhttps://t.iss.one/sh_xujaqulov/368

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/io0DwQwunB8

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
Forwarded from Shavkat Xo‘jaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

Шахсий кабинетдан малака (тоифа) сертификатини юклаб ололмаяпман, нима қилишим керак?

Барча педагогларнинг сертификатларлари 2022 йил 29 июнь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

📥 Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади.

❗️ Ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этмасликларини сўраймиз.

♻️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг UzASBO дастурий мажмуаси ва Таълим инспекциясининг pedkadr.tdi.uz платформаси ўртасида икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилган бўлиб, ушбу модуль орқали педагогларнинг малака тоифа сертификат маълумотларини шакллантириш автоматик равишда бажарилмоқда.

🔰 Шу асосда, педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати учун ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар ўз вақтида ва тўғри тўланади.

💹 Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан марказлашган бюджет ташкилотларига ўқув йили бошида давлат бюджетидан маблағлар режалаштириш жараёнида педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати маълумотларидан келиб чиқиб, тарификация учун маблағлар ажратилиши автоматик равишда шаклланади.

📹Малака тоифа сертификатларини юклаб олиш бўйича видеойўриқнома: https://youtu.be/FybzgLpnQMc

СМС келган логин ва паролим телефонимдан ўчиб кетди. Бундай пайтда логин ва паролимни қандай топсам бўлади?https://t.iss.one/uztdi/3944

Таълим инспекцияси матбуот котиби каналига уланиш 👇
@sh_xujaqulov
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ 2022 йил 1 августдан бошлаб 2022 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси иштирокчилари учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёнлари бошланади.

📌 Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборишда қуйидаги уч усулнинг биридан фойдаланиш мумкин:

📥 Таълим инспекциясининг веб-сайти – https://pedkadr.tdi.uz/

🖥 Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали –
my.gov.uz

🏛 Давлат хизматлари марказлари

📹Рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бўйича видеойўриқномаhttps://youtu.be/wywWf7_Hd0k

📌 Педагог кадрлар аттестациясига оид янгиликлар билан Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

⚡️ Хоразм вилояти 2022 йилнинг биринчи ярим йилликда ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида ҳудудлар бўйича энг юқори натижани қайд этди.

Жараён тафсилотлари билан "Хоразм24" информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳа орқали танишишингиз мумкин.

📹Youtube(HD)да кўриш: https://youtu.be/wWoSkSfgxus

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi