O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
#Депутатлар_фаолиятидан
#Нукус _тумани


⚡️ Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати Алишер Моятдинов ҳам ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Учрашувда халқ вакили ўз сайловчиларига Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича белгилаб берган бир қатор устувор вазифалар бўйича масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари депутат ўз сайловчиларига жорий йилнинг 1 чораги давомида олиб борган ишлари бўйича ҳисобот берди ва келгуси режалари ҳақида ҳам айтиб ўтди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри


⚡️ O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Муратбек мебел” МЧЖ га ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди. Унда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Адилчаев, “Аманлық гузори” МФЙ ёшлар етакчиси М.Абдираманов, маҳалла ёшлари ва партия фаоллари иштирок этди. Корхона раҳбари Муратбек Танирбергенов ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди. Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Аёллар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри

⚡️ Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтган “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичида иштирок этган иштирокчилар фикрлари:

Сайёра Аллаярова “Intizar Dinara” оилавий корхонаси раҳбари

Қарийб 2014 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. Даставал ўз фаолиятимни 2014 йили ''Intizor Dinora" МЖЧ тикув цехини очишдан бошлаган бўлсам, ҳозирги кунда 8та йўналиш бўйича тадбиркорлик қилиб келмоқдаман. 2016 йили зотдор қуёнларни имтиёзли кредит асосида харид қилиб, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига кооперация йўналиши бўйича тарқатилиб келинмоқда. Бундан ташқари нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, асаларичилик, боғдорчилик, тикувчилик, паррандачилик, гулчилик йўналишларида ҳам фаолият юритиб келмоқдамиз. Шу кунгача 200дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди. Бу каби танловлар биз аёлларни бир-биримиз билан тажриба алмашишга, фаолиятимизни янада кенгайтиришда бизларга куч-қувват ва мотивация беради - дейди танлов ғолибаси С.Аллаярова.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Аёллар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри

⚡️ Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида бўлиб ўтган “Ишбилармон аёл - 2022” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичидан фото лавҳалар

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри

⚡️Юртимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусий сектор вакилларига бундай катта эътибор қаратилаётгани, ҳар томонлама рағбатлантирилаётгани бежиз эмас, албатта. Кейинги йилларда тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айланди. Президентимиз фармойиши билан Иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шулар орасида O’zLiDeP фаоли Қорақалпоғистон Республикасидан “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Бекжанова Амина Каримбаевна ҳам борлиги бизларни қувонтирди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими ва фаол ёшлар билан биргаликда “Мустақиллик – туфайли мулкдор бўлдим” шиори остида “Ratmina” меҳмонхонаси қошидаги БПТда тадбиркор Амина Бекжанова билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда тадбиркор мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор, тадбиркорликнинг айнан туризм соҳаси бўйича бугунги кунда олиб бораётган ишлари ва режаларига ҳам тўхтаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг биз тадбиркорлар учун яратиб бераётган имконият ва шароитлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлари, айниқса ўтган йилдан бошлаб август ойининг 20 санаси “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиши ва шу куни Президентимиз фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланишим бу бизларга фаолиятимизни янада кенгайтиришда кучимизга-куч шижоатимизга ғайрат қўшади дейди - “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Амина Бекжанова. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.



👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr