O'zLiDeP QR Ken'esi
791 subscribers
9.64K photos
1.09K videos
17 files
4.03K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#UzLiDeP_Тошкент_вилояти_Кенгаши_Депутатлик_гуруҳи
#Ёшлар_куни

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ёшларга самимий табрик йўллади.

O'zLiDeP каналига уланиш:👇
https://t.iss.one/UzlidepToshvil
https://t.iss.one/LIDEPTV
https://t.iss.one/deputatnazoratiToshkentviloyati
https://www.facebook.com/uzlidep.toshkentviloyati?ref=bookmarks
#Партия _ фаолиятидан
#Ёшлар _ қаноти

⚡️⚡️O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси кичик мажлислар залида “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида уюшмаган ёшлар учун семинар ташкил қилинди. Унда партия вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, айниқса барча соҳалар сингари тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, сиёсий куч сифатида партиянинг бугунги кундаги фаолияти, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифалари бўйича ҳам маълумотлар қайд қилинди. Қолаберса семинар давомида тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшларга ҳам тадбиркорлик соҳаси бўйича ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Партия _ фаолиятидан
#Ёшлар _ қаноти

⚡️O’zLiDeP Қораўзак туман Кенгаши томонидан Қораўзак агроиқтисодиёт техникумида талаба ёшлар иштирокида учрашув ташкил қилинди. Унда ёшлар ўртасида “оммавий маданият”нинг салбий оқибатлари, интернетдан келаётган хавф-хатарлардан ёшларни хабардор қилиш, уларга қарши “мафкуравий иммунитет”ни мустаҳкамлаш борасида масалалар муҳокама қилинди. Мазкур мавзу бўйича учрашувда ёшларнинг ҳам фикрлари тингланди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Партия _ фаолиятидан
#Ёшлар _ қаноти

⚡️ Чимбой туман касб-ҳунар мактабида “Депутат ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди. Унда Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати А.Арзиев ўқувчи ёшлар билан учрашди. Халқ вакили мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, шарт шароитлар ҳақида сўзлар экан шу имкониятлардан унимли фойдаланиш кераклигини қайд этди. Айниқса давлатимиз раҳбари ўз сўзида "Янги Ўзбекистонни сиз азиз ёшлар қурасиз" деб ёшларга ишонч билдирган эди. Учрашув давомида халқ вакили ёшларга депутатлик ваколати доирасидаги фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, депутат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ёшларни тадбиркорликка жалб этишда O’zLiDePнинг роли ва партиянинг мақсад вазифалари бўйича ҳам батафсил маълумотлар берди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар_қаноти
#Тахиятош_тумани

⚡️Тахиятош туманидаги «Нурлы келешек» МФЙда “Депутат ва ёшлар” мавзусида уюшмаган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарапат Ўтемисов, Тахиятош туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Илҳом Маткаримов, Рашид Хидирбаев, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар иштирок этди. Мулоқотда асосан бугунги кунда ёшларга берилаётган имтиёзлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар, Янги Ўзбекистонни бунёд этишда ёшларнинг ўрни, бугунги кунда ёшларимиз салоҳиятининг юксалаётгани ва сиёсий жараёнларда ҳам мамлакатимиз ёшларининг фаоллиги орта бораётгани хусусида фикрлар алмашилди. Бундан ташқари ёшларнинг ҳам муаммо ва таклифлари тингланди. Кўтарилган муаммолар ҳоким ёрдамчилари билан ўрганиб чиқишга ва назоратга олиш бўйича топшириқлар берилди. Мулоқот жараёнида бир қатор фаол ёшларга партия томонидан эсдалик савғолари топширилди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ва_бизнес_тузилмалар
#Бизнес_тур
#Тахиятош _ тумани

⚡️ O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Тахиятош туманидаги «TAXIATOSH CHICKEN» МЧЖ га бизнес тур ташкил қилинди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри


⚡️ O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Нукус шаҳридаги “Муратбек мебел” МЧЖ га ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди. Унда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Б.Адилчаев, “Аманлық гузори” МФЙ ёшлар етакчиси М.Абдираманов, маҳалла ёшлари ва партия фаоллари иштирок этди. Корхона раҳбари Муратбек Танирбергенов ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди. Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Нукус _ шаҳри

⚡️Юртимизда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусий сектор вакилларига бундай катта эътибор қаратилаётгани, ҳар томонлама рағбатлантирилаётгани бежиз эмас, албатта. Кейинги йилларда тадбиркорлар иқтисодиётимиз ва ислоҳотларимиз таянчига ҳамда локомотивига айланди. Президентимиз фармойиши билан Иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шулар орасида O’zLiDeP фаоли Қорақалпоғистон Республикасидан “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Бекжанова Амина Каримбаевна ҳам борлиги бизларни қувонтирди. Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими ва фаол ёшлар билан биргаликда “Мустақиллик – туфайли мулкдор бўлдим” шиори остида “Ratmina” меҳмонхонаси қошидаги БПТда тадбиркор Амина Бекжанова билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда тадбиркор мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор, тадбиркорликнинг айнан туризм соҳаси бўйича бугунги кунда олиб бораётган ишлари ва режаларига ҳам тўхтаб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг биз тадбиркорлар учун яратиб бераётган имконият ва шароитлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлари, айниқса ўтган йилдан бошлаб август ойининг 20 санаси “Тадбиркорлар куни” деб белгиланиши ва шу куни Президентимиз фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланишим бу бизларга фаолиятимизни янада кенгайтиришда кучимизга-куч шижоатимизга ғайрат қўшади дейди - “Muinak tour” МЧЖ раҳбари Амина Бекжанова. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.



👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар _ қаноти
#Элликқалъа _ тумани

⚡️ Жамият обод бўлса мамлакатда тинчлик хукмрон бўлади, тинч мамлакат эса ҳозирги таҳликали замонда инсоният жамоасига берилган энг улуғ неъматлардан биридир. Шундай экан ҳар биримиз инсон қадри улуғланадиган тинч осойишта ватанда яшаш бахтига сазавор бўлаётган бахтли мамлакатнинг бахтли инсонлари эканмиз, тинчликнинг қадрига етайлик! Тинч юртга байрамлар ярашади. Элликқалъалик O’zLiDeP фаоллари ҳам тинчлик тарафдори!

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ қаноти
#Элликқалъа _ тумани

⚡️ O’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, ёш тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб бугунги кунда муваффақиятга эришган тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида туман ёшлари учун “Бўстон - оптимал” МЧЖ га саёҳат ташкил қилинди. Корхона раҳбари Ж.Жаббаров ёшларга ўз фаолиятини бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес лойиҳа, кредит олиш ва бозорни ўрганиш бўйича ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб, маслаҳат ва тавсиялар берди. Ёшларга ўз олдига қўйган мақсадига етиш йўлидаги қийинчиликлардан чучимасдан олдинга ҳаракат қилиш кераклигини қайд этди. Саёҳат давомида ёшлар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, хоридорбоплиги, ишчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан юзма-юз мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.


👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Таклиф #Ёшлар_парламенти

Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида уч йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган "Ёшлар парламенти"да сайловлар бошланмоқда. Умуман, мазкур ўзига хос сиёсий институт шу чоққача тўпланган тажрибадан хулоса чиқариб, янгича тартибда ишлашни бошламоқда.

Мақсадимиз ёшларимизни парламент билан янада яқинлаштириш, тузилма билан ҳамкорлик тартиб-таомилларини аниқроқ, соддароқ шаклга ўтказиш. Шу маънода, "Ёшлар парламенти"га сайловларда ғолиб бўлганларни яхшигина сюрпризлар кутмоқда. 🤫

Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан "Ёшлар парламенти"нинг янги Низоми ва Регламенти тасдиқланди.
Низомга кўра, сайловлар сиёсий партиялар кесимида бўлиб ўтади. Демак, парламент ҳаётига қизиқадиган 18-30 ёш оролиғидаги ёшлар ўзи аъзо бўлган партиянинг туман бўлимларига мурожаат қилиши керак.

🚀 @odiljon_tojiyev
#Ёшлар _ парламентига _ сайлов
✍️ Шу кунларда ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринши босқичи доирасидаги жараёнлар давом этмоқда. Мазкур сайлов жараёни бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ишлари Беруний туманида ҳам давом этмоқда.
👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr
#Ёшлар _ муаммолари _ ўрганилмоқда
✍️ O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Физика факультети тьюторлари билан ҳамкорликда 21 кичик туман “Ақ ўтов” МФЙ да ижарада турувчи талаба ёшларнинг ҳолидан хабар олишди. Мақсад эса талаба ёшларга партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тушунтириш, партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти, ёшларнинг муаммо ва таклифларини тинглаш борасида масалалар муҳокама қилинди. Қолаберса қиш мавсумида газ тормоғидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, иситиш ускуналарига эътиборли бўлиш, қўлбола ясалган техникалардан фойдаланмаслик, аҳолининг совуқ фасллардан талофатсиз чиқишларини таъминлаш борасида тарғибот ишлари олиб борилди.

👉👉👉https://t.iss.one/uzlidepqr