O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтиришда барчамиз масъулмиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16015

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари бўлими, O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши ҳамда Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA) билан ҳамкорликда 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари!” шиори остида ёшларга замонавий касб турларини ўргатиш мақсадида “Келажакка касб-ҳунар билан” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон-Мўғулистон саммити: икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга қатъий интилишнинг ифодаси


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқа. Унда дастлаб Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг 23-26 июнь кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Икки давлат раҳбарларининг музокаралари натижасида жорий ишларнинг аҳволи чуқур таҳлил қилинди, устувор йўналишлар белгилаб олинди, кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартиби келишиб олинди. Томонлар шунингдек минтақавий ва халқаро тузилмалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида яқин алоқалар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олди. Савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш ва юк ташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш музокараларнинг муҳим мавзуси бўлди.

Учрашувда томонлар тарих, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади, шунингдек, жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз саёҳат қилиши мумкинлигини олқишлади.

Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини, биринчи навбатда, харидоргир маҳсулотлар тури ва етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига сезиларли даражада ошириш вазифаси қўйилди. Жорий йилда икки давлат пойтахтларида ўзаро савдо уйлари очиш, саноат кўргазмаларини ташкил қилиш режалаштирилган. Бундан ташқари, тузилаётган эксперт гуруҳи доирасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси ва етказиб бериладиган товарлар рўйхати, шунингдек, бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланади.

Умуман олганда, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи иқтисодий кун тартибидаги барча масалаларни самарали ҳал этиш ва лойиҳаларни жадаллаштиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ёшлар мамлакатимизнинг ишончи ва таянчи, келажагимиз бунёдкорларидир


Фракция аъзолари куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратдилар.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда “катта сакраш даври” бўлганини таъкидлаб, шу етти йил ичида ёшларга оид юздан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилингани ва кўплаб имтиёзлар тақдим этилганини қайд этди.

Йиғилишда ёшларга катта ишонч билдирилиб янада кўпроқ имтиёз ва имкониятлар яратиб берилиши таъкидланди. Эндиликда ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам катта ўзгаришлар бўлади. Бунинг учун ҳар йили 100 миллион доллар ажратиладиган бўлди. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилиши эса тарихий воқеа.

Яна бир муҳим янгилик, “Креатив саноат парклари”ни ривожлантириш учун бу йилни ўзида 10 миллион доллар йўналтирилиши маълум қилинди.

Умуман, бу йилги давлатимиз раҳбари раислигидаги ёшлар сиёсатига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳамда ёшлар билан мулоқоти тарихий ва эсда қоларли бўлди. Зеро, Президентимиз қайд этганидек, ёшларга кўмаклашиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш — энг хайрли ишдир.

Йиғилишда партиямиз фракцияси аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча йўналишларда фаоллик кўрсатиши, ёшлар билан мунтазам ишлаш кераклиги бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида фаолият юритиш истагини билдирган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратилади


Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонуни»га махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилганлиги, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилганлигидан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш ва махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг ушбу Қонунда белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

Бу эса ўз навбатида мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан қатор ўзларининг таклифлари ва фикрларини билдириб ўтдилар. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Ортиқча талаблар бекор қилинмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16018

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
2 июль - Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!

#uzlidep #bugungikun

@uzlidep
☑️ 2 июль – Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинган кун

Давлат герби мамлакатнинг сиёсий, миллий, географик, этник ва бошқа ўзига хос хусусиятлари, бой тарихий анъаналарини ифодалайди. Ундаги ҳар бир тимсол эса миллий анъана ва қадриятларимизнинг боқийлиги, маънавиятимиз юксаклиги, ирода ва эътиқодимиз мустаҳкамлиги рамзидир.

Ўзбекистон халқининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган гербимиз жонажон Ватанимизнинг бетакрор тимсоли, ўзига хос ва ўзига мос давлат рамзларидан бири бўлиб қолгани бекорга эмас. Чунки, гербимиз ҳам Ўзбекистонимиз каби бетакрор. Ундаги ҳар бир тасвир, ҳатто ҳар бир чизиқда мамлакатимиз салоҳияти, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтган йили янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизда Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга эканлиги, давлат рамзлари давлат ҳимоясида эканлиги алоҳида белгилаб қўйилди.

Шундай экан, барча давлат рамзлари қатори герб ҳам халқимизнинг ғурури, ор-номуси, миллий ўзлигини англаши ва тарихий хотираси ҳамда орзу-умидларини ўзида мужассам этади. У олий саодат — Истиқлолимиз рамзи, ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаидир.

Энг муҳими, ўзини мана шу жаннатмакон юрт ва табаррук замин фарзанди деб билган ҳар бир инсон давлат рамзларимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб билиши, эъзозлаши керак.

@a_xaitov
Сайловчилар депутатнинг ҳисоботидан қониқдими?

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16019

#uzlidep #deputat_hisobot

@uzlidep
Урганчлик ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16021

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep
“Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан танишилди

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16020

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” Мономарказида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #faoliyat

@uzlidep
Бугун Ўзбекистон дунё нигоҳида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/16022

Мамлакатимизни бугун дунё таниди, тан олди. Барпо этилаётган Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс сари ташланаётган дадил қадамимизни дунё олқишламоқда. Бу юртимизда ташқи сиёсат оқилона олиб борилаётгани, дунё халқлари билан ҳамдўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тенг шериклик асосида дўстона муносабатлар йўлга қўйилаётганининг ёрқин натижасидир. Яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг мамлакатимизга келиши ва юртимиздаги ислоҳотларга юксак баҳо бериши замирида ҳам ана шундай фикрлар билдириш мумкин.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Қоракўлнинг ишбилармон аёллари

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16024

Қоракўл тумани маданият марказида ЎзЛиДеПнинг "Ишбилармон аёл- 2024" кўрик-танловининг МФЙларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирокида маҳалла саралаш босқичи бўлиб ўтди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep