O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Қамашида ҳам “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар босқичи давом этмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16052

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
Бухоролик ишбилармон аёлларнинг маҳсулотлари Осиё ва Европага экспорт қилинмоқда

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16058

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
"Моҳичеҳра Аҳмедова"да 15 нафар хотин-қиз иш билан банд

Сайёра Тожиеванинг "Моҳичеҳра Аҳмедова" оилавий корхонасида 15 нафар хотин-қиз бандлигини таъминлаган.
Улар касбга ўқитиш, тикувчилик, гилам тўқиш, пишириқ тайёрлаш, пахтага ишлов бериш, токарлик, зардўзлик каби йўналишларда меҳнат қилишмоқда.

– Келгусида янада кўпроқ ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминламоқчиман, – дейди тадбиркор. – Фаолиятимизни янада кенгайтиришни ният қилганмиз.

Таъкидлаш керак, С.Тожиева ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ўз харидорларига эга. Яқин кунларда корхонада гиламчилик йўналиши ташкил этилиб, тайёр гиламлар экспортга йўналтирилади.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
“Феруз Хоразм”да ишлашни орзу қилишади

"Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалар бўйлаб саралаш босқичи Хоразмда ҳам қизғин давом этмоқда. Танлов доирасида Урганч шаҳрининг Кўҳна қалъа маҳалласидаги “Феруз Хоразм” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишилди.

Жамият раҳбари меҳнатсевар, интилувчан Клара Жумамуратова нафақат тадбиркорликда, сиёсий жабҳалардаги фаоллиги билан ажралиб туради. Тикувчилардан иборат ушбу жамиятда ҳозирда 100 нафар хотин-қиз муносиб меҳнат шароитида севимли иши билан шуғулланмоқда, оиласи бюджетига иқтисодий фойда киритмоқда.

Жамият, шунингдек, ҳудудда енгил саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий қилиш, ёш мутахассис кадрларни тарбиялаш борасида ҳам ибрат кўрсатаётир. Корхона асосан тендер асосида ташкилотларнинг буюртмалари бўйича маҳсулот тайёрлайди. Пахтадан тайёрланган кийим-кечакларни ўз дўконларида сотувга чиқаради. Бу ерда ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси, соғлиғини мустаҳкамлаш дейсизми, ҳаммаси юксак эътиборда. Корхона ҳар йили ўз ҳисобидан уларни тиббий кўрикдан ўтказади, вақтида моддий ёрдам беради. Буларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар самарасидир.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
➡️Иқтидорлилар кам бўлмайди

🗣Хотин-қизларни тадбиркорлик ва фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили аньанавий ўтказилиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг бу йилгиси ҳам янги номларни кашф этишга имконият яратаётир.

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар кенгаши “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да ўтказган танловнинг шаҳар босқичида маҳаллалардаги ҳудудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган 21 нафар ишбилармон аёл иштирок этди. “Шакарқишлоқ” маҳалласида истиқомат қилаётган, миллий либослар устаси Муборакхон Турсунқулованинг 30 дан ортиқ шогирди билан тайёрлаган кўргазмаси тадбирга ўзгача файз киритди.

“Нафосат”лик Мунира Орипованинг қўл меҳнатлари маҳсули, гулистонлик томорқачи Раъно Маҳмудованинг фаолияти барчанинг эътиборини тортди. Шаҳар маданият уйи санъаткорлари куйлаган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар кечани байрамона ва хуш кайфиятда ўтишини таъминлади.

Таъкидлаш керак, аёлларни тадбиркорликка кенг жалб O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаси саналади. Шу боис партия фаол аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Мадинабону Қаҳҳорова танловнинг Олот туман босқичида қатнашади

🗣Шофиркон тумани Тўра Мирзоев номидаги марказий кутубхонада танловнинг маҳалалар босқичи саралаш жараёни бўлиб ўтди. Унда партия туман кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари, ишчи гуруҳ аъзолари, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва фаол тадбиркорлар жам бўлишди.

Беллашув жараёнида савраклик Ҳилола Тўхсанова, қалмақонлик Гулзода Шамратова, мингчинорлик Рўзибиби Ражабова, Паттахон маҳалласидан Қизлархон Хайруллаева, ғуломтелик Юлдуз Қўчқорова, Ойгул Убайдуллоева, Бобоато маҳалласидан Феруза Бурхонова, Бобур маҳалласидан Моҳигул Хўжаева ва Алишер Навоий маҳалласидан Шаҳло Мавлонованинг ишлари юқори баҳоланди. Энди улар танловнинг туман босқичида иштирок этишади.

Олот туманида ҳам тадбиркор хотин-қизлар анчагина. Шифокор қишлоғида яшовчи оилавий тадбиркор Мадинабону Қаҳҳорова уйида қандолат цехи очиб, ширинлик, патир ва пишириқларни буюртма асосида тайёрламоқда. 2023 йилда 33 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, фаолиятини янада яхшилади. “Аёллар”, “Ёшлар” дафтаридаги кам таъминланган икки нафар хотин-қизни доимий иш билан банд қилди. Ҳакамлар унинг фаолиятини юқори баҳолашди ва танловнинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бу каби лойиҳалар партиянинг тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган мақсад-вазифалари ижросига хизмат қилмоқда.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг:
🌐Web-site |📱Telegram|📱You tube|📱 Tik tok|📱Facebook|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Ишбилармон аёл -2024” кўрик танлови кўплаб ишбилармон ва тадбиркор аёлларни кашф этиб келмоқда.

🗣 Фармацевтика соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркор аёл Матлюба Азизованинг ҳикояси билан танишинг.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Маҳаллалардан фаол ишбилармон аёллар сараланяпти

🔍Шу кунларда "Ишбилармон аёл - 2025" кўрик-танловининг республика бўйлаб маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилмоқда. Оққўрғон туманида ташкил қилинган кўрик-танловда 29 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги энг фаол ва илғор тадбиркор аёллар беллашишди.

🔍Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Маҳаллалардан фаол ишбилармон аёллар сараланяпти

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Бандихонлик ишбилармон аёллар маҳаллалардаги саралаш босқичида беллашдилар

🔍Бандихон туманида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг маҳаллалардаги саралаш босқичи бўлиб ўтди.

🔍Танловда тумандаги 22 та маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизлар ўз лойиҳалари, ютуқлари ва иш тажрибалари билан иштирок этди. Улар орасида тикувчилик, ҳунармандчилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида иш олиб бораётган фаол аёллар ҳам бор.

🔍Саралаш босқичи жараёнида иштирокчилар ўз бизнес ғояларини намойиш этиш билан бирга, маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳалла иқтисодиётига қўшаётган ҳиссалари ҳақида ҳам маълумот беришди.

🔍Тадбир давомида энг фаол, ташаббускор ва илғор лойиҳалар эгаси бўлган хотин-қизлар танлаб олиниб, улар танловнинг навбатдаги — туман ва вилоят босқичларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Миллий қўғирчоқлар ишлаб чиқараётган С.Бурхонова танловнинг кейинги босқичига иштирок этади

🔍“Ишбилармон аёл - 2025” республика кўрик-танловининг маҳалла босқичи давом этмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Кармана туманидаги “Янгиариқ” МФЙ да ўтказилди.

🔍– Бундан 3-4 йил аввал ўзим “Аёллар дафтари”да турган бўлсам, бугунга келиб ўша дафтардаги ўнлаб хотин-қизларни иш билан таъминладим, – дейди танловнинг маҳалла босқичи ғолиби Соҳиба Бурхонова. – Ўзимга ўхшаган аёлларни касаначилик йўналишида иш билан таъминлаб, оиласига даромад келтиришига сабабчи бўлаётганимдан хурсандман.

🔍Айни вақтда миллий қўғирчоқлар ишлаб чиқараётган С.Бурхонова танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ўйинчоқлар билан бошланган бизнес экспортга чиқди

🔍Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови тадбиркор хотин-қизлар учун янги имкониятлар яратмоқда

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ҳарбий форма тикиш – бу менинг Ватанга бўлган муҳаббатим

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови аёллар меҳнатига берилаётган юксак эътибор

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥3👏2
😎 Булунғурнинг ишбилармон аёли аниқланди

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥1
😎 Қўшкўпирлик ишбилармон аёл экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаряпти

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
😎 Ангреннинг ишбилармон аёли аниқланди

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3👏3