O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
ЖСТга аъзо бўлиш — Ўзбекистон учун энг зарур ва устувор мақсадлардан бири

👉 Батафсил

Узоқ йиллик “танаффус”дан сўнг Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги масаланинг ташкилот кун тартибига қайтганлиги шубҳасиз, Янги Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг муҳим қарорларидан биридир.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Юксак даражадаги стратегик ҳамкорлик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15955

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганимизда, албатта, кўп асрлик тарих, икки мамлакат ва халқларнинг тарихий, тил, маданий ва этник яқинлиги ҳақида сўз боради. Бугунги кунда бу яқинлик Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигига, икки туркий давлат ўртасидаги кенг кўламли стратегик шерикликка ҳамда ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга замин яратди.
_______

Стратегическое сотрудничество высшего уровня

👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15955

Когда мы говорим об отношениях между Узбекистаном и Турцией, то речь конечно идет о многовековой истории, о факторах исторической, языковой, культурной и этнической близости двух стран и народов. На сегодня эта близость заложила основу для узбекско-турецкого сотрудничества всеобъемлющего стратегического партнерства, а также развития взаимных торгово-экономических связей между двумя тюркскими государствами.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
🔴 #LIVE

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик янада кенгаймоқда


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг 5-7 июнь кунлари Туркияга расмий ташрифи жараёнида кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш мақсадида эришилган халқаро битимлар тўғрисидаги масалаларга эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Туркия етакчилари олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказдилар. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг ташкил этилиши Ўзбекистон-Туркия муносабатлари тарихида янги саҳифа очди ва шерикликнинг барча соҳаларида янада ривожланишга кучли суръат бағишлади.

Анқарада бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувлар жадал ривожланмоқда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик фаоллашгани қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистонда кўплаб етакчи турк компаниялари томонидан 100 дан ортиқ лойиҳа муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бу галги ташриф доирасида 10 миллиард долларлик янги инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.

Ҳамкорликнинг барча йўналишларини чуқурлаштиришга қаратилган декларацияни қабул қилиниши ва икки давлат раҳбарлари бошчилигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши муҳим натижалардан бири бўлди.

Бизнес форум ва ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш бўйича ўрнатилган амалиёт ҳам бунга ёрдам бермоқда. Ушбу тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, энергетика, соғлиқни сақлаш, геология, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, заргарлик, тўқимачилик ва чарм саноати соҳаларида кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Фракция йиғилишида икки давлат раҳбарларининг ўзаро музокаралари, эришилган келишувлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши алоҳида эътироф этилди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Судларда давлат манфаатига оид қайси иқтисодий ва фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор иштирок этиши аниқ белгиланмоқда

Фракция йиғилишида «Судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекс ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.

Хусусан, судларда давлат манфаатига оид қайси иқтисодий ва фуқаролик ишларининг кўрилишида прокурор иштирок этиши аниқ белгиланмоқда. Шунингдек, прокурор фуқаролик ишлари бўйича судларга давлат манфаатларини ҳимоя қилишга алоқадор масалалар юзасидан ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича прокурор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилмаган бўлса, прокурор ушбу ишларни суддан талаб қилиб олиб ўрганиши ҳамда улар бўйича протест келтириши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат манфаатларига зарар етказилишининг олди олинишига, судлар томонидан қонуний қарорлар қабул қилинишига эришишга ва бу орқали одил судловнинг таъминланишига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш даражасини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари сўзсиз таъминланади


Фракция мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинди, меҳнат соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунларнинг нормаларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бироқ бугунги кунда фуқароларни уларнинг яқин қариндошларида судланганлик, шу жумладан тугалланган судланганлик ҳолати мавжудлиги сабабли ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳоллари мавжуд. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 28-моддасида «Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас» деган қоида белгиланди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан фуқароларни ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишни тақиқлаш, шунингдек фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат муносабатларида қўшимча кафолатлар яратиш мақсадида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари ҳимоясиниинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, шунингдек меҳнат муносабатларида тенг имкониятлар яратилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Тарихий илдизларимиз бир, орзу-интилишларимиз муштарак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15956

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафта давомида партия фаолиятида юз берган энг муҳим янгиликлар

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
Шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6 июнь куни Туркия Республикасига расмий ташрифининг аҳамияти муҳокама қилинди.

👉 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари сўзсиз таъминланади

ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидаларини амалга оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Эндиликда ушбу қонун лойиҳаси билан фуқароларни ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишни тақиқлаш, шунингдек фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг меҳнат муносабатларида қўшимча кафолатлар яратиш мақсадида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунига ва Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
Жиззахлик фахрийларимиз фаолияти самарадорлигининг сири нимада?

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15959

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти таркибидаги Фахрийлар Кенгаши фаолиятига назар солсак бунга яна бир бор амин бўлишимиз мумкин.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Ромитан тумани маҳаллаларидаги ишбилармон хотин-қизлар сараланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15960

“Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллаларда бўлиб ўтаётган саралаш босқичлари Ромитан туманида ҳам қизғин давом этмоқда. Ўрганишлар давомида маҳаллаларда янгидан-янги тадбиркор, ишбилармон хотин-қизлар кашф этилиб, туман босқичларига номзодлар саралаб олинмоқда.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш тадбиркормисиз?

Сизда стартап ғоя борми?

Бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам керакми?

📣 Унда сизга таклифимиз бор!📣

🔝20 июнь Тошкент шаҳридаги "Ёшлар ижод саройи"да бўлиб ўтадиган "Ёш тадбиркорлар форуми" сизни чорлайди!

🖥 Форумда "Бизнесни ривожлантириш банки", Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партияси, "Ёшлар – келажагимиз" жамғармаси вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш, асосийси, кичик бизнесда муваффақиятли фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан танишиш имконига эга бўласиз.

🔜 20 июнь соат 9:00 да Ёшлар ижод саройида сизни кутамиз. Бизнес борасида барча саволларингизга жавоб берамиз!

📊Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг!

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Урганчдаги IT-паркда “Интеллектуал авлод” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15961

#uzlidep #yoshlar

@uzlidep