O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15347

O'zLiDeP фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан маъмурий жазолар миқдорини камайтириш, уларни бир хил кўринишга келтириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳамда аҳолига енгилликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда белгиланишини таъминлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартишлар киритиляпти.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Хоразмлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15346

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Кележак лидерлари O’zLiDePни танлайди” мавзусида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

O'zLiDeP расмий канали
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Бу йил тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Натижада 5 млн аҳоли бандлиги таъминланади. Бу мақсадларга 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилади.

Тадбиркорлар 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади.

Рейтинги юқори тадбиркорларга барча солиқ текширувлари бекор бўлади, ҚҚС суммаси 1 кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов 3 кунда қайтариб берилади.

Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради.

“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгиланди.

#uzlidep #tadbirkorlarreytingi

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорларга рағбатнинг янгича тизими жорий қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15348

Мазкур бошланган ислоҳотларни тизимли амалга оширишда тадбиркорларнинг барқарор рейтингини жорий қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда 2024 йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилингани таъкидланди.

Жорий йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Савдо-саноат палатасига ўз сайтида тадбиркорлар рейтинги натижаларини онлайн эълон қилиб, уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш
вазифаси қўйилди.

#uzlidep #iqtisod

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ўтказилди

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #jadid

O'zLiDeP расмий канали
Сенаторлар ва O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари иқтидорли ёшлар билан суҳбатлашдилар

👉 https://senat.uz/oz/events/post-1704

Мулоқот давомида Сенатнинг асосий фаолияти, хусусан парламент юқори палатасининг ваколатлари, сенаторлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, сенаторлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунлар ижроси бўйича парламент назоратини олиб боришнинг айрим жиҳатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Сенатнинг маҳаллий Кенгашлар ва ёшлар билан ҳамкорлиги, қонунлар муҳокамасида ҳудудлар манфаати қанчалик муҳим аҳамият касб этиши билан боғлиқ қатор саволларга ёшлар жавоб олди.

#uzlidep #senat #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
❗️O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раис ўринбосари Абдулло Аслонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

А. Аслоновни янги ва масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан партиядошларимиз номидан табриклаймиз ҳамда кейинги фаолиятига омад тилаймиз!

O'zLiDeP расмий канали