O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.8K photos
3.22K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Бу йил тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Натижада 5 млн аҳоли бандлиги таъминланади. Бу мақсадларга 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилади.

Тадбиркорлар 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади.

Рейтинги юқори тадбиркорларга барча солиқ текширувлари бекор бўлади, ҚҚС суммаси 1 кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов 3 кунда қайтариб берилади.

Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради.

“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгиланди.

#uzlidep #tadbirkorlarreytingi

O'zLiDeP расмий канали