O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

👉 Батафсил

O'zLiDeP Давлатобод туман Кенгаши, депутатлар  Олимхон ва Ғиёсиддин Бабахановлар 7254-сонли харбий қисмда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“XXI asr” газетасининг 2024 йил 11 январь сонида босилган
мақолаларнинг қисқача шарҳи: 


*  Қачонки, қонунлар қоғозда эмас, амалда бажарилсагина...

*  Актам Хаитов: Имтиёз ва имконият соғлом рақобатни келтириб чиқарадими?

*  Мулкдорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилади...ми?

*  Йўлларнинг эгаси бор, лекин нега назорат йўқ?

#uzlidep #21asr

O'zLiDeP расмий канали
Бизнес янада қўллаб-қувватланади

👉 Батафсил

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш-иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш ижтимоий йил номи билан боғлиқ давлат дастурлари орқали ҳам амалга оширилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжуман ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15345

#uzlidep #jadid

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёнинг Нишон туманида “Янги Ўзбекистонни яшил маконга айлантирайлик!” шиори остида кўчат экиш мавсумининг бошланиши муносабати билан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Кўчат экиш акциясида соҳа мутахассислари, воҳадаги фермер, деҳқон хўжаликлари раислари, томорқа ер эгалари, оилавий тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар фаол қатнашдилар.

Шунингдек, Қамаши туманидаги Охунбобоев ҳудудидаги адирлар бағрида мевали боғ ташкил этишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳам иштирок этди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #Xaitov #yashilmakon

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ёш сиёсатчилар Лигаси” аъзолари иштирокида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуролли Кучлар Академиясида “Ёшлар ва армия - бир тану бир жон!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
Коррупцион ҳолатларнинг олди олинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15347

O'zLiDeP фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан маъмурий жазолар миқдорини камайтириш, уларни бир хил кўринишга келтириш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳамда аҳолига енгилликлар яратиш лозимлигини инобатга олган ҳолда белгиланишини таъминлаш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартишлар киритиляпти.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Хоразмлик талаба ёшларнинг таклифлари тингланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15346

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Кележак лидерлари O’zLiDePни танлайди” мавзусида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

O'zLiDeP расмий канали
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

Бу йил тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Натижада 5 млн аҳоли бандлиги таъминланади. Бу мақсадларга 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилади.

Тадбиркорлар 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади.

Рейтинги юқори тадбиркорларга барча солиқ текширувлари бекор бўлади, ҚҚС суммаси 1 кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов 3 кунда қайтариб берилади.

Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради.

“Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгиланди.

#uzlidep #tadbirkorlarreytingi

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорларга рағбатнинг янгича тизими жорий қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15348

Мазкур бошланган ислоҳотларни тизимли амалга оширишда тадбиркорларнинг барқарор рейтингини жорий қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда 2024 йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилингани таъкидланди.

Жорий йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Савдо-саноат палатасига ўз сайтида тадбиркорлар рейтинги натижаларини онлайн эълон қилиб, уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш
вазифаси қўйилди.

#uzlidep #iqtisod

O'zLiDeP расмий канали