O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15153

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
6658633.pdf
9.4 MB
❗️Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилади

“Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

Унга кўра, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ташкил қилинади.

🗓 Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан тадбиркорларга қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади:

🔘 ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:

🔹лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг 20 фоизи ёки 3 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;

🔹кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва етти йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;

🔘 кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:

🔹кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;

🔹тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик тақдим этиш;

🔹Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик тақдим этиш;

🔘 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига МБ асосий ставкасидан 4 %лик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 млрд сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 %гача миқдорда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.

O'zLiDeP расмий канали
Артизан қудуқлари ва сув насослари қуёш панеллари орқали электр токи билан таъминланиш лозимлиги айтилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15154

Бу борада олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлик гуруҳи аъзолари Янгибозор туманида бўлди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ томонидан оилавий поликлиникаларда иситиш тизими тайёр эмаслиги аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15152

Ишчи гуруҳ томонидани дорилар сақланиш ва тарқатилиш ҳолати ўрганилганда 120 турдаги дорилар белгиланган бўлсада 63 турдаги дорилар борлиги ва ушбу дориларни тарқатилиши бўйича бирорта ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги эътирозга сабаб бўлди. “Халқабод” оилавий шифокорлик пункити хоналари эса иситиш тизимидаги носозлик ҳолати қайд этилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Экологик вазиятни янада яхшилашга
хизмат қилувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

O'zLiDeP фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бироқ қурилиш, ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламининг кенгайиши атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланишининг олдини олиш мақсадида табиатга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш ва тўхтатиб қўйиш мезонларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига атроф табиий муҳитни нормативдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши экологик вазиятни яхшилашга, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга, шунингдек ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдириб, иккинчи ўқишда маъқуллашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Фракция мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан ўндан ортиқ қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Қонун лойиҳасида 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини киритишга ҳақли эканлиги ҳақидаги конституцион норма белгиланаётганлиги давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кентайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда, жамиятдаги муаммоларни ўз вақтида хал этишда тўғридан-тўғри иштирок этишлари учун шароит яратилади.

Муҳокамалардан сўнг депутатлар томонидан қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Еримиз, сувимиз чекланган. Президентимиз фақат ақл ва илм билан иш қилиш бўйича топшириқ берди.

Кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун эркинлик кенгайяпти. Бир-бирини танлашда фермер ҳам, кластер ҳам эркин бўлса ўртада бозор ишлайди.

Манфаатдорлик ошган сари фермерларнинг даромади кўпайса улар кўп тармоқли фермер бўлиб ҳам ерга пулини тикади, ҳам техникасини ва маҳсулотини кўпайтиради.

#uzlidep #Xaitov #munosabat #tahlilnoma

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Кўчмас мулк – 2023” халқаро форуми ташкил қилинди

O'zLiDeP, Ўзбекистон риэлторлар гильдияси ва “Rizomulk Group” МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил қилинган Форумда кўчмас мулк соҳасида фаолият юритувчи бизнес вакиллари, инвесторлар, йирик компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Форум дорасида “OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг сессияси ҳам ташкил қилиниб, унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 60-бандида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, урбанизация стратегиясини амалга ошириш, аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш даражасини ошириш, шунингдек Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ҳолати, эришилган натижалар, истиқболдаги вазифалар, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

#uzlidep #pressklub

O'zLiDeP расмий канали
Партиявий лойиҳалар хотин-қизларимизнинг жамиятдаги мавқеини оширишга хизмат қилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15155

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси - фаровон ҳаётимиз кафолати!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар таклифи қонун лойиҳасида акс этди

Қонун лойиҳасида парламент палаталарининг ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз ифодасини топган. Лойиҳа билан 13 та қонун, 1 та кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

👉БАТАФСИЛ

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🏚Оилаларга 15 фоиз бошланғич тўлов билан 20 йилга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида имтиёзли уйлар берилиши мумкин

⌨️ “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🤝Лойиҳада дастур Туркиянинг ТОКИ давлат компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши белгиланган

Ушбу дастурнинг 1-босқичи тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга оширилади.

Уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларда реализация қилинади;

Уй-жойлар охирги 5 йилда мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга, 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилинади.

Муҳокама 29 ноябрга қадар давом этади
👇👇👇

https://regulation.gov.uz/uz/d/89028

#uzlidep #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талаба ёшлар парламент фаолияти билан танишдилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15148

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #parlamentdayoshlarorni

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDePнинг ёшлар парламенти аъзолари Энергетика вазирлигида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15157

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар экспорти 3,3 баробарга кўпайтирилади

👉 https://parliament.gov.uz/oz/articles/1855

Ўзбекистон 2030 йилда товар ва хизматлар экспортини 45 млрд АҚШ долларига етказиш мақсади қўйилган бўлиб, ушбу кўрсаткичга эришиш учун кейинги 5 йилда амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сони 10 баробарга оширилиб, уларнинг сони 5 мингтага етказилади.

Хорижий бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан “аутсорсинг” ва “франчайзинг” асосида ҳудудларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали