O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Жисмоний тарбия ва спорт – соғлом жамият асоси

👉 https://parliament.gov.uz/oz/articles/1859

Аҳолини оммавий жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида ўтказилган 132 мингдан ортиқ спорт мусобақалари ҳамда тадбирларига 10,2 млн. нафар аҳоли, шу жумладан, 4,5 млн. нафар хотин-қизлар қамраб олинган.

“Янги нафас” лойиҳаси асосида “Save Aral” халқаро марафони мусобақаси республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиб, 50 мингдан ортиқ аҳоли жалб этилди.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат аҳамиятига молик муҳим ижтимоий-сиёсий вазифага айланган. Зотан, “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур”, деган шоир фаолиятимизнинг асосий мезонларидан биридир.

#uzlidep #deputat #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ютуқлар бор, муаммолар ҳам йўқ эмас

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15156

Ишчи гуруҳ аъзолари Қоровулбозор туманида ўтказилган ўрганишлар чоғида жорий йил ўтган 6 ой давомида “Агробанк” АТБ Бухоро филиали ҳамда АТ “Халқ банки” Когон филиали томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари” доирасида 569 нафар фуқарога 12 млрд 780 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилганлиги туфайли ушбу дастурлар ўз ижросини таъминлашда муайян натижаларга эришилганлигига амин бўлдилар.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари IT соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини муҳокама қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15159

Стратегиянинг 33-мақсадида IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўргатиш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлашга қаратилган асосий вазифларни амалга ошириш белгилаб берилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Аввало, сизларни барчамиз учун қутлуғ сана – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг 20 йиллиги билан чин дилдан табриклайман!  

Албатта йигирма йил тарих саҳифаси учун арзимас туюлар, лекин бизнинг партиямиз учун ўзига хос тарихий синовлар даври эканлиги боис ғоят қадрлидир.

Партиямизнинг 2003 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган тарихий таъсис съезди - Ўзбекистонда ана шундай сиёсий партия майдонга кириб келганлигини кенг жамоатчиликка эълон қилди.

Дастурий мақсадларимиз Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган, бутун мазмун-моҳиятини “Инсон қадри учун” деган юксак ғоя ташкил қилаётган туб ислоҳотларга ҳамоҳанглиги ва изчиллиги билан янада аҳамиятли.

ЎзЛиДеП мамлакат тараққиётининг ҳар бир босқичида энг аввало, халқимиз ва юртимиз манфаатларига бевосита дахлдор бўлган муҳим масалаларга аниқ жавоб бера оладиган ғоялар, қарашлар билан сиёсий саҳнага чиқа олди.

Натижада, ўтган 20 йил ичида ЎзЛиДеП Ўзбекистоннинг энг ёш партиясидан ўз сафларида 1 миллион 300 мингдан ортиқ аъзоларни бираштирувчи, йирик сиёсий куч даражасига чиқди!
Партия учун тадбиркорлар ва ишбилармонлар қатлами, фермерлар манфаатлари ҳамиша устувор бўлиб қолиши баробарида бугунги кунга келиб, ўз дастурий фаолиятида аҳолининг бошқа қатламларини ўйлантираётган масалаларни ҳам илгари сураётганлиги эътиборга молик.
Бугун партия сафларидаги ёшларнинг сони 710 мингдан ошиб кетганлиги ёки жами аъзоларнинг 55 фоизини, аёллар эса 527 мингни ёки аъзоларнинг 40,5 фоизини ташкил қилаётганлиги партия илгари сураётган ғоялар жамиятнинг турли табақалари орасида қанчалик кенг оммалашаётгани кўрсатади.

Фурсатдан фойдаланиб, кўп йиллардан бери эзгу мақсадлар йўлида жипслашиб, бирлашиб, ҳамжиҳатликда партиямиз мавқеини мустаҳкамлашда беминнат хизмат қилиб келаётган барча аъзоларимиз, фаолларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

@a_xaitov
Шу йил 15 ноябр Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси (O'zLiDeP) ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ва тарафдорлари, сиёсий куч фахрий аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15163

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Эзгу мақсадларимиз тараққиётга хизмат қилади

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам ХАИТОВ билан суҳбат

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15166

#uzlidep20yoshda #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
#BIZNI_QUTLAYDILAR

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашига


Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси, O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А. Хаитов, Сизни ва Сиз орқали барча партия аъзоларини Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилганининг 20 йиллиги билан самимий табриклайди!

Ўзаро алоқа ўрнатилганидан буён ХКП ва O‘zLiDeP яқин ва дўстона ҳамкорлик қилиб келмоқдаки, бу умуман хитой-ўзбек муносабатлари ривожига ижобий ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

ХКП бундан буён ҳам O‘zLiDeP билан алоқаларини давом эттириш ва янада кенгайтиришга, давлатларимизни модернизация қилиш жараёнида ўзаро тажриба алмашиш ва қўллаб-қувватлаш йўлидан боришга, икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини ривожлантиришга тайёрлигини билдиради.

O‘zLiDePга Янги Ўзбекистонни барпо қилиш, халқ фаровонлигини ошириш йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси

2023 йил 15 ноябрь


O'zLiDeP расмий канали
#BIZNI_QUTLAYDILAR

Ҳурматли Актам Аҳмадович!


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан самимий табригимни қабул қилинг.

Сиз раҳбарлик қилаётган сиёсий партия катта йўлни босиб ўтиб, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид долзарб масалаларни ҳал этишга қодирлигини намоён қилди ва шу билан нафақат мамлакат ичида, балки хорижда ҳам катта ҳурмат-эътибор қозонди.

O‘zLiDePнинг мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссасини юксак қадрлаймиз. Россия ва Ўзбекистоннинг кўптомонлама муносабатларини янада мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этади, деб ишонамиз.

“Единая Россия” ва O‘zLiDePни 2019 йил 5 сентябрда имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома билан тасдиқланган дўстона алоқалар боғлаб турибди. Аминманки, ушбу партиялараро диалог халқларимизнинг манфаатлари йўлида бундан кейин ҳам босқичма-босқич ва самарали ривож топиб бораверади.

Сизга, ҳурматли Актам Аҳмадович, ва Сиз орқали барча партия аъзоларига янги сиёсий муваффақиятлар, тинчлик ва фаровонлик тилаб қоламан.

“Единая Россия”
партияси раиси
Д. А. Медведев


O'zLiDeP расмий канали