O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.9K photos
3.23K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
👉 O‘zLiDePнинг ҳафта давомидаги энг муҳим янгиликлар дайжести

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
19 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Партиямиз ғоя ва мақсадлари давлат дастуридан янада кўпроқ ўрин олишига интиляпмиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13969

Ушбу ойда O'zLiDePнинг барча бўғинлардаги тузилмалари Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий – “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамаларини ташкил қилдилар.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Самарқанд шаҳар ва депутатлик гуруҳи вакилларининг фаолиятлари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13965

Ҳисобот даврида O’zLiDeP Самарқанд шаҳар депутатлик гуруҳи ташаббуси билан сессияга 4 та масала киритилиб, 16 та депутатлик эшитуви ҳамда 11 та сайёр қабул ўтказилгани таъкидланди. Кўрилган масалалар юзасидан ташкилотларга 127 та депутатлик сўровлари юборилган.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Сайловчилар – холис ҳакамлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13958

Вилоятда O‘zLiDeP аъзолари ҳозир жами 102 880 нафарга етди. Бу кўрсаткич 2020 йил якунига нисбатан икки баробарга кўпдир. Бошқача айтганда, охирги йилларда маслакдошларимиз 52 138 нафарга ошди. Тарафдорлар сони ошиб бораётгани эса ўз навбатида халқнинг ишончи оқланаётгани, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақият қозонаётганининг исботидир.

#uzlidep #Xorazm

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Press-klubi'нинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Унда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш истиқболлари мавзуси муҳокама қилинди

#uzlidep #PressKlub

O'zLiDeP расмий канали
20 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
❗️Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раислари доимий асосда фаолият олиб боради

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш мақсад қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳасига кўра, тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштироки таъминланади.

💻 Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

❗️Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси томонидан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

#uzlidep #brifing

O'zLiDeP расмий канали
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13971

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Андижон шаҳрининг “Чинор” меҳмонхонасида ташкил этилган семинарда тижорат банклари томонидан 2023 йил давомида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш учун аҳолига ва юридик шахсларга ажратилиши кўзда тутилган кредит маблағлари миқдорлари, муддатлари, фоизлари, турлари ва шакллари ҳақида ахборотлар берилди.

Амалий семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар қуёш панеллари билан фаолият юритаётган мазкур меҳмонхона фаолияти билан ҳам танишдилар.

#uzlidep #IshchiGuruh

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.

Хусусан,

- «Болалар масалалари бўйича комиссиялар ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

- «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

- «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

- «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тулиган.

@uzlidep
🔴 #LIVE

Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунларнинг айрим моддасига ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши фермер хўжаликлари бевосита уларга хизмат кўрсатувчи туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими томонидан белгиланадиган сув объектларидан сув олишини таъминлашга;

фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа сув истеъмолчилари учун сув олиш лимитлари уларга хизмат кўрсатувчи туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари томонидан белгиланишига;

сув истеъмоли режалари туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари томонидан тузилиши ва тасдиқланишига;

жамоа боғлари, токзорлари, экинзорларини ва томорқа ер участкаларини сув билан таъминлаш, сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлими томонидан белгиланган тартибда амалга оширилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш зарурати шундаки, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун белгиланган маъмурий жарима миқдори ўзининг профилактик аҳамиятини кўрсатмаяпти.

Натижада фуқаролар томонидан ўз хизмат мажбуриятларини бажараётган ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларини бажарилмаслиги ёки улар томонидан ҳарбий хизматчиларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатилиши оддий ҳолатга айланиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг дахлсизлигини таъминлашга ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатларнинг кўриб чиқиш учун ҳудудий ички ишлар органларига юборилиши шахсларнинг оворагарчилигига ҳамда ортиқча пул маблағларининг сарфланишига сабаб бўлмоқда, шунингдек ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жанговар шайлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси дахлсизлигини янада ишончли ҳимоя қилиниши таъминланади, уларнинг жанговар шайлиги мустаҳкамланади, бюджет маблағлари сарфланишининг самарадорлиги ортади, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари мустаҳкамланиб, уларнинг оворагарчиликларига чек қўйилади ҳамда уларнинг содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликлари учун жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этаётган тадбирда аграр соҳада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари, фермер ҳўжаликлари ва кластерлар ўртасидаги мавжуд муаммолар таҳлили, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш борасидаги ишлар ҳолати муҳокама қилинмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда барча тармоқларда кластерлар фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш, айниқса, пахта-тўқимачилик, мева сабзавотчилик йўналишларида кластерлар фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдаги масъулиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчиларнинг манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 2022 йилда республикда 134 та пахта-тўқимачилик кластерлари фаолият юритиб, 1 032 минг гектар ер майдонларида жами 3,5 млн.тонна пахта хомашёси етиштирилган. Ғаллачилик кластерлари сони 38 тага ошиб, 195 тага етган ва улар билан шартнома асосида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари томонидан 928 минг гектар ер майдонида ғалла парваришланиб, 6 496 минг тонна ғалла ўриб-йиғиб олинган.

Шунингдек, мева-сабзавотчилик кластерларига бириктирилган 181,2 минг гектар ер майдонларидан 1,4 млн. тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, шундан, 454,4 минг тонна ички истеъмолга, 630 минг тонна қайта ишлашга ҳамда қиймати 265 млн.долларлик 315,6 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти экспортга йўналтирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали