O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Устувор вазифалар белгиланди ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13892

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, фракция аъзолари ҳамда ҳудудий кенгашлар, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Эндиликда ишчи гуруҳлар томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш, пахта-тўқимачилик саноатини ҳамда кластер, фермер ва дехқон хўжаликларини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш каби масалаларда тарғибот-ташвиқот, депутатлик назорати олиб борилади.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг водий вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда партияда ишчи гуруҳлар тузилиши таъкидланди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️O'zLiDeP ва партия фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентнинг водий вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда партияда ишчи гуруҳлар тузилиши таъкидланди.

Батафсил видеолавҳада 👆

📹👉 Facebook ва YouTube'да

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13971

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Андижон шаҳрининг “Чинор” меҳмонхонасида ташкил этилган семинарда тижорат банклари томонидан 2023 йил давомида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш учун аҳолига ва юридик шахсларга ажратилиши кўзда тутилган кредит маблағлари миқдорлари, муддатлари, фоизлари, турлари ва шакллари ҳақида ахборотлар берилди.

Амалий семинарнинг иккинчи қисмида иштирокчилар қуёш панеллари билан фаолият юритаётган мазкур меҳмонхона фаолияти билан ҳам танишдилар.

#uzlidep #IshchiGuruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ фаолияти: Наманганда хотин-қизларни бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13973

Хусусан, Наманган вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 950 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Тадбиркорлар муаммоларини ечишга кўмаклашишимиз керак. Пастдаги муаммолар ечилса тадбиркорлар кўпроқ ишчи ўрнини яратиб, кўпроқ имкониятларни ишга солади

Партия раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарёда ўрганишлар олиб борди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар жойларда мулоқот жараёнида муаммолар ечимига эътибор қаратишяпти

👉
Батафсил

Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А.Хаитов раҳбарлигидаги қуйи палатасининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ август ойидан бери Сирдарё вилоятиниг Гулистон шаҳри ҳамда Мирзаобод туманларида жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб бормоқда.

Белгиланган чора-тадбирларга асосан, Гулистон шаҳри ҳамда Мирзаобод туманларида сессиялар ташкилланиб, депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилиб, танқидий муҳокама қилинмоқда.

Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан 6-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 27 июль кунги ўтказилган видеоселектор йиғилиши ҳамда давлатимиз раҳбарининг вилоятларга ташрифлари давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини Гулистон шаҳри мисолида ўрганиш олиб борилди.

#uzlidep #ishchiguruh

@uzlidep
Кенгаш фаолияти таҳлил қилинди

👉🏼 https://uzlidep.uz/news-of-party/14911

Ишчи гуруҳ вакиллари белгиланган топшириқ юзасидан O'zLiDeP Денов туман Кенгаши фаолиятини ўрганишга киришди. Асосан, туман кенгаши биноси, ходимларга яратилган шароит ва уларнинг моддий техника базаси, туманда партия вакиллари томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилиб, амалий ёрдам берилади.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Партия ишчи гуруҳи: Бухорода тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15037

Мавлуда Ибрагимова Бухоро шаҳридаги оилавий поликлиникалар, тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди, оналар ва болалар ўлимини кескин қисқартириш, бу йўналишда қилинаётган ишлар таҳлил қилинди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15092

Партия ишчи гуруҳлари “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари, партиявий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Раис ўринбосари Мавлуда Ходжаева, депутат Барно Мирзамова ва партия ҳудудий кенгашлари депутатлари, фаоллари Наманган шаҳридаги “Art soft xolding” кластери фаолияти билан яқиндан танишдилар. Партия вакиллари корхона ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлиб, хотин-қизларни, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

Мулоқот жонли ва самимий руҳда кечди. Аёлларни қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб берилди.

#uzlidep #ayollar #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Гулистон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида амалга оширилган ишларнинг ҳолати қай даражада

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15119

Ишчи груҳ аъзолари Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб мавжуд муаммоларга ечим излаш борасида масъул мутасаддилар иштирокида муҳокамалар ўтказилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ томонидан оилавий поликлиникаларда иситиш тизими тайёр эмаслиги аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15152

Ишчи гуруҳ томонидани дорилар сақланиш ва тарқатилиш ҳолати ўрганилганда 120 турдаги дорилар белгиланган бўлсада 63 турдаги дорилар борлиги ва ушбу дориларни тарқатилиши бўйича бирорта ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги эътирозга сабаб бўлди. “Халқабод” оилавий шифокорлик пункити хоналари эса иситиш тизимидаги носозлик ҳолати қайд этилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ютуқлар бор, муаммолар ҳам йўқ эмас

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15156

Ишчи гуруҳ аъзолари Қоровулбозор туманида ўтказилган ўрганишлар чоғида жорий йил ўтган 6 ой давомида “Агробанк” АТБ Бухоро филиали ҳамда АТ “Халқ банки” Когон филиали томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари” доирасида 569 нафар фуқарога 12 млрд 780 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилганлиги туфайли ушбу дастурлар ўз ижросини таъминлашда муайян натижаларга эришилганлигига амин бўлдилар.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари IT соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижросини муҳокама қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15159

Стратегиянинг 33-мақсадида IT соҳасида 300 минг нафар ёшларни иш билан таъминлаш, мактаб ўқувчиларини халқаро IT бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўргатиш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини кенгайтириш ва ҳар йили 15 минг нафар энг иқтидорли ёшларни нуфузли халқаро компаниялар талабларига мос дастурлар асосида тайёрлашга қаратилган асосий вазифларни амалга ошириш белгилаб берилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15201

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 1, 10, 11-мактабларни ўрганди.

11-мактаб ўрганилганда синф хоналари бугунги талабга жавоб бермаслиги, хоналар ёруғллик даражаси жуда пастлиги, тоза ичимлик суви булоқдан келадиган сувдан фойдаланилаётганлиги, сувни яроқлилиги бўйича бирорта лабараториядан ўтказилган хужжатлари мавжуд эмаслиги қайд этилди.

Куз-қиш мавсуми учун 3 ойга 25 тонна кўмир ажратилган. Аммо ажратилган кўмир ушбу миқдорда эмаслиги ишчи гуруҳнинг эътирозига сабаб бўлди.

10 - мактаб 530 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 1200 нафар ўқувчи 2 сменада таълим олмоқда. 2023 йил 70 нафар битирувчилардан 53 нафари олийгоҳларга ўқишга кирганлиги ишчи гуруҳ томонидан эътироф этилди. Куз – қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ўрганилганда ушбу мактабда ҳам тоза ичимлик сувида муаммолар борлиги қайд этилди.

1- мактаб 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, мазкур мактабда 1500 нафар ўқувчи таълим олади. Таълим муассаси масъуллари мактабда синф хоналари етишмаслигини ишчи гуруҳ аъзоларига мурожаат қилиб, шу масалада амалий ёрдам сўрашди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари таълим соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15293

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” вакиллари, партия депутатлари, фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини Таълим тизими ислоҳотлари йўналишидаги мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда умумий ўрта таълим тизимида “Таълим учун қулай муҳит” дастурини амалга ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасида қилинаётган ишларни ўрганмоқда.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Хусусий секторга ёрдам керак!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15513

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Албатта, вилоятда бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда. Лекин тиббиётнинг бир бўлаги ҳисобланган хусусий секторга қандай эътибор қаратилмоқда? Ушбу муассасаларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам бериш мақсадида O’zLiDeP ҳудудий кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари фаолияти қандай?

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ҳунармандчилик марказлари фаолиятини ўрганяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15523

Ўрганишлар чоғида ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган айрим муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Ҳунармандларга бериладиган хоналар учун тўланадиган ижара нархларининг қимматлиги, бу ўз навбатида уларнинг талаб даражасида фаолият олиб боришларига қийинчилик туғдирмоқда.
Ана шундай муаммолардан яна бири бешиксозлар фаолиятига таалуқли бўлиб, улар тол дарахтларидан тегишли ташкилотларининг рухсатисиз ўз эҳтиёжларига кўра фойдалана олишмаяпти.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ Беруний туманида ўрганишлар олиб борди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15572

Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, бандликни таъминлаш, даромадларни ошириш, маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолатини ўрганди.

Дастлаб Ишчи гуруҳ вакиллари Беруний туманида ўрганишлар олиб борди. Туманда фаолият юритаёган “Rayhon Apparel” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб бормоқда

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳнинг дастлабки манзили Элликқалъа туманидан бошланди. Даставвал депутатлар тумандаги уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш ва транспорт соҳаларидаги вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан “Элликқалъа” овул фуқаролар йиғинидаги янги массивда олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали