O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
⭕️#LIVE

O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бошланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
⭕️#LIVE O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бошланди Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. #uzlidep #fraksiya…
Қонун лойиҳаси билан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда

Депутатлар дастлаб “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишда “Бир суд – бир инстанция” тамойили асосида кассация инстанциясида ишларни кўриш Олий суд ваколатига ўтказилиши ўрта бўғин – вилоят судлари имкониятларидан самарали фойдаланилишини чекламоқда.

Бунда, 2020 йилда Олий суд томонидан 1 291 та иш кўриб чиқилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 7 560 тага етиб, (2022 йилнинг биринчи ярмида 3 441 та) Олий судда кўрилган ишлар сони бир неча баробар ошган. Натижада, Олий судда иш ҳажми кескин ошиб кетиши билан бирга фуқаролар олис ҳудудлардан ортиқча вақт ва харажат сарфлаб Олий судга келишга мажбур бўлишмоқда.

Бундан ташқари, Олий судда иш ҳажмининг ортиб кетиши натижасида айрим ҳолларда ишларни кўриш муддатлари бузилишига ҳамда судьяларнинг иш сифатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, амалдаги қонун билан апелляция шикоятини бериш муддати 10 кундан 20 кунга узайтирилиши маҳбусларни тергов ҳибсхоналарида сақлаш билан боғлиқ муаммоларни келтириб, уларнинг сони кескин ортишига, муассасаларда белгиланган меъёридан ортиқ маҳбуслар сақланишига сабаб бўлмоқда.

Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси билан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида Олий судда иш ҳажмининг сезиларли камайишига, Олий суд судьяларининг асосий эътиборини қуйи судлар учун ягона суд амалиётини шакллантириш, судларнинг масъулиятини ошириб, ишларнинг сифатли ва ўз вақтида кўрилишига, суд қарорларини қайта кўришда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятидан кенгроқ фойдаланишга, шунингдек фуқароларнинг шикоят қилишга бўлган ҳуқуқлари доираси кенгайиши ҳамда уларнинг эътирози ва сарсонгарчилигининг олдини олишга эришилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⭕️#LIVE

Уй боғчалари учун тарбияланувчилар сонини 25 нафардан 50 нафаргача оширишга рухсат берилмоқда

Фракция аъзолари партия электорати манфаатларига хизмат қилувчи «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда соҳада нодавлат сектор улушининг оширилиши муносабати билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таъкидлаш жоизки, Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисмида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан 25 нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгиланган.

Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси билан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болаларни тарбиялашга рухсат берилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
⭕️#LIVE Уй боғчалари учун тарбияланувчилар сонини 25 нафардан 50 нафаргача оширишга рухсат берилмоқда Фракция аъзолари партия электорати манфаатларига хизмат қилувчи «Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилиши ҳамда соҳада нодавлат сектор улушининг…
⭕️#LIVE

Фракция йиғилишида «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Айтиш жоизки, республикамизда тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинмаслиги натижасида кўплаб салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тупроқ унумдорлиги сўнгги 30 йил давомида фақат пасайиш кузатилмоқда. Тупроқ унумдорлигининг пасайиши, нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига, балки сифати ва хавфсизлигига ҳам жиддий таъсир этади.

Шунингдек, сўнгги йилларда олиб борилган тупроқ-баҳолаш ва тупроқшуносликка оид тадқиқотлар натижасида суғориладиган ерларнинг қарийб 53,2 фоиз турли даражада шўрланганлигини, 68,6 фоизида тупроқ профилининг устки фаол ҳайдалма қатламида 0,5-1,0 фоиз атрофида гумус мавжудлигини ҳамда геоботаник тадқиқотлар ўтказилган 5,7 млн гектар яйловларнинг 10,8 фоизи турли даражада деградацияга учраган бўлиб, яйлов ўсимликлари ҳосилдорлиги 2,6 центнерга ва 66 фоиз даражада ўсимлик билан қопланган.

Ушбу ҳолатлар эса Ўзбекистон Республикасида Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилишни алоҳида қонунчилик билан тартибга солиш зарурлигини кўрсатди. Халқаро тажриба таҳлил қилинганда, Дунёнинг ривожланган давлатлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги таркибидаги давлатларга тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш Қонун билан тартибга солинган.

Бу каби салбий ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш мақсадида барча чоралар кўрилиб, хусусан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида ҳам аниқ вазифлар белгиланган.

Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси билан тупроқлар ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш шартлари, тупроқлар ва унинг унумдорлигини муҳофаза қилишнинг иқтисодий чоралари ҳамда тупроқ ҳолатини яхшилаб, унумдорлигини оширишга эришган ердан фойдаланувчиларни иқтисодий рағбатлантириш масалалари белгиланмоқда.

Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида тупроқ сифати ёки унумдорлигининг пасайиши натижасида етказилган зарарни қоплаш, низоларни ҳал этиш, бу борадаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик қатъий белгилаб қўйилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
⭕️#LIVE Фракция йиғилишида «Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Айтиш жоизки, республикамизда тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш қонун билан тартибга солинмаслиги натижасида…
⭕️#LIVE

Бюджет тизимлари маблағларидан оқилона фойдаланилиши белгиланмоқда

Йиғилишда «Давлат божини ундириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб- қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фуқаролик ишлари бўйича судлар, иқтисодий судлар ва маъмурий судларга даъво ариза, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилинганда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари судларда кўриб чиқиладиган барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича давлат божидан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси давлат муассасаси шаклидаги давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади. Жамғарма маблағлари асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағларидан шакллантирилади. Жамғарма томонидан судларга мурожаат қилишда умумий тўланадиган давлат божларининг маълум бир қисмини Жамғармага қайтарилишида қийинчиликларга дуч келмоқда.

Шу сабабли, мазкур қонун лойиҳаси орқали келгусида Жамғарма маблағларининг ортиқча харажатларга сарфланишининг олди олинади ҳамда бюджет тизимлари маблағларидан оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
⭕️#LIVE Бюджет тизимлари маблағларидан оқилона фойдаланилиши белгиланмоқда Йиғилишда «Давлат божини ундириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар…
Чиқиндилар билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилмоқда

Фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилишди.

Таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг 2022 йил 11 августдаги “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига муфовиқ санитар тозалаш корхоналарига бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, бошқа преференциялар берилган. Унга кўра 2026 йил 1 январга қадар асосий фаолияти чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари учун ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари) ва ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида қўлланилиши белгиланган.

Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси билан берилаётган ушбу имтиёз натижасида соҳада фаолият юритувчи корхоналар ихтиёрида қўшимча даромад ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Мазкур ҳужжат чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятини юритувчи ихтисослаштирилган субъектларни қўллаб-қувватлаш орқали улар фаолиятини барқарорлаштириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирини олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш баробарида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш имконини беради.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишонч — ҳаракатга чорловчи куч ёки маҳкумлар қайси мезонлар асосида афв этилади?

👉Батафсил

Ишонч — бу ҳар бир тирик инсонда, жамиятда бўлиши керак бўлган хотиржамлик, ҳис-туйғу ва инсонларни ҳаракатга чорловчи куч. Бугун ишонч билдирилган ва афв этилган ҳамюртларимиз атрофдагиларнинг кўмаги билан ўз йўлини топа олса, жамиятимиз тараққиётининг энг асосий сифат кўрсаткичлари яхшиланиб боришига умид қиламан.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Жамғарма маблағлари ортиқча харажатларга сарфланишининг олди олинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
13 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди.

Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______________________

❗️Началось очередное заседание Олий Мажлиса Республики Узбекистан.

Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Шавкат Мирзиёев фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда коронавирус сабаб Ўзбекистонда ўпка касалликлари бўйича беморлар сони 18 фоизга ошгани қайд этилди.

ОИВ билан касалланиш ҳолати ҳам кўп. Бу айниқса Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида долзарб.

Келаси йилдан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари ташкил этилади ва улар чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувлардан ўтказади.

Туберкулёз билан касалланганлар бепул дорилар билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан 40 млрд сўм ажратилади.

#Prezident #uzlidep #sogliqnisaqlash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
✍️ “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

👇Қарорга кўра:

👉 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.

❗️2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.

☝️Текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

#uzlidep #qaror #benzin

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Жиззахдаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Тадбиркорлик - аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим манбаи” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мономарказ ва партия ўртасида узвий алоқалар йўлга қўйилган.

У ерда 5 та хизмат тури, 22 турдаги касбга ўқитиш ва 5 та тил ўргатиш курслари фаолияти йўлга қўйилган.

Жиззахлик йигит-қизлар учун сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 8 та, техник соҳа бўйича 7 та, қурилиш соҳаси бўйича 5 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2 та касб турлари ташкил этилган.

Рус, инглиз, корейс, хитой ва япон тиллари курслари, компьютер саводхонлиги, дастурчи 1С бухгалтерия мутахассисликлари ўргатилади.

Айни пайтда мономарказда 24 та касб-ҳунар ва 3 турдаги тил ўқув курсларида 317 нафар банд бўлмаган ёшлар ўқитилиб, касб-ҳунарга ўргатилмоқда.

#uzlidep #monomarkaz

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент Архитектура-қурилиш институтида “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкори” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13647

Сўзга чиққанлар бугунги ислоҳотларда ёшларнинг ўрни ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди. Ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазалари тингланди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган ёшлар партияга аъзо бўлиш таклифини билдиришди.

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#KunRaqami

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, янги тартиб доирасида банклар томонидан умумий 7,3 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган.

1 декабрь ҳолатига кўра, янги тартиб доирасида банклар томонидан умумий 7,3 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилган.

Унга кўра, «Қишлоқ қурилиш банки» йил бошидан бери 1,7 трлн сўмлик ипотека кредити билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринни 1,5 трлн сўм билан «Ипотека банк» эгаллади.

«Қишлоқ қурилиш банки» — 1,7 трлн сўм;

«Ипотека банк» — 1,5 трлн сўм;

«Ўзмиллий банк» — 1,2 трлн сўм;

«Халқ банки» — 837 млрд сўм;;

«ОФБ» — 629 млрд сўм;

«ЎзСҚБ» — 283 млрд сўм;

«Микрокредит банк» — 257 млрд сўм;

«Ҳамкор банк» — 239 млрд сўм;

«Асака банк» — 196 млрд сўм;

«Агробанк» — 195 млрд сўм;

«Алоқа банк» — 174 млрд сўм;

«Турон банк» — 121 млрд сўм.

#uzlidep #bank #ipoteka

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube