O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
✍️ “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

👇Қарорга кўра:

👉 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 мартгача импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлар томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 автобензин учун, истисно тариқасида, акциз солиғи “ноль” ставкада қўлланилади.

❗️2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелгача Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан тадбиркорларни уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текширишга рухсат берилди.

☝️Текширувлар натижалари бўйича автобензин маҳсулотларининг ортиқча йўқотишларига ва талон-тарожликларга йўл қўйган мансабдор шахсларга қонунчиликда белгиланган жазо чораларини қўллаш, шунингдек, уларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимномалар киритилади.

#uzlidep #qaror #benzin

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube