O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
10.8K subscribers
31.2K photos
3.41K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
😎 ЎзЛиДеП делегациясининг Хитойда навбатдаги учрашуви

🔍Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қатор учрашувларни ўтказяпти.

🔍Ташриф доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

🔍Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ҳам иштирок этди.

🔍Мулоқотда Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келгани, буларнинг барчаси икки мамлакатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

🔍Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлараро ва партиялараро алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани айтиб ўтилди.

🔍Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ХКП Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топширилди

🔍Батафсил

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топширилди

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди

🔍Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

🔍ЎзЛиДеП делегацияси Марказий Осиё давлатларининг етакчи сиёсий партиялари вакиллари билан биргаликда Пекин шаҳридаги қатор учрашувларни якунлаб, Хитойнинг Шэньси провинциясига етиб келди.

🔍28 май куни делегация аъзолари Сиань шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди. Мазкур котибият Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган амалий лойиҳаларни илгари суришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

🔍Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламентлараро ва партиялараро муносабатларни ривожлантириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, сиёсий партиялар ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O‘zLiDeP депутати қамашилик ички ишлар органи ходимларининг ҳаракатига қонуний баҳо беришни сўради

🔍Пилла тайёрлаш корхонаси билан шартномаси бўлмаган қамашилик фермер С.Қурбоновнинг туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, ушлаб турилгани тўғрисидаги хабар кўпчиликда хавотир уйғотди. Мазкур хабар ортидан O‘zLiDeP депутати А.Бўриев Ички ишлар вазири А.Тошпўлатовга депутатлик сўрови юборди.

🔍Сўровда фермер нима сабабдан туман ички ишлар бўлимига олиб борилгани, С.Қурбоновнинг ИИБга олиб борган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш сўралган.

🔍Ички ишлар вазири бундай ҳолатларни қайта такрорланмаслиги учун кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим этиши керак бўлади.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP делегацияси Сиань фан ва технологиялар университети фаолияти билан танишди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилиняпти

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижросини муҳокама қилишяпти.

Таъкидланганидек, жорий йил 1-чорагида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 6,8 фоизга ўсиб, 333,6 трлн сўмни ташкил этди. Январ-март ойлари якунларига кўра, ЯИМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 55,9 фоиздан 56,1 фоизга, саноатнинг улуши 27,8 фоиздан 27,9 фоизга ошди.

🔍Шу билан бир қаторда, 2025 йилнинг 1-чорагида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ёндашувлари асосида амалга оширилган тадбирлар ҳисобига ҳудудларда ҳам юқори иқтисодий ўсиш суръатлари қайд этилди. Жумладан, 2025 йил 1-чоракда ҳудудларнинг ўртача тортилган ўсиш суръати 7,4 фоизни ташкил қилди.

🔍Ҳисобот даврида иқтисодиётдаги фаолликни давом этиши ҳисобига, рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони 660,1 минг тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга кўпайди. Чет эл инвеститсиялари иштирокида фаолият кўрсатаётган 15 739 та корхонадан 4 031 таси қўшма корхона ва 11 708 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келди.

🔍Бундан ташқари, жорий йил январ-март ойларида IT-хизматлари экспорти 146 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баробарга ошди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 “Mall of Uzbekistan” мажмуалари туристлар учун ҳам қулай масканга айланади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишда Президентимиз раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар хусусида ҳам сўз юритилди.

🔍Хусусан, депутатлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этиладиган Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Унга хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетологлар жалб этилиб, миллий брендларимизни жаҳон бозорига олиб чиқиш ва халқаро сертификати бор, рақобатбардош маҳсулотларга сифат белгиси берилиши мамлакатимиз ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган қизиқишни ошириши қайд этилди.

🔍Шунингдек, депутатлар ҳудудларда барпо этиладиган “Mall of Uzbekistan” мажмуаларидаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилишини қўллаб-қувватлаб, бундай марказлар хорижий туристларга ҳам қулай бўлишини эътироф этишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП депутатлари Италия билан ҳамкорлик – тадбиркорларимиз учун янги имконият эканини қайд этишди

🔍ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги учрашувда илгари сурилган ташаббуслар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

🔍Таъкидланганидек, кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб 3 баробар ошди. Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтириш, Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш каби масалалар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши қайд этилди.

🔍Шунингдек, депутатлар Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш, қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, автомобилсозлик учун бутловчи қисмлар, электротехника, энергетика, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш саноатида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби йўналишлардаги ҳамкорлик мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти учун муҳим эканини таъкидлашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Хизматлар соҳаси иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлди

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Халқимизнинг энергияни тежаб ишлатишга бўлган рағбати иқтисодий барқарорлигимиз томон қўйилган навбатдаги қадамдир

🔍Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Боғча болалари хавфсизлигини таъминлаш юзасидан депутат сўрови юборилди

🔍Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган депутат Маджидов Инъом Уришевич томонидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи М. Адилов номига депутатлик сўрови юборилди.

🔍Сўровда Яшнобод тумани “Донишманд” МФЙ, “Мураббийлар” кўчасида жойлашган 457-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси кириш дарвозаси ёнидаги қатнов йўлида ҳаракат хавфсизлигининг таъминланлаш сўралган. Шунингдек сўровда автомобиллар қатновининг юқорилиги, пиёдалар, айниқса, болалар ва уларнинг ота-оналари учун жиддий хавф туғдираётгани қайд этилган.

🔍Депутат МТТ атрофида пиёдалар ўтиш йўлаги, назорат тўсиқлари ва тезликни камайтирувчи йўл белгиларини ўрнатиш масаласини ўрганиш ва натижалари бўйича ёзма маълумотнома тақдим этишни сўраган.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Авиасозлар” деҳқон бозорида ўрганиш ишлари олиб борилди

🔍Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Давронбек Равшанбеков ҳамда Яшнобод туман Кенгаши депутати Алишер Керимов “Гўзал” МФЙда жойлашган 23-умумтаълим мактабда давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган долзарб “90 кунлик” доирасида ёзги таътил даврида спорт, фан ва касб тўгараклари ташкил этилгани, ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Шунингдек, синф хоналари, спорт майдончаси ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

🔍Шунингдек, депутатлар Яшнобод туманида жойлашган “Авиасозлар” деҳқон бозорида бўлиб, аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган маҳсулотлар нарх-навосини ўраганишди.

🔍Депутатлар “Қалқон” МФЙда бўлиб, маҳалла еттилиги билан учрашдилар. Жумладан, профилактика инспекторининг ҳудуддаги жиноятчиликка қарши кураш ҳолати, айниқса қизил ва сариқ ҳудудлардаги вазият ва кўрилаётган чоралар бўйича ахбороти тингланди.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Аҳоли мурожаатлари юзасидан вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юборилади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари 28-30 май кунлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Навбатдаги фракция йиғилишида ана ш учрашувлар давомида кўтарилган муаммолар натижадорлиги муҳокама қилинди.

🔍Йиғилишда аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, Олий Мажлис Қўмиталарига таклиф-тавсия киритилди. Баъзи масалалар бўйича вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП ICAPP доимий қўмитаси аъзолигига қабул қилинди

🔍Партиямиз хорижий сиёсий партиялар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратяпти.

🔍Шу йил 28–30 май кунлари Россиянинг Пермь шаҳрида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP ) Доимий қўмитасининг навбатдаги 43-йиғилиши ҳамда унинг доирасида “Евроосиё қитъасида ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, барча учун баробар хавфсиз муҳитни шакллантириш масалаларига бағишланган ижтимоий-сиёсий эшитувлар” форуми бўлиб ўтди. Халқаро даражадаги муҳим сиёсий тадбирларда дунёнинг 50 га яқин давлатидан сиёсий партиялар раҳбарлари, парламентлар аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

🔍Нуфузли анжуманда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг Стратегик ва дастурий ҳужжатлар билан ишлаш департаменти раҳбари С.Марипов бошчилигидаги партия делегацияси ҳам қатнашди.

🔍Тадбирлар қатнашчилари хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик, сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

🔍Эътиборлиси, Доимий қўмита йиғилишида ЎзЛиДеП ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг доимий қўмита аъзолигига қабул қилинганлиги эълон қилинди. Бу партиялараро муносабатларни янги босқичга кўтариш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Ўзбекистондаги демократик жараёнларни халқаро даражада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

🔍Шу муносабат билан йиғилишда мазкур партияларнинг халқаро сиёсий ҳамкорлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда келгусидаги қўшма ташаббусларини амалга ошириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #hamkorlik

Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Давлат сиёсатини англаб етмаётган амалдорлар кичик хатоларга йўл қўймоқда

🔍Ижтимоий тармоқларда тирикчилик важидан бозорда савдо-сотиқ қилаётган онахоннинг видеомурожаати тарқалди.

🔍Лавҳада онахон “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ўзига нисбатан қилинган адолатсизлик ҳақида гапириб, бу масалага юқори даражадаги амалдорлар эътибор қаратиши кераклигини талаб қилган эди.

🔍Шундан сўнг ЎзЛиДеП депутати Барно Бердиева видеомурожаат юзасидан “Қўйлиқ” деҳқон бозорига бориб, онахон билан суҳбатлашди. Бозор маъмурияти билан бу каби муаммоларни бартараф этиш ва қайта такрорланмаслиги юзасидан фикр алмашди.

#uzlidep #deputat_nazorati

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Президент қарорида белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши лозим

#uzlidep #deputat_munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM