O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O‘zLiDeP ва “Amanat” вакиллари мулоқоти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15861
_____

Встреча лидеров «Женского крыла» УзЛиДеП и партии «Amanat»

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15861

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
ЎзЛиДеП делегацияси халқаро кўргазмада иштирок этди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15993

Хитойнинг Тяньцзинь провинцияси миллий кўргазмалар залида шу йилнинг 20 июнь куни ҳаётнинг турли жабҳаларида сунъий интеллектни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларига бағишланган «World Intelliqent Expo 2024» халқаро кўргазмаси очилди.

Мазкур кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қўмита раиси, партия  фракцияси аъзоси Равшан Мамутов бошчилигида  ЎзЛиДеП ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қўшма делегацияси ҳам қатнашди.
____

Делегация УзЛиДеП приняла участие в международной выставке

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15993

В Национальном выставочном центре провинции Тяньцзинь Китая 20 июня 2024 года открылась международная выставка «World Intelliqent Expo 2024», посвященная нынешнему состоянию и перспективам развития искусственного интеллекта в различных сферах жизни.

В работе данной выставки приняла участие совместная делегация УзЛиДеП и Совета фермерских дехканских хозяйств и владельцев приусадебных земель Узбекистана (СФДХВПЗУ) во главе с Председателем Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан, члена фракции партии Р.А.Мамутовым.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
O'zLiDeP делегацияси Хитойда тажриба алмашмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15997

Жорий йилнинг 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Шаньдун провинциясидаги Шаньдун Фанлар Академиясида O'zLiDeP делегацияси учун ташкил қилинган семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов бошчилигида O'zLiDeP вакиллари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари иштирок этди.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
ЎзЛиДеП делегацияси Хитойнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан иборат партия делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Шаньдун провинциясида бўлиб турибди.

Партия фаоллари Шаньдун провинциясида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашмоқда, ўзаро тажриба алмашяпти.

Бугун партия делегацияси Шаньдун провинцияси Джинан шаҳри Жиси қишлоқ хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда асосан гидропоника усулидаги иссиқхоналарда сабзавот ва полиз маҳсулотлари, тропик мевалар, манзарали дарахт ва гул кўчатлари етиштириляпти.

Делегация вакилларига бу ердаги жараён катта таассурот уйғотди.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
Партиялараро ҳамкорлик янада ривожланади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/16001

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакилларидан иборат партия делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида делегация аъзолари Хитой Коммунистик партияси Марказий Кенгаши Халқаро алоқалар бўлими Евроосиё бошқармаси директори Ван Минь хоним билан учрашди.

#uzlidep #hamkorlik

@uzlidep
O’zLiDeP вакили Туркия Республикасидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг VIII конгрессида иштирок этди

🔍 Шу йил 23 февралда Анқара шаҳрида Туркиядаги ҳукмрон сиёсий куч – “Адолат ва тараққиёт” партияси (“АК партия”)нинг навбатдаги VIII конгресси бўлиб ўтди.

🇹🇷Анқара шаҳридаги спорт аренасида ўтказилган “АК партия”нинг ушбу тадбирига 18 та давлатдаги ҳамкор партиялар вакиллари таклиф этилди.

😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси раисининг ўринбосари Б.Якубов Туркия томонининг таклифига кўра “АК партия”нинг мазкур нуфузли тадбирида меҳмон сифатида иштирок этди.

✈️Туркиянинг турли ҳудудларидан сайланган 1 минг 607 нафар делегат конгресс давомида мамлакат ва партиянинг яқин истиқболдаги тақдирига дахлдор ўндан ортиқ масалани кўриб чиқди.

🔍Конгрессда партия етакчиси Режеп Таййип Эрдоған сўз олиб, сиёсий кучнинг кейинги йилларга мўлжалланган ҳаракат стратегиясини белгилаб берди.

Ушбу стратегияда кўпгина муҳим йўналишлар билан бирга ташқи сиёсат масаласига ҳам алоҳида эътибор берилганлиги, мамлакат халқаро муносабатларида туркий дунё давлатлари билан муносабатларни янада ривожлантиришга катта аҳамият қаратилаётгани диққатга сазовор. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз ўртасида сиёсий ва савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш бундан кейин ҳам Туркия Республикаси учун энг аҳамиятли йўналишлардан бири бўлиб қолишини кўрсатадики, бу ҳар икки томон учун ниҳоятда манфаатлидир.


🔍Кейинги йилларда O’zLiDeP ва “АК партия” ўртасида тобора ривожланиб бораётган муносабатлар ҳам мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ишонч ва самимиятга асосланган алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда, бу борада партиявий механизмларни ҳам ишга солишга имкон бермоқда.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 🇨🇳O‘zLiDePда Хитой Коммунистик партияси делегацияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди

🔍Жорий йилнинг 29 март куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси, ХКП Марказий қўмитаси Халқаро бўлим бошлиғи Лю Цзяньчао билан учрашув ўтказди. Меҳмонлар қаторидан Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Цзюнь ҳам жой олди.

🔍Меҳмонларга O‘zLiDePнинг фаолияти, партиянинг мамлакатни ислоҳ қилиш жараёни ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросидаги роли ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, O‘zLiDeP вакиллари ХКПнинг давлатлар билан дўстона муносабатларни йўлга қўйиш соҳасидаги сиёсати билан таништирилди.

🔍Учрашув доирасида O‘zLiDeP ва ХКП ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг таркибий қисми эканлиги қайд этилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O‘zLiDeP делегацияси Москвада бўлиб ўтган халқаро симпозиумда иштирок этди

🔍O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Нацизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамияти. БМТнинг шаклланиш сабоқлари” мавзусидаги халқаро симпозиум ишида иштирок этиб қайтишди.

🔍Халқаро симпозиумда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Якубов маъруза билан иштирок этди.

🔍Шунингдек, “Единая Россия” партияси Бош Кенгаши ташаббуси билан Москвада бўлиб турган Ўзбекистон делегациясининг ушбу партия Бош Кенгаши котиби В.В.Якушев билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки давлат етакчи сиёсий партиялари ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейи билан танишди

🔍Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Халқаро бўлими таклифига биноан ЎзЛиДеП делегацияси ушбу давлатга ташриф буюрди.

🔍25 май куни ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги делегация аъзолари Пекин шаҳрида жойлашган Хитой Коммунистик партияси Тарихи музейи билан танишди.

🔍Мазкур маданий тадбир доирасида делегация аъзолари ХХРнинг партиявий тарихи, ислоҳотлар жараёни, сиёсий тизими ва давлат қурилишидаги муҳим босқичлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди.

🔍Музейда 4500 га яқин экспонат, архив ҳужжатлари, суратлар ва интерактив экспозициялар намойиш этилган бўлиб, улар Хитой Коммунистик партиясининг 1921 йилдан бугунги кунгача бўлган тарихи, халқаро алоқалари ва иқтисодий-ижтимоий ютуқларини қамраб олади.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП делегацияси ХКП ва қўшни давлатлар сиёсий партиялари ўртасидаги мулоқот форумда қатнашди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси ХКП ва қўшни давлатлар сиёсий партиялари ўртасидаги мулоқот форумда қатнашди

🔍26 май куни Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси ҳамда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари ўртасидаги Мулоқот форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП делегацияси аъзолари ҳам иштирок этди.

🔍Форумда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов нутқ сўзлади. Партия етакчиси бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида очиқ, амалий ва прагматик ташқи сиёсат олиб борилаётгани, хусусан, Хитой билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

🔍Форум доирасида “Ўзгараётган дунёдаги Осиё” мавзусидаги сессия ташкил этилди. Сессияда геосиёсий ўзгаришлар, иқтисодий трансформация ва Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

🔍Мазкур тадбир партиялараро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий яқинлашув ва доимий мулоқотни таъминлашда муҳим қадам бўлди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси халқаро форум доирасидаги сессияда фаол иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси ҳамда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари ўртасидаги Мулоқот форуми бўлиб ўтди.

🔍26 май куни “Ўзгараётган дунёдаги Осиё” мавзусидаги форум доирасида бир қатор сессиялар ҳам ташкил этилди. Уларда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари, жумладан ЎзЛиДеП делегацияси иштирок этди.

🔍Мазкур тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Жамолиддин Мелибоев маъруза қилди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP делегацияси халқаро форум доирасидаги сессияда фаол иштирок этди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегациясининг Хитойда навбатдаги учрашуви

🔍Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қатор учрашувларни ўтказяпти.

🔍Ташриф доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

🔍Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ҳам иштирок этди.

🔍Мулоқотда Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келгани, буларнинг барчаси икки мамлакатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

🔍Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлараро ва партиялараро алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани айтиб ўтилди.

🔍Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ХКП Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди

🔍Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

🔍ЎзЛиДеП делегацияси Марказий Осиё давлатларининг етакчи сиёсий партиялари вакиллари билан биргаликда Пекин шаҳридаги қатор учрашувларни якунлаб, Хитойнинг Шэньси провинциясига етиб келди.

🔍28 май куни делегация аъзолари Сиань шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди. Мазкур котибият Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган амалий лойиҳаларни илгари суришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

🔍Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламентлараро ва партиялараро муносабатларни ривожлантириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, сиёсий партиялар ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP делегацияси Сиань фан ва технологиялар университети фаолияти билан танишди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП ICAPP доимий қўмитаси аъзолигига қабул қилинди

🔍Партиямиз хорижий сиёсий партиялар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратяпти.

🔍Шу йил 28–30 май кунлари Россиянинг Пермь шаҳрида Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP ) Доимий қўмитасининг навбатдаги 43-йиғилиши ҳамда унинг доирасида “Евроосиё қитъасида ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, барча учун баробар хавфсиз муҳитни шакллантириш масалаларига бағишланган ижтимоий-сиёсий эшитувлар” форуми бўлиб ўтди. Халқаро даражадаги муҳим сиёсий тадбирларда дунёнинг 50 га яқин давлатидан сиёсий партиялар раҳбарлари, парламентлар аъзолари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

🔍Нуфузли анжуманда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аппаратининг Стратегик ва дастурий ҳужжатлар билан ишлаш департаменти раҳбари С.Марипов бошчилигидаги партия делегацияси ҳам қатнашди.

🔍Тадбирлар қатнашчилари хавфсизлик, иқтисодий барқарорлик, сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

🔍Эътиборлиси, Доимий қўмита йиғилишида ЎзЛиДеП ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партиясининг доимий қўмита аъзолигига қабул қилинганлиги эълон қилинди. Бу партиялараро муносабатларни янги босқичга кўтариш, ҳамкорликни янада кенгайтириш ва Ўзбекистондаги демократик жараёнларни халқаро даражада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

🔍Шу муносабат билан йиғилишда мазкур партияларнинг халқаро сиёсий ҳамкорлари билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда келгусидаги қўшма ташаббусларини амалга ошириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #hamkorlik

Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси Озарбайжондаги халқаро конференцияда иштирок этди

🔍2025 йил 15 июнь куни Озарбайжоннинг қадимий ва рамзий Шуша шаҳрида "Кўпқутбли жаҳон тартиби: геосиёсий жиҳатлар ва глобал чақириқлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган дунёнинг турли мамлакатларнинг етакчи сиёсий партиялар вакиллари, сиёсатчилар, дипломатлар, таҳлилчилар ва экспертлар глобал хавфсизлик ва барқарор ривожланиш пойдеворини шакллантирувчи асосий жараёнларни муҳокама қилишди.

🔍Мазкур тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этди. Партия етакчиси ўз маърузасида конференция мавзуси бўйича партиянинг қарашлари билан ўртоқлашди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида яхши қўшничилик, низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, тенг ҳуқуқли мулоқот ва қарама-қаршиликка йўл қўймаслик тамойилларига асосланган масъулиятли ташқи сиёсат олиб бораётгани таъкидланди.

🔍Мазкур Конференция айнан Шуша шаҳрида ташкил қилингани алоҳида рамзий маънога эга. Президент Илҳом Алиев конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлаганидек, ўз амалий фаолияти билан доимо адолатли жаҳон тартибига содиқлигини намойиш этиб келаётган Озарбайжон нафақат ўзи жойлашган Жанубий Кавказ минтақасини, балки бутун Евроосиёни мулоқот ва ҳамкорлик маконига айлантириш тарафдоридир.

🔍Конференция доирасида Ўзбекистон делегациясининг турли хорижий партиялар вакиллари билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида партиялараро ҳамкорлик истиқболлари, қўшма ташаббусларни илгари суриш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

🔍Таъкидлаш жоизки, ЎзЛиДеПнинг бундай нуфузли халқаро тадбирда иштирок этиши Ўзбекистоннинг мулоқот, ўзаро англашув ва давлатларнинг тинч-тотув яшашини мустаҳкамлашга қаратилган фаол ташқи сиёсий позициясининг яққол тасдиғи ҳисобланади.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2