O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Сирдарёлик томорқачиларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди

📼 Давлатимиз раҳбари куни-кеча аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда таъкидланганидек, жорий йилда 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Ана шу мақсадга эришиш учун OʻzLiDeP раиси А.Хаитов ҳудудларга ташриф буюриб, аҳоли билан очиқ мулоқот қилмоқда. Ана шундай мулоқотлардан бири Сирдарё туманидаги “Қуёш” маҳалласидабўлиб ўтди.

😎 Партия раиси мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Исроил Чакаловнинг хонадонида бўлди.

Таъкидлаш керак, И.Чакаловнинг хонадонидажами экин ер майдони 8 сотих бўлиб, 6 сотихида иссиқхона ташкил этилган. Айни кунда иссиқхонада 100 минг тупдан зиёд помидор кўчатлари етиштирилмоқда. Айни шу маҳаллада истиқомат қилаётган Бакрадзе Биналининг хонадонда эса 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада лимон ва кўкатлар етиштирилмоқда.

😎 Партия раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. Бу борада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

#uzlidep #sirdaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“OʻzLiDePда меҳмон” лойиҳаси ўтказилди

🎤 Лойиҳанинг навбатдаги меҳмони машҳур блогер, ҳуқуқшунос ҳамда актёр Отабек Маҳкамов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот жараёнида Отабек Маҳкамов ўзининг шахсий тажрибалари, ҳуқуқий маслаҳатлари ва ёшлар учун долзарб бўлган ижтимоий масалалар бўйича фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, тадбирда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашдаги муҳим омиллар, эркин фикр ва ташаббусларни ривожлантириш йўналишлари шунингдек, OʻzLiDePнинг сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.


😎 OʻzLiDeP волонтёрлари ўз саволлари билан тадбирда фаол иштирок этишди. Улар Отабек Маҳкамовнинг жавоблари орқали ҳуқуқий масалаларга доир аниқ тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, ёшлар томонидан билдирилган ташаббуслар партия раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, қўллаб-қувватланди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Шарофат Нориева томонидан ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Депутат иш бошқарувчилик вазифасини ўтаётган “Гулчи опа” МЧЖ кластери томонидан томорқачиликни ривожлантириш мақсадида Шароф Рашидов туманидаги “Олмачи” маҳалласидаги хонадонларда кичик  иссиқхоналар барпо этишга киришилди. Мазкур хонадонларда иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида гул кўчатлари, уруғлик бепул тарқатилди.

📼 Етиштирилган маҳсулотларни шу ернинг ўзида сотиб олиш йўлга қўйилди. Томорқачилик билан шуғулланаётган оилалар рўзғорига барака кирди.  

#uzlidep #ayollar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури лойиҳаси муҳокама этилмоқда
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йилни “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб номлангани ҳамюртларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

😎 OʻzLiDePдан   Халқ депутатлариТахтакўпир туман Кенгашига сайланган депутат Замира Сейтназарова ўзи сайланган ҳудуд аҳолиси орасида лойиҳанинг муҳокамасига бағишланган тадбирларни ташкил этмоқда. Тахтакўпир тумани «Ғарезсизлик» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан бўлиб ўтган учрашув ҳам анашулардан бири бўлди.
 
✔️ Депутат махалла фаоллари ва нуронийларга лойиҳанинг бош мақсади бўлган яшил ривожланиш моделига ўтиш бўлиб, давлат дастуридаги ҳар бир йўналиш яшилликкa асослангани, аҳоли ўртасида экологик маданиятни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар, ташаббус ва ғоялар илгари сурилгани, барча саъй ҳаракатлар фаровон ҳаёт учун экани тўғрисида атрофлича тушунчалар бермоқда.


#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кафолатланади

😎 OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Аммо олди-сотди муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келмоқда.

Хўш қонун лойиҳаси билан нималар ўзгаради? Батафсил репортажда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 “OʻzLiDePда меҳмон” лойиҳаси доирасида машҳур блогер, ҳуқуқшунос ҳамда актёр Отабек Маҳкамов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

#uzlidep #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM