#Deputatlar_bilan_tanishing
😎 Ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларимиз билан танишинг.
😎 Депутатларимиз сайловчилар ишончини оқлаши, фуқароларимизнинг орзу-интилишлари, дарду ташвишлари ва муаммоларни ҳал этишда бор кучларини сафарбар этади.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Қадрли шифокорлар, тиббиёт ходимлари!
Сизларни – саломатлигимиз посбонларини ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Инсон ҳаётига дахлдор ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносиб.
Президентимиз, халқимиз сизларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли хизматларингиз, меҳнатингизни қадрлаб, соҳа вакилларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда. Кейинги йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг маоши бир неча марта оширилди, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси яхшиланди. Шунинг баробарида тиббиёт ходимларининг жамиятимиздаги мавқеини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.
Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар, хонадонларингизга файзу барака ёр бўлишини тилаймиз.
@a_xaitov

#uzlidep_21yil
Натижага эришиш учун ҳаракатни бугундан бошлаш керак
😎 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимиз сиёсий майдонига кириб келганига 21 йил бўлди. Ҳар гал мазкур сана яқинлашганда, дастлаб партия фаоли, 2018 йилдан бошлаб, партия Жиззах вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари сифатида маслакдошларим билан бирга ўтказган кунлар ёдимга тушади. Амалга оширилган ишларни ҳаёлан сарҳисоб қиламан.
😎 Партиянинг сиёсий майдонда ўзининг муносиб ўрнини топиши, халқ орасида мавқеи ва обрўси ошиб боришининг асосий сабаби – сиёсий куч томонидан илгари сурилган ғояларнинг халқчиллиги, мақсад ва вазифаларнинг замон билан ҳамнафаслиги, долзарблигида эканлигига қайта-қайта амин бўламан.
🔗 Батафсил
• Шерзод Маматқулов
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Натижага эришиш учун ҳаракатни бугундан бошлаш керак
😎 Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ҳам фикримиз исботи. Партиямиз ўз кучи ва салоҳиятига, партия фаолларининг фидойилиги ва иқтидорига ишониб, “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун!” деган шиорни илгари сурди.😎 Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмаслигини, ўтган йиллар давомида амалга оширилган салмоқли ишлар бунга маънавий ҳуқуқ беришини сайловчилар яхши англаб етганини, бўлиб ўтган сайловлар натижаси кўрсатиб берди.
• Шерзод Маматқулов
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари!
Сизларни 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.
#uzlidep #kasaba
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Сизларни 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимизда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш, бу орқали эса ҳаётимизда ижтимоий адолат яна-да мустаҳкам қарор топишида касаба уюшмалари фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ.
Мана шундай масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ҳамиша ёр бўлсин. Хонадонингиздан тинчлик, қут-барака аримасин.
#uzlidep #kasaba
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди
Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ариқлар ва каналларни тўлиқ босқичма-босқич бетонлаб бориш, кластер ва фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жалб қилиш, каналларда сув йўқотишларни олдини олиш мақсадида 800 миллиард сўм ажратилиши кўсатиб ўтилди.
Умуман, мутасаддилар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш, сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлиши таъкидланди. Унга кўра, хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Яна бир муҳим масала электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги ва бунинг учун ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг сув ресурларидан оқилона фойдаланиш борасидаги таклиф ва ташаббусларини ЎзЛиДеП тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам бу борада аниқ вазифлар кўзда тутилган бўлиб, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосларини жорий этиш ҳамда беш йил ичида барча экин майдонларида сув тежайдиган технологиялардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги назарда тутилган.
• Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

#uzlidep_21yoshda
😎 O‘zLiDeP ташкил этилганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин кизлар, партия фаоллари орасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
✅ Мусобақа кўтаринки руҳда ўтиб, унда ҳар бир жамоа аъзолари бирдамлик билан ғалаба учун беллашдилар.
📌 Қизғин кечган баҳсларда “Гўзаллар” жамоаси 3-ўринга, “Эпчиллар” жамоаси 2-ўринга, “Зукколар” жамоаси эса 1-ўринга муносиб деб топилди.
➡️ Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
#uzlidep #xorazm
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
–Хотин-қизларни спортга кенг жалб этишда O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган спорт мусобақаларининг ўрни бениҳоя катта бўлмоқда, – дейди Ҳазорасп туман Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Муҳайё Нуруллаева. – Чунки партия ташаббуси билан ташкил этиладиган ҳар бир спорт анжуманида жисмоний маданиятни ҳамда спорт билан шуғулланишни хотин-қизларнинг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ғоясини сингдиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.
#uzlidep #xorazm
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
Аёллар сиёсат бобида ҳам фаол
😎 Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалида O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан “Жамиятда “Аёл сиёсатчи” образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантириш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
📢 Унда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар ва уларга яратилган имкониятлар, юртимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
✅ Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинган. 2030 йилга келиб вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши 15 фоизга, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлик (ҳокимлар) лавозимидаги хотин-қизлар улуши 20 фоизга, илмий, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида 10 фоизга, юридик маслаҳатхона ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши 25 фоизга, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг улуши 15 фоизга ошиши назарда тутилган.
#uzlidep #navoiy
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Аёллар сиёсат бобида ҳам фаол
– Авваллари аёллар билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Ҳаттоки аксарият ота-оналар уларнинг олий таълим муассасаларида ўқишига ҳам рухсат бермаган. Уларни фақатгина ўқитувчилик, шифокорлик, тикувчилик ва пазандачиликка ўқитишган ёки мактабни тугатиши билан турмушга беришган, – дейди “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Шалола Шокирова. – Бугун эса вазият ўзгарди. Кейинги вақтларда давлат бошқарувида раҳбарлик курсини эгаллаётган аёллар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Бугунги хотин-қизлар орасида депутатлар, сенаторлар, вазирлар, Бош вазирлар ва ҳатто мамлакатнинг биринчи шахси – Президентлар ҳам бор. Аслида аёл жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, юртимизда хотин-қизларимиз учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Турли соҳаларда эркаклар билан тенг шароитларда меҳнат қилмоқда, уларга имтиёзли шартларда имкониятлар берилмоқда. Раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзларини кўрсатиб, сиёсат бобида ҳам тенгсиз эканликларини исботлашмоқда.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида ҳам хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги алоҳида белгилаб қўйилган.
– Жамиятда аёлларнинг фаоллиги ва ўрнини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига ЎзЛиДеП дан сайланган депутат Маҳфуза Ҳамроева. – Жумладан, ўтган галги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлган сайловларда кўрсатилган номзод хотин-қизларнинг сони 30 фоиз этиб белгиланган бўлса, бу йилги сайловларда бу кўрсатгич камида 40 фоиз қилиб белгиланди. Аслида аёлларимизнинг сиёсат билан шуғуллангани бугун ёки кеча бошланган эмас. Тўмарис, Темурий маликалар – Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Хонзода бегим, Гулбадан бегим, Мумтоз Маҳал, Жаҳон Оро бегим ва Аврангзеб Оламгирнинг қизи – Зебуннисо бегим, ҳаммамизга маълуми машҳур Нодирабегим кабиларнинг сиёсат бобида амалга оширган ишларини тарихдан яхши биламиз. Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгашида фаолият бошлаган 40 нафар депутатнинг 13 нафари ёки депутатларнинг 32,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам аёлларимизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига бефарқ эмасликларини билдиради.
Тадбирда иштирокчилар ўзларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
#uzlidep #navoiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам олиб борилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу неъматдан самарали фойдаланиш борасида галдаги вазифалар белгилаб берилди.
Албатта, сўнгги йилларда юртимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича муайян ишлар қилинди. Масалан, ўтган даврда 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани эвазига 200 минг гектарда сув яхшиланди. Йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод қилиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан 13 минг километр ички тармоқ бетонлаштирилди.
Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туманларда сувни ҳисобга олиш тизими шакллангани, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўргангани, шаффоф тизим йўлга қўйилгани натижасида бу йил ерга 2 карра кўп сув борди. Асосийси, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жойига қўйилди.
🔗 Батафсил
• Равшан Мамутов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Манба: ЎРҚ-981-son, 22.10.2024 й.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
❗️Сув ресурсларини самарали бошқариш тизими жорий этилади
Манба: ЎРҚ-981-son, 22.10.2024 й.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yil
😎 O’zLiDeP сиёсат майдонида чархланаётганига роппа-роса 21 йил бўляпти. Бугун кечаги партия билан бугунгисининг сарҳисобида улкан довонлар, машаққатли йўллар борлигини барчамиз яхши биламиз.
😎 21 йил... сўзламоққа осон бўлса-да, шу навқирон ёш замирида бутун бир тобланиш йиллари мужассам бўлди. Айниқса, ўтган даврда бўлиб ўтган сайловлар O’zLiDeP нуфузини яна-да баландга кўтарди. Бизга эса ғалаба шавқини, шукуҳини ҳис қилиш бахтини бергани рост...
😎 21 йил деганда кўз олдингизга навқиронлик, ёшлик ва гўзаллик келади. Худди шундай партиямиз ҳам улғайиб, мамлакатимиз сиёсий майдонида етакчилик мақомини эгаллаб турибди.
• Хожимухаммад Хасанхонов
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
😎 Партиямизнинг эришган ютуқлари жуда салмоқли. Биргина тадбиркору ишбилармон, кичик бизнесу фермер, томорқачию деҳқон хўжалиги, қўйингки, ўзини бизнес соҳаси вакилиман деган шахс борки, уларни “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида бирлаштириб, мамлакат тараққиёти учун хизмат қилишга ундамоқда.😎 Бу йил бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлигига бўлиб ўтган сайловда ҳам партиямиздан кўрсатилган номзодлар халқимизнинг ишончини қозониб, катта муваффақиятга эришгани бизга фахр туйғуси билан бир қаторда янада масъулият талаб қилади.😎 Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2030-Ўзбекистон" стратегиясини амалга оширишда халқимиз билан биргаликда ҳаракат қиламиз ва бу йўлда бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз.
• Хожимухаммад Хасанхонов
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши аппарат раҳбари
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президентимиз томонидан шу йил 5 ноябрь куни имзоланган мазкур қонун фуқароларга психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди.
Бинобарин, ушбу ҳужжат билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари ҳамда стандартлари белгиланди. Унга кўра, эндиликда психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Энг муҳими, психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс раҳбари психология соҳасида олий маълумотга эга бўлиши зарур.
Психологик ёрдам давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар, қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади.
🔗 Батафсил
• Мавлуда Ибрагимова

Шу ўринда психологик ёрдам нима? Қандай ҳолларда ва кимлар томонидан психологик ёрдам кўрсатилади? деган саволлар туғилиши табиий.
Қонунда унинг изоҳи алоҳида белгиланди. Яъни психологик ёрдам — оғир (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилаш, шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, тегишли стандартларга мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Психологик ёрдам давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар, қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади.
• Мавлуда Ибрагимова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
Ютуқлар залвори изланишга ундайди
😎 Қашқадарё вилоят Кенгашига раис бўлганимга тўрт йилча вақт бўлган бўлса-да, партия ташкил этилган дастлабки кунларданоқ аҳоли ўртасида дастурий мақсадларимизни кенг тарғиб қилишда фаол қатнашганман.
😎 Ўтган 21 йиллик тарих партиямизни мамлакатимиздаги ягона сиёсий куч сифатида нуфузини оширишда тажриба вазифасини ўтади. Сайловдан сайловгача бўлган даврларда депутатлик гуруҳларимиз фаолиятини талаблар даражасида ташкил этишга интилдик.
🔗 Батафсил
• Шуҳрат Асланов
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ютуқлар залвори изланишга ундайди
Воҳа йўлларини таъмирлаш, фермер хўжаликлариниг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, хусусан, насос ёрдамида экин майдонларини суғораётган фермерларга электр энергияси тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб берилиши учун сўровномалар киритиш, вилоят саноатини ривожлантириш асносида ёшлар ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, иқтидорли ёшларни халқаро танловларда қатнашишлари учун ҳомийлик қилиш борасидаги амалий ишларимиз партиямиз нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
• Шуҳрат Асланов
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
⚖️ Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda
21 йиллик бой тажриба ўз самарасини бермоқда
😎 ЎзЛиДеПнинг 21 йиллик босиб ўтган фаолият йўлига ҳаёлан бўлса-да назар ташлар эканмиз, ўтган давр мобайнида ушбу сиёсий тузилма томонидан партия электорати, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини ҳар тмонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа ходимлари учун белгиланган имтиёз ва проференциялардан самарали фойдаланишларида партиявий воситаларни қўллаган ҳолда уларга яқиндан кўмаклашишда кутилган натижаларга эришилганлигига амин бўламиз.
😎 Турган гапки, ушбу бардавом йўналишлардаги изчил, собитқадам фаолиятни Бухоро вилояти партия ташкилоти мисолида ҳам кўрса бўлади.
🔗 Батафсил
• Обиджон Хамидов
ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Xалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
#uzlidep #munosabat
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
21 йиллик бой тажриба ўз самарасини бермоқда
😎 Ҳудуд тадбиркорларидан салкам 2000 нафарининг бугунги кунда ЎзЛиДеП аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётгани эса ва энг муҳими, улар орасида партия фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари кўпчиликни ташкил этаётганиэътиборга сазовор. ЎзЛиДеПнинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳолининг турли қатламларига тушунтиришда уларнинг ўз ўрни бор, албатта.
• Обиджон Хамидов
ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Xалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати
#uzlidep #munosabat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM