O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🗣 Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-962-cон, 12.09.2024 й.) билан Халқаро Меҳнат ташкилотининг Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисидаги 175-сонли Конвенцияси (Женева, 1994 йил 24 июнь) ратификация қилинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

✔️ Президент қарори (ПҚ-358-сон, 14.10.2024 й.) билан "Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси" тасдиқланган.

📌 Унга кўра, қатор соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали жамият тараққиёти ва аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Батафсил видеороликда👆

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📌 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади

Манба: ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

🗓 Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
ходимлар сонини яшириш.

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

⚡️Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

➡️ Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорларнинг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

🗓 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

☑️ Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январгача божхона божидан озод қилинади.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM