O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#uzlidep_21yoshda

😎 O‘zLiDeP ташкил этилганлигининг 21 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоят Кенгаши Аёллар қаноти томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин кизлар, партия фаоллари орасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақа кўтаринки руҳда ўтиб, унда ҳар бир жамоа аъзолари бирдамлик билан ғалаба учун беллашдилар.

–Хотин-қизларни спортга кенг жалб этишда O‘zLiDeP томонидан ўтказилаётган спорт мусобақаларининг ўрни бениҳоя катта бўлмоқда, – дейди Ҳазорасп туман Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Муҳайё Нуруллаева. – Чунки партия ташаббуси билан ташкил этиладиган ҳар бир спорт анжуманида жисмоний маданиятни ҳамда спорт билан шуғулланишни хотин-қизларнинг кундалик ҳаёт тарзига айлантириш ғоясини сингдиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга, оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим омил бўлмоқда.


📌 Қизғин кечган баҳсларда “Гўзаллар” жамоаси 3-ўринга, “Эпчиллар” жамоаси 2-ўринга, “Зукколар” жамоаси эса 1-ўринга муносиб деб топилди.

➡️ Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep #xorazm

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Аёллар сиёсат бобида ҳам фаол


😎 Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилояти филиалида O‘zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши томонидан “Жамиятда “Аёл сиёсатчи” образи тўғрисида ижобий фикрни шакллантириш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

📢 Унда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган аёллар ва уларга яратилган имкониятлар, юртимизда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинган. 2030 йилга келиб вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши 15 фоизга, маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлик (ҳокимлар) лавозимидаги хотин-қизлар улуши 20 фоизга, илмий, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида 10 фоизга, юридик маслаҳатхона ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши 25 фоизга, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш секторларида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг улуши 15 фоизга ошиши назарда тутилган.

– Авваллари аёллар билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган. Ҳаттоки аксарият ота-оналар уларнинг олий таълим муассасаларида ўқишига ҳам рухсат бермаган. Уларни фақатгина ўқитувчилик, шифокорлик, тикувчилик ва пазандачиликка ўқитишган ёки мактабни тугатиши билан турмушга беришган, – дейди “Саодат сари” ижтимоий кўмак маркази нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Шалола Шокирова. – Бугун эса вазият ўзгарди. Кейинги вақтларда давлат бошқарувида раҳбарлик курсини эгаллаётган аёллар сафи йил сайин ортиб бормоқда. Бугунги хотин-қизлар орасида депутатлар, сенаторлар, вазирлар, Бош вазирлар ва ҳатто мамлакатнинг биринчи шахси – Президентлар ҳам бор. Аслида аёл жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, юртимизда хотин-қизларимиз учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Турли соҳаларда эркаклар билан тенг шароитларда меҳнат қилмоқда, уларга имтиёзли шартларда имкониятлар берилмоқда. Раҳбарлик лавозимларида ҳам ўзларини кўрсатиб, сиёсат бобида ҳам тенгсиз эканликларини исботлашмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида ҳам хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги алоҳида белгилаб қўйилган.

– Жамиятда аёлларнинг фаоллиги ва ўрнини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига ЎзЛиДеП дан сайланган депутат Маҳфуза Ҳамроева. – Жумладан, ўтган галги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлган сайловларда кўрсатилган номзод хотин-қизларнинг сони 30 фоиз этиб белгиланган бўлса, бу йилги сайловларда бу кўрсатгич камида 40 фоиз қилиб белгиланди. Аслида аёлларимизнинг сиёсат билан шуғуллангани бугун ёки кеча бошланган эмас. Тўмарис, Темурий маликалар – Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Хонзода бегим, Гулбадан бегим, Мумтоз Маҳал, Жаҳон Оро бегим ва Аврангзеб Оламгирнинг қизи – Зебуннисо бегим, ҳаммамизга маълуми машҳур Нодирабегим кабиларнинг сиёсат бобида амалга оширган ишларини тарихдан яхши биламиз. Бугун халқ депутатлари вилоят Кенгашида фаолият бошлаган 40 нафар депутатнинг 13 нафари ёки депутатларнинг 32,5 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётгани ҳам аёлларимизнинг юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига бефарқ эмасликларини билдиради.

Тадбирда иштирокчилар ўзларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.


#uzlidep #navoiy

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам олиб борилган ишлар сарҳисоб қилиниб, ушбу неъматдан самарали фойдаланиш борасида галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Албатта, сўнгги йилларда юртимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича муайян ишлар қилинди. Масалан, ўтган даврда 550 километр канал ва ариқлар бетонлангани эвазига 200 минг гектарда сув яхшиланди. Йилига 450 миллион куб метр сув иқтисод қилиниб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан 13 минг километр ички тармоқ бетонлаштирилди.

Сув бошқаруви ислоҳ қилиниб, туманларда сувни ҳисобга олиш тизими шакллангани, фермерлар сувни ҳисоб-китоб қилишни ўргангани, шаффоф тизим йўлга қўйилгани натижасида бу йил ерга 2 карра кўп сув борди. Асосийси, яна 6 миллиард куб метр сув ҳисоби жойига қўйилди.

🔗 Батафсил

• Равшан Мамутов
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Психологик ёрдам кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президентимиз томонидан шу йил 5 ноябрь куни имзоланган мазкур қонун фуқароларга психологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятли бўлди.

Бинобарин, ушбу ҳужжат билан аҳолига психологик ёрдам кўрсатишнинг асосий принциплари, вазифалари, турлари, шакллари ҳамда стандартлари белгиланди. Унга кўра, эндиликда психологик ёрдам кўрсатиш стандартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Энг муҳими, психологик ёрдам кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс раҳбари психология соҳасида олий маълумотга эга бўлиши зарур.

Шу ўринда психологик ёрдам нима? Қандай ҳолларда ва кимлар томонидан психологик ёрдам кўрсатилади? деган саволлар туғилиши табиий.

Қонунда унинг изоҳи алоҳида белгиланди. Яъни психологик ёрдам — оғир (кризисли) вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, шахслараро муносабатларни ҳамда руҳий саломатликни яхшилаш, шахсиятни ривожлантиришга ёки инсоннинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун психологик таъсир кўрсатишга қаратилган, тегишли стандартларга мувофиқ амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.


Психологик ёрдам давлат органларида ва бошқа ташкилотларда ишловчи психологлар ёхуд ушбу соҳада хусусий тартибда фаолият олиб борувчи юридик шахслар, қолаверса, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан бепул ёки пуллик асосда кўрсатилади.

🔗 Батафсил

• Мавлуда Ибрагимова
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Ютуқлар залвори изланишга ундайди

😎 Қашқадарё вилоят Кенгашига раис бўлганимга тўрт йилча вақт бўлган бўлса-да, партия ташкил этилган дастлабки кунларданоқ аҳоли ўртасида дастурий мақсадларимизни кенг тарғиб қилишда фаол қатнашганман.

😎 Ўтган 21 йиллик тарих партиямизни мамлакатимиздаги ягона сиёсий куч сифатида нуфузини оширишда тажриба вазифасини ўтади. Сайловдан сайловгача бўлган даврларда депутатлик гуруҳларимиз фаолиятини талаблар даражасида ташкил этишга интилдик.

Воҳа йўлларини таъмирлаш, фермер хўжаликлариниг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, хусусан, насос ёрдамида экин майдонларини суғораётган фермерларга электр энергияси тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб берилиши учун сўровномалар киритиш, вилоят саноатини ривожлантириш асносида ёшлар ва хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш, иқтидорли ёшларни халқаро танловларда қатнашишлари учун ҳомийлик қилиш борасидаги амалий ишларимиз партиямиз нуфузини оширишда муҳим аҳамият касб этди.


🔗 Батафсил

• Шуҳрат Асланов
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

⚖️ Қонунчиликка кўра, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасида рақамли шаклда тақдим этилиши орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан 47 турдаги маълумотларни талаб қилиш бекор қилинган.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

21 йиллик бой тажриба ўз самарасини бермоқда

😎 ЎзЛиДеПнинг 21 йиллик босиб ўтган фаолият йўлига ҳаёлан бўлса-да назар ташлар эканмиз, ўтган давр мобайнида ушбу сиёсий тузилма томонидан партия электорати, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларини ҳар тмонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа ходимлари учун белгиланган имтиёз ва проференциялардан самарали фойдаланишларида партиявий воситаларни қўллаган ҳолда уларга яқиндан кўмаклашишда кутилган натижаларга эришилганлигига амин бўламиз.

😎 Турган гапки, ушбу бардавом йўналишлардаги изчил, собитқадам фаолиятни Бухоро вилояти партия ташкилоти мисолида ҳам кўрса бўлади.

😎 Ҳудуд тадбиркорларидан салкам 2000 нафарининг бугунги кунда ЎзЛиДеП аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётгани эса ва энг муҳими, улар орасида партия фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари кўпчиликни ташкил этаётганиэътиборга сазовор. ЎзЛиДеПнинг дастурий ғоя ва мақсадларини аҳолининг турли қатламларига тушунтиришда уларнинг ўз ўрни бор, албатта.


🔗 Батафсил

• Обиджон Хамидов
ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши раиси, Xалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Ўзбекистоннинг глобал муаммоларни тартибга солишга доир ташаббуслари


Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги CОР29даги иштироки якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, биз тўлиқ ишонч билан мамлакатимиз иқлим бўйича глобал кун тартибининг улкан аҳамияти ва унинг нақадар муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаганини ишонч билан айтишимиз мумкин.

Шу билан бирга, CОР29да Президент Шавкат Мирзиёев юксак минбардан туриб нафақат иқлимнинг салбий тенденцияларини таъкидлаб ўтди, балки глобал иқлим ўзгариши оқибатларини камайтиришга қаратилган қатор амалий ташаббусларни ҳам илгари сурди.

🔗 Батафсил

Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси

______________________________________________________

Инициативы узбекистана по урегулированию глобальных проблем

Подводя итоги участия Узбекистана в СОР29 в Азербайджане можно с полной уверенностью заявить, что республика в очередной раз подтвердила огромную значимость и важность климатической повестки.

При этом на СОР-29 Президент Шавкат Мирзиеев с высокой трибуны не просто указал на негативные климатические тенденции, но предложил ряд практических инициатив, направленных на снижение последствий глобального изменения климата.

🔗 Подробно

Актам Хаитов
Председатель исполкома Политсовета УзЛиДеП


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

😎 O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишилмоқда.

✔️ Бугунги кунда Ҳазорасп туманида фаолият юритаётган якка тадбиркор Замира Абдуллаева ишлаб чиқараётган кийим-кечаклар ички бозорларимизга етказиб берилмоқда.

📊 З.Абдуллаева тадбиркорлик фаолиятини 2020 йилда 3 та тикув машинаси билан бошлаган. Кейинги йилларда тадбиркорнинг банк томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши натижасида ривожланган хорижий давлатлардан илғор технологиялар, янги-янги дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди. Натижада бугунги кунга келиб корхонада ишловчилар сони 13 нафарга етди.

– Ҳар бир тадбиркорнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотни экспортга йўналтириш ҳисобланади, – дейди корхона раҳбари З.Абдуллаева. – Тадбиркорлик фаолиятини ҳам ана шу мақсадни амалга ошириш учун “Агробанк”дан 100 миллион сўм миқдорида кредит олиб Хитойдан тўқув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатди. Натижада “Тайёр маҳсулотларга турли рангдаги гулларни босиш” лойиҳасини амалга оширдик.


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Халқ ишончи олий мақсадимиз


😎 ЎзЛиДеП ташкил топганига 21 йил тўлмоқда. Бу сана нафақат партия, балки мамлакатимиз сиёсий ҳаётида катта аҳамиятга эга. Чунки партиямиз юртимизда етакчи мақомга эга бўлиб, вилоятимизнинг 132 мингдан ортиқ фаол вакилларини сиёсий куч сифатида бирлаштирган ҳолда халқ орасига чуқур кириб бориб, аҳоли муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қиляпти.

Энг муҳими партиямиз халқимиз ишончига муносиб бўла олганлиги бизга ғурур бахш этиши билан бирга зиммамизга янада юксак масъулият юклашини партиямиз фаоллари яхши англашади.

🔗 Батафсил

Ислам Файзуллаев
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари- аппарат раҳбари


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Эзгу ғоя ва дастурлар ижроси келгуси фаолиятимизнинг асосидир

😎 ЎзЛиДеП ўз электорати вакиллари ҳисобига аъзолар сонини тобора кенгайтириб, умуммиллий сиёсий ташкилот сифатида бошқа соҳалар қатори турли тармоқ ва тизим вакилларини ўз сафларига янада кўпроқ бирлаштирмоқда.

😎 ЎзЛиДеПнинг вилоятдаги тузилмалари томонидан олиб борилган самарали фаолияти туфайли партиямизнинг бошланғич ташкилотлари сони ҳамда партия аъзолари сафи ҳам сезиларли равишда ошиб борди.

🔗 Батафсил

• Илҳом Ботиров
ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

“Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди


📣 Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

🗒 Қонунга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперативи – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга ошириш учун пай усулига, жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган мустақил тижорат ташкилоти ҳисобланади.

Кооператив қишлоқ хўжалиги соҳасида хизматлар кўрсатиш билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек қонунда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

📃 16 ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек кооператив устави талабларига жавоб берадиган юридик шахслар кооператив аъзолари бўлиши мумкин.

📝 Кооператив аъзоларининг реестри кооператив бошқаруви томонидан юритилади ва унда кооперативнинг ҳар бир аъзоси тўғрисида тегишли маълумотлар кўрсатилади.

🙅‍♂️ Давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар кооперативнинг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Дунё эътиборидаги ташаббуслар яқин Шарқда тинчлик, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади

🗣️ Президентимизнинг Aраб-ислом саммитидаги иштироки Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорликни таъминлашдаги фаол ташаббусларини яна бир бор тасдиқлайди. Яқин Шарқдаги ижтимоий ва сиёсий тангликка ҳал қилувчи дипломатик ечимлар ишлаб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида Ўзбекистон тинчлик ва хавфсизликнинг асосий омилларидан бири сифатида минтақа манфаатларини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Бу эса мамлакатимизнинг халқаро сиёсатдаги нуфузини оширади ва узоқ муддатли барқарорликка замин яратади.


🔗 Батафсил

• Нодир Жумаев
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
XXI asr 46-1096-сон.pdf
3 MB
#uzlidep_21yoshda

😎 “XXI asr” газетасининг 14 ноябрь 46 сонида босилган мақолаларнинг қисқача анонси билан танишинг:

• Президент ташрифлари таҳлили: Тинчликсиз, тоза ҳавосиз ҳаёт бўладими?
• O‘zLiDeP ташкил топганига 21 йил тўлди! Ортга назар солинса, келажак ҳам ойдин кўринади
• Сув –ҳаёт-мамотми? Селектордан сўнг...
• Депутатни космонавт қутлади
• Ер участкасини қандай хусусийлаштириш керак?
• Прокуратура ҳуқуқий маданият тарғиботига масъулми?
• Хоразмлик 95 ёшли темирчи Давлатназар отанинг топган “давлати”

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

21 йил давр биз учун синовли бўлгани билан қадрлидир

😎 Бир сиёсий партия учун йигирма бир йиллик тарих саҳифасини яратиш бу кичкина иш эмас, албатта. Ўтган 21 йил давр биз учун синовли бўлгани билан қадрлидир. Бу синовлар ортида  тобланишлар бор, юксалишлар бор, бу синовлар ортида -  тараққиёт бор.
 
😎 Партиямиз 2003 йил 15 ноябр куни бўлиб ўтган  тарихий таъсис съезди - Ўзбекистонда бизнинг партия сиёсий майдонга кириб келганлиги кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

🔗 Батафсил

• Раҳматулла Камалов
ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши раиси

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

😎 15 ноябрь – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганига 21 йил тўлди. Шу сана муносабати билан барча партиядошларимизни, фаол аъзоларимиз ва депутатлик корпуси вакилларини самимий муборакбод этамиз!

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Партиямизнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва нуфузи тобора юксалиб бормоқда

😎 Айни вақтда O‘zLiDePга муаммолари ечимини ишонадиган ишбилармонлар қатлами билан бир қаторда бошқа соҳа вакиллари, оддий фуқароларнинг ҳам борлиги, улар сафи тобора кенгайиб бораётгани қувонарли, албатта.

🗣️ Партия ташкил топишининг илк кунлариданоқ сафда бўлганим боис ўтаётган йиллар шиддатида кеча ва бугунни ёрқинроқ сарҳисоб эта олишдан мамнун бўламан. Тўғри, бу маррага етиб келишнинг ўзи машаққатли кечди.

🔗 Батафсил

• Ўктамжон Ахунов
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси


#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep_21yoshda

Муҳим
вазифалар белгилаб олинди

Бугун ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловларда ЎзЛиДеПнинг қўлга киритган ютуқлари ҳамда партия олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда партия Сайловолди дастуридаги вазифаларни бажариш учун 500 пунктдан иборат “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани ва унинг ижросини таъминлаш партиянинг бош мақсадига айланиши кераклиги таъкидланди.

5 устувор мақсад асосида ишлаб чиқилган мазкур “Йўл харитаси” аҳолимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббиётдан баҳраманд бўлиши, халқимиз дастурхони янада тўкин, эртанги кунимиз эса ёруғ бўлишини кафолатлайди.

Йиғилишда ЎзЛиДеП раиси А. Хаитов партия ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан барча партия аъзоларини табриклади. Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM