O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Фахрийлар кенгашининг “Тажрибалар... Умр мазмуни... Ҳаёт манзаралари” лойиҳасида Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзоси Сайфуддинова Жамила меҳмони бўлди.

#uzlidep #faxriylarkengashi

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"O'zLiDeP – ёшлар минбари" клуби доирасида махсус сессияси ташкил этилди

“Ёшлар сиёсати амалда: хориждаги ватандошларимизга эътибор” мавзусидаги сессияда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бир қатор идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Мутахассислар сессия давомида ўзларига йўналтирилган саволларга жавоб қайтариб, ташқи миграция соҳасини ривожлантириш бўйича қатор таклифларни муҳокама қилишди.

#uzlidep #yoshlar_minbari

@uzlidep
Термизлик 56 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши "Аёлллар қаноти", Термиз шаҳар Кенгаши депутати Б.Абраев, O’zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари А.Тангиров бошчилигида Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Партиянинг "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган кўрикда фуқароларни мутахассис шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсиялар берилди.

Жараёнда тўғри овқатланиш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, шахсий гигиена, бола парвариши, репродуктив саломатлик борасида аёлларимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.

#uzlidep #muloqot

@uzlidep
💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️ “Маҳлиё дизайн”да маҳорат дарси ташкил этилди

🗣 ЎзЛиДеП Поп туман Кенгаши ташаббуси билан “Маҳлиё дизайн” корхонасида ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди.

– Президентимизнинг аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслари минглаб хотин-қизларнинг қалбида ишонч, шижоат ҳамда миннатдорлик туйғуларини уйғотмоқда, — дейди тадбиркор. – Аёллар ишбилармонлигини ривожлантиришга қаратилаётган бундай эътибор биз каби тадбиркор, фаол аёлларга янада куч-ғайрат бағишламоқда.


Маҳорат дарсида иштирок этган 20 нафарга яқин ишсиз хотин-қизлар Маҳлиё Исмоиловадан тадбиркорликни бошлаш учун керакли тавсияларни олишди.

#uzlidep #mahorat_darslari

🌐 Rasmiy sahifalarimiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар дайжести (15-19 июль).

Партия ўтган ҳафта давомида қуйи партия ташкилотларида тарғибот тадбирлари, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишида учрашувлар ва давра суҳбатлари, шунингдек, қонун лойиҳалари доирасида фракция йиғилишларини ташкил этди.

#uzlidep #dayjest

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
💼 O'zLiDeP saylovoldi dasturi amalda

#uzlidep #saylovoldi_dastur

@uzlidep
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

ЎзЛиДеП мамлакатимиз иқтисодини ривожлантириш учун барча имкониятларини ишга солади


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда дастлаб давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар муҳокамаси” юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги муҳим ташуббуслари ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, жорий йилнинг олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайган. Саноат 7,8 фоизга, қурилиш 10,1 фоизга, хизматлар 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,8 фоизга ўсган. Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоиз ошган.

Йиғилишда иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий, маданият соҳалари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Депутатлар тармоқлардаги ўсиш ва иқтисодиётни ривожлантириш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси эканини таъкидлашди. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бюджет даромадларини ошириш бўйича партия фракцияси ва маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари имкониятлари ва ваколатларидан кенгроқ фойдаланишга келишиб олинди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep
🔴 #LIVE

Дўстона муносабатлар – тараққиётимиз кафолати


Фракция йиғилишида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Жумладан, парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсат ва тармоқ идоралари даражасидаги мулоқотлар натижадорлигини ошириш, халқаро ва минтақавий майдонлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон савдо ташкилоти, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари, "Марказий Осиё плюс" форматлари доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш мамлакатларимиз умумий манфаатларига мос эканига яна бир карра эътибор қаратилди.

Йиғилишда ташриф доирасида “2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”, “2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” каби муҳим аҳамиятга эга 16 та ҳужжат имзолангани икки давлат ўртасида муносабатларнинг дўстона эканини яна бир карра исботлаши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

@uzlidep