O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴 #LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Хусусан:

«Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилади


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Фракция аъзолари дастлаб «Ўзбекистон Республикасида бандлик хизматлари такомиллаштирилиши муносабати билан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлаш ва меҳнат қилиб келаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқларини таъминлаш муҳим масаладир. Шу сабабли мазкур қонун лойиҳаси амалдаги қонунчилик ҳужжатларини сўнгги йилларда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарурати туфайли ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринларини тақдим этиш жараёнини соддалаштириш, оммавий ишдан бўшатилган тақдирда ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш, маҳаллий бандлик органига мурожаат қилган фуқаролардан кераксиз ҳужжатларни талаб қилишни тўхтатиш каби масалаларда ўргартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бандлик хизматларини кўрсатишда амалда юзага келадиган турли муаммоларни бартараф этиш ва бандликка кўмаклашиш самарадорлигини оширилишига, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома олиш механизмини соддалаштиришга, уларнинг қонуний меҳнат ва даромад олиш ҳуқуқини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратишга олиб келади.

Йиғилишда мазкур қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар томонидан қатор асослантирилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратилмоқда

Фракция йиғилишида “Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, амалдаги тартибга кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилиш қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қизғин-баҳс мунозаралардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15808

Парламент қуйи палатаси депутати Шуҳрат Бафоев иштирокида Ғиждувон туманида ўтказилган сайловчилар билан учрашувлар доирасида ҳудуддаги бир қатор таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти ҳам диққат марказида бўлди.

#uzlidep #deputatlar

@uzlidep
Депутат Бувайда туманида хусусий боғчалар, клиникалар ва маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15809

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова Бувайда туманида аҳоли билан бевосита мулоқот қиляпти, муаммолари ва таклифларини ўрганяпти.

Бувайда тумани "Араб" маҳалласидаги "Гуласал она авлодлари" номли ДХШ асосида иш бошлаган 150 ўринли боғча фаолияти билан яқиндан танишилди.

#uzlidep #deputatlar

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан “Quiz” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳридаги 30га яқин олий таълим муассасаларининг жамоаларидан 180 нафар талаба ёшлари ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #daqiqa

@uzlidep
🏆 Ўзбекистон – Олимпиадада!

Муросасиз кечган ярим финал учрашувида йигитларимиз Индонезия жамоаси устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қайд этди. Ўзбекистон У-23 терма жамоаси тарихда илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

🇺🇿 Ўзбекистон 2 - 0 🇮🇩 Индонезия

🤝Баракалла йигитлар, бутун Ўзбекистон халқи сизлар билан фахрланади!

#uzlidep #futbol

@uzlidep
Депутат Чинозда хусусий боғчалар фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатларини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15810

#uzlidep #deputatlar

@uzlidep
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти

👉 Батафсил

Ҳазорасп туманида “Ишбилармон аёл - 2024” кўрик-танловининг маҳаллалар кесимида саралаш босқичлари бўлиб ўтмоқда.

Туманнинг 10 дан ортиқ маҳаллаларида ташкил қилинган танловда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган тадбиркор фермер, ҳунарманд ва ишбилармон аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

#uzlidep #ishbilarmon_ayol

@uzlidep