O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Асосий эътибор: муаммолар ечимига қаратилди

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Хўжаева Ўзбекистон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янгиланган биносида бўлиб, бу ерда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар мурожаати назоратга олинди

👉 Батафсил

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахромжон Раҳмоналиев Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бир қатор ижтимоий соҳа обектлари, маҳаллаларда бўлиб сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

#uzlidep #murojaat

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Бугун Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда
.

Унда мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

Президентимизнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи жараёнида эришилган ўзаро манфаатли ҳамкорлик битимлари ва улардан келиб чиқадиган устувор вазифалар;

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Баҳолаш фаолиятиниг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилиши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Гиёҳвандлик воситаларини сотганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

O'zLiDeP фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, шунингдек, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомаласига қарши курашишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик, ушбу жиноятларни вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдириб ўтишди ва муҳимлигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15396

Актам Хаитов Фарғона вилоятида тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, фермер хўжаликлари ва томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатларни кўздан кечирди.

Риштон ва Қува туманларида ташкил этилган кўргазмали семинарда ана шу илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилди.

Кўргазмали семинар давомида Туркия давлатидан келтирилган технология асосида қурилган ун ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардобада қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган республика семинари ўтказилди

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигида аграр соҳа мутасаддилари, агрокластерлар, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда агрокластерлар фаолиятини янада кенгайтириш, токзорлар барпо этиш, қатор ораларида сабзавот маҳсулотлари етиштириш, ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар бунёд этиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда пиллачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадини кўпайтириш масалалари "Сирдарё тажрибаси" мисолида намойиш этилди.

Тадбир қатнашчилари “Sardoba Universal Cluster” кўп тармоқли кластери томонидан 80 гектар майдонда барпо этилган токзор, дала майдонларида жорий этилган томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари, шунингдек, замонавий пиллахона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Икки юз мингта янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилади

👉 Батафсил

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар, қўшма корхоналар сони уч баробарга кўпайганини, ташриф давомида эришилган натижалар Ўзбекистон — Хитой муносабатларида янги саҳифа очишини алоҳида қайд этдилар.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда энг яхши бизнес лойиҳа муаллифи сараланди

#uzlidep #loyiha

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистон – хавфсиз ва тинчликсевар давлат

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15397

Айни пайтда Жиззах вилоятида кўплаб миллат вакиллари тинч-тотув, баҳамжиҳат умргузаронлик қилмоқдалар. Вилоятда 6 та Миллий-маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Марҳаматда ишсизлар сони 7 мингга яқин. Бу борада мутасадди раҳбарлар қандай чоралар кўрмоқда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15399

О.Арсланов аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

#uzlidep #ishsizlik

O'zLiDeP расмий канали