O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Хоразмда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15360

#uzlidep #tahlil

O'zLiDeP расмий канали
Энг яхши бизнес режалар танлаб олинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15359

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорликда “Энг яхши бизнес режа” танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.

#uzlidep #loyiha

O'zLiDeP расмий канали
🖥 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали 30 йилга ижарага берилади

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди

👉 Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилади.

Бунда:

ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 3 йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини 5 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

✔️2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин бўлади.

📝 2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чоралари кўрилади.

#uzlidep #yerijarasi

O'zLiDeP расмий канали
Энг муносиблар сараланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15363

Танлов якунида фахрли биринчи ўринга Бўзатов туманидан “Кенжебек Даулетияр” МЧЖ раҳбари Наргиза Барибаева муносиб деб топилди. Иккинчи ўринни Қўнғирот туманидан ҳунарманд Альбина Сарсенгалиева эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Беруний туманидан “Илёсбек Эъзоза” масъулияти чекланган жамият раҳбари Нодира Қутлимуратовага насиб этди.

#uzlidep #loyiha

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда


Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Йиғилишда дастлаб Президентимиз раислигида 18 январь куни жорий йилда инвестиция, экспорт ва саноат соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтакизилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқадиган фракция ва партия олдидаги вазифалар кўриб чиқилди.

Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур вазифалар партия ва унинг фракцияси олдига ҳам катта масъулият юклаши айтиб ўтилди.

Шунингдек, жойларда партия ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини олиб бориш, тарғибот-тушунтириш ишларида фаоллик кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди. Партиянинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Йўл ҳаракати қоидалари янада такомиллаштирилмоқда


Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда амалда юк автомобиллари томонидан йўлнинг чап қаторида юқори тезликда ҳаракатланиши ёхуд бошқа транспорт воситаларига халақит қилиш ва аварияли ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларида юк автомобиллари томонидан йўл чеккасида ҳаракатланишга оид талаблар мавжуд, бироқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ушбу талабларга риоя этилмаганлиги учун жавобгарлик мавжуд эмас.

Бундан ташқари, Йўл ҳаракати қоидаларининг 107-бандида чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари кераклиги белгиланган, бироқ бу талабни бузганлик учун МЖтКда жавобгарлик мавжуд эмас. Яна бир қатор йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Шу сабабли, мазкур қонун лойиҳаси билан маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларини келиб чиқишини олди олишга, йўл ҳаракати иштирокчиларнинг маданиятини ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя этилишини таъминлашга ва скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳайдовчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортишга ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига риоя қилинишига хизмат қилади.

Депутатлар қонун лойиҳасини узоқ тортишув ва муҳокамалардан сўнг биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Қишлоқ хўжалигидаги дала чети майдонларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда


Фракция йиғилишида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четидаги ҳамда коллектор-дренажлар ва суғориш тармоқлари атрофидаги майдонлардан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси яратилмаганлиги сабабли ушбу ерлардан самарали фойдаланилмай келинмоқда.

Юқорида келтирилган муаммолардан ҳамда жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четидаги ҳамда коллектор-дренажлар ва суғориш тармоқлари атрофидаги майдонларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун иккиламчи ижарага бериш ҳамда унинг муддатини 1 йилдан 10 йилгача узайтириш механизмини жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, МЖтКнинг 2457 – моддасига ўзгартириш киритилмоқда. Лойиҳага кўра, Ер кодексининг бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ажратиладиган ўлчамлари назарда тутилган 461-моддасига пиллачиликка кластерлари ҳамда тутчилик ва пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда ер ажратилишига оид қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари пиллачилик кластерлари ҳамда тутчилик ва пиллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларига тутзорлар барпо қилиш учун ер участкасини инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ ижарага бериш тартиби қонунчиликда белгилаш бўйича қўшимчалар билан тўлдирилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида барча ер усти сув объектларида сувнинг оқилона бошқарилиши, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этилиши ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олишга, соҳада қонун устуворлигини таъминлашга, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан адолатли чора кўришга эришилади.

Депутатларнинг таклиф ва мулоҳазаларидан сўнг партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Фермерларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15365

Актам Хаитов Ғузор туманида фаолият олиб бораётган фермерларни қабул қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди.

Мулоқот давомида фермерлар томонидан соҳага оид ва ўз фаолияти бўйича қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

#uzlidep #Xaitov #fermerlar

O'zLiDeP расмий канали