O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун имкониятлар мамлакатига айланади

👉 https://uzlidep.uz/positionparty/503

Анжуманда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлар экан, қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширган ислоҳотларимиз натижасида сўнгги 5 йилда иқтисодиётимизга кириб келган хорижий инвестициялар ҳажми 10 баробар ошиб, қарийб 40 миллиард долларни ташкил этганини, 10 йил давомида ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги кўрсаткичдан икки баробар ошириш мақсад қилинганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Яхши қўшничилик муносабатлари амалга ошмоқда

Шу йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистон ва Қирғизстон ўртасида чегара масаласида имзоланган шартнома ва Андижон (Кампиробод) сув омборидан биргаликда фойдаланиш бўйича тузилган битим ратификацияси ҳақидаги Қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қўллаб- қувватланди. Эндиликда Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, давлат раҳбарига имзолаш учун киритилади.

Бугун - 17 ноябр куни Қирғизстон парламентида ҳам мазкур шартнома ва битим маъқулланди. Бу яхши хабар.

Узоқ йиллардан буён ечилмасдан келаётган масалалар юзасидан келишувга эришилгани аввало икки мамлакат раҳбарларининг ўз мамлакати, халқи манфаати учун саъй-ҳаракатлари натижасида эришилмоқда.

Қолаверса, бу давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё давлатлари, ён қўшниларимиз билан очиқ, прагматик ва дўстона сиёсатининг маҳсулидир.

Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиради.

Мамлакатларимизнинг савдо, сармоявий, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, экология, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда мавжуд улкан салоҳиятдан фойдаланиш имконини беради.

Мазкур келишувлар нафақат икки мамлакат учун, балки бутун минтақада жадал ривожланиш учун, инвестицияларни ошириш, ўзаро манфаатли йирик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадларига ҳам хизмат қилади.

Актам Хаитов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари
☑️ Байроғимиз ҳақида.

18 ноябр - давлатимиз байроғи қабул қилинган кун барчага муборак бўлсин!

Ватанимизни севамиз, байроғимизни яхши кўрамиз.

Ўйлаб қарасам, давлатимиз рамзи бўлган байроғимиздан фойдаланиш бўйича меъёр ва қоидаларда мужмаллик бор. Қонунимизда чекловлар кўп экан.

Байроқ қаерда туриши, қандай қиялик ва баландликда бўлиши ва шу каби асосий нормалар қонунда белгиланган.

Давлат корхоналари байроқдан фойдаланса бўлади, бошқаларга, хусусан тадбиркорларга мумкин эмас.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги каби   фуқароларимиз ўз давлати байроғи билан ғурурланиб, унга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Бундан ўттиз бир йил олдин қабул қилинган қонунимизда давлат байроғидан виртуал оламда фойдаланиш қоидаларини назарда тутиш зарурати бўлмаган.

Менимча, давлатимиз рамзи бўлган байроғимиздан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича қонунчилик тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш вақти келди.

@a_xaitov
18 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13507

Ўрганиш чоғида депутат Ҳ. Сафаров томонидан маҳаллалардаги ички йўллар, аҳолининг ичимлик суви, электр энергиси ва табиий газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш борасидаги лойиҳаларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилиши борасида баъзи камчиликлар аниқланди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Rasmiy

18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барча юртдошларимизни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан самимий табриклайман.

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда милллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш йўлидаги эзгу мақсад ва миллий ғоялармиз, асосийси, умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-умид ва ёруғ келажакка интилишларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.

Байроғимиз, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидек асрашга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.

Шу билан бирга нуфузли халқаро ташкилотларнинг пештоқида, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғининг мағрур ҳилпираб туриши барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.

Миллий байроғимизнинг кундалик ҳаётимизда доимий ҳамроҳимизга айланиши бизнинг давлатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларини жипслаштиришда муҳим ўрин тутади.

O‘zLiDeP фракциясига аъзо бўлган депутатлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларида давлат рамзлари, хусусан,  давлат байроғининг бундан 31 йил олдин қабул қилинганлиги, сўнгги йилларда эса ундан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигини очиқ, ошкора айтишмоқда.

Учрашувлар жараёнида ушбу қонунни давр талабига мослаштириш, Давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги билдирилмоқда.

2022 йил 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суриб муҳокама ташкил этиш ва депутатларимиз орасидан ишчи гуруҳи тузиш кўзда тутилмоқда.

@a_xaitov
Янги Меҳнат кодекси билан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13510

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши ташаббуси билан маҳаллардаги фаол хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #MehnatKodeksi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Coffee Time” лойиҳаси: Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси тафсилотлари юзасидан муносабат

Лойиҳа меҳмони:
НОДИР ХОСИЯТОВИЧ ЖУМАЕВ - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Муҳокама қилинган масалалар:
- қонун устуворлиги Янги Ўзбекистон тараққиётининг бош тамойилларидан бири;
- банк-молия соҳасида ислоҳотларни янада чуқурлаштирилади;
- иқтисодиётда давлат улушини камайтириш ва хусусийлаштиришни янада чуқурлаштириш асосий мақсадларимиздан бири;
- бой табиий ресурсларни ўзлаштиришда катта имкониятлар мавжуд;
- рақамлаштириш соҳасига инвестицияларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда;
- муқобил манбалардан олинадиган энергиянинг умумий генерациядаги улушини 25 фоизга етказилади;
- Сармоядорларни қўллаб-қувватлаш ишчи гуруҳи ташкил этилади ва бошқалар.

Тўлиқ видео 2022 йил 18 ноябрь соат 17:00 да намойиш этилади.

#uzlidep #coffeetime

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 O‘zLiDePнинг ўтган даврдаги
фаолияти ҳамда Тараққиёт стратегисидаги
вазифалар ижроси таҳлили ҳақида инфографика

#uzlidep #infografika

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбек-қирғиз чегараси бўйича муаммолар қолмади

👉 https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/40616/

Кейинги йилларда қўшни давлатлар, хусусан, Қирғизистон билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари жадал ривожланди, кўп асрлик ягона тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил орқали халқларимиз ўртасидаги биродарлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

#uzlidep #chegara

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракцияси Давлат байроғи тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ташаббусини илгари сурди

#uzlidep #bayroq

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O’zLiDeP фракцияси ташаббуси: Давлат байроғи тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш таклифи билдирилди

Фракция аъзолари давлат байроғидан фойдаланишда чекловлар кўплигини таъкидлаб, ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни янада соддалаштириш, миллий байроғимиздан қонунга қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Давлат рамзига ҳурматсизлик қилганларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш, ундан фойдаланиш бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқиш, Давлат байроғини шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларда, хонадонларимизда ҳилпираб туришига имконият яратиб бериш шулар жумласидандир.

#uzlidep #bayroq

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube