O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
“Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялась первая пленарная сессия Совета иностранных инвесторов при главе нашего государства.

#Mirziyoyev #majlis #investorlar #kengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Долзарб 40 кунлик” кўчат экиш акциясида нарпайликлар фаол иштирок этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13499

"Долзарб 40 кунлик" доирасида Нарпай тумани Муқумий МФЙ ҳудудидан ажратилган ер майдонига ва йўл ёқаларига 100 дан ортиқ арча кўчати ва 1000 дан ортиқ терак кўчатлари, қаламчалар экилди.

#uzlidep #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 14,11 сўмга ошиб, 11 минг 184,76 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 654,52 сўмга баҳоланиб, 34,81 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 185,13 сўм этиб белгиланиб, 0,08 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Гендер тенгликнинг асл муддаоси - хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишдир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13501

Анжуманда хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётида иштирок этишни оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш, меҳнат мигрантлари бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизими ривожлантириш, ҳуқуқий саводхонлигини яхшилаш, фарзандларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантиришда эркакларнинг масъулиятини ошириш, қишлоқ жойларида хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшилаш борасида амалий таклифлар билдирилди.

#uzlidep #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
17 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Таълим ва тарбияда танаффус бўлмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13503

Юртимиздаги 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болаларга, Президентимиз, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, эркин ва фаровон ҳаётимиз, ёруғ келажагимиз бунёдкорларидир, деб таъриф бердилар ҳамда “Фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди”, дея алоҳида таъкидладилар.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🗓 17 ноябрь - Халқаро талабалар куни

#bugungikun #uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🗓 17 ноябрь - Халқаро талабалар куни #bugungikun #uzlidep Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#МаълумотЎрнида

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 808,4 мингтани ташкил этган.

Шундан:

🧑‍🎓Талаба йигитлар – 439,4 минг нафар

👩🏻‍🎓Талаба қизлар – 369 минг нафар

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📢 Сенатнинг 35-ялпи мажлиси 18 ноябрь куни бўлиб ўтади

Ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилинади 👇

МДҲ ПАнинг 2022 йил 27-28 октябрь кунлари Самарқандда ўтказилган кузги сессияси якунлари,

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги,

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги,

“Корпоратив бошқарув тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

☝️ Шунингдек, ялпи мажлисда

👉 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги,

👉 “Измир Шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги

👉 “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Кучимиз бор, имкониятларимиз катта

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/13504

Партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида тарғиб қилишда қуйи бўғинларнинг ўрни катта. Бошланғич ташкилотлар сиёсий кучнинг таянч нуқтаси ҳисобланади, боисики, жўяли таклифлар аввало, ана шу бўғинларда шаклланади. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 80 мингдан зиёд сафдошларимиз 1 027 та БПТга бириккан ҳолда фаолият олиб бормоқда.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Энг биринчи аъзоларданман

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13505

O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгаши замон билан ҳамнафас бўлиш, ишбилармонлик муҳитининг янги йўналишларида жонбозлик кўрсатиш, айни кунга қадар эришилаётган ютуқ ва камчиликларни сарҳисоб қилишга интилмоқда.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқ қалбига йўл топиш осонмас

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13506

Баландпарвоз гаплар, шиорларга асосланган ғояларни халқимиз ҳеч қачон қўллаб-қувватламаган ва қўллаб-қувватламайди ҳам. Халқнинг ишончини қозонишни истаган сиёсий куч, авваламбор, кўпчиликнинг қалбидан ўрин олган, унга дилдан яқин бўлган ғояни илгари суриши, аҳолини узоқ келажакда эмас, балки шу бугунги ҳаётини яхшилаш, эртанги кунига ишонч билан қарашига қаратилган дастурларини илгари суриши лозим бўлади.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ҳар бир вилоятда биттадан йирик махсус иқтисодий зоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда

📖Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

▫️Унга кўра, ўрта ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва зарур инфратузилма яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2023 йил 1 мартгача бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чораларини кўриш топширилади.

✔️Қуйидагилар йирик МИЗларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;

логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш ва бошқалар.

👉 Янги ташкил қилинадиган МИЗлар ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 38,36 сўмга тушиб, 11 минг 616,16 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 13 минг 322,04 сўмга баҳоланиб, 16,65 сўмга баландлади. Шунингдек, 1 рубль 185,67 сўм этиб белгиланиб, 0,54 сўмга кўтарилди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube