Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
#Rasmiy
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барча юртдошларимизни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари номидан самимий табриклайман.
Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи мамлакатимиз суверенитетининг рамзи бўлиб, унда милллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш йўлидаги эзгу мақсад ва миллий ғоялармиз, асосийси, умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, орзу-умид ва ёруғ келажакка интилишларимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.
Байроғимиз, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи йўлида барчамизни бирлаштириб, мамлакатимиз мустақиллигини ҳамиша кўз қорачиғидек асрашга, буюк аждодларимизга муносиб ворис бўлишга, юксак ишонч ва қатъият билан келажакка қадам ташлашга даъват этиб турибди.
Шу билан бирга нуфузли халқаро ташкилотларнинг пештоқида, жаҳон спорт майдонларида Ватанимиз байроғининг мағрур ҳилпираб туриши барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.
Миллий байроғимизнинг кундалик ҳаётимизда доимий ҳамроҳимизга айланиши бизнинг давлатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларини жипслаштиришда муҳим ўрин тутади.
O‘zLiDeP фракциясига аъзо бўлган депутатлар сайловчилар билан ўтказган учрашувларида давлат рамзлари, хусусан, давлат байроғининг бундан 31 йил олдин қабул қилинганлиги, сўнгги йилларда эса ундан фойдаланишда айрим чекловлар мавжудлигини очиқ, ошкора айтишмоқда.
Учрашувлар жараёнида ушбу қонунни давр талабига мослаштириш, Давлат байроғидан фойдаланиш борасида қонун нормаларини янада либераллаштириш лозимлиги билдирилмоқда.
2022 йил 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини илгари суриб муҳокама ташкил этиш ва депутатларимиз орасидан ишчи гуруҳи тузиш кўзда тутилмоқда.
@a_xaitov

#Rasmiy_Munosabat
Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди
Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва ошхоналар фаолиятини рейд шаклида текширгани акс этган видео тарқалди ва тадбиркорлар, аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътирозларига сабаб бўлди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қонуний тадбиркорлик тарафдори ва ҳар қандай ноқонуний фаолиятни қоралайди.
Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/15372
➖O'zLiDeP расмий канали ➖