O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Партия вакиллари қорақалпоғистонлик хотин-қизларни байрам билан қутлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8474

Актам Хаитов Амударё туманидаги учрашувлари давомида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди. Партия етакчиси опа-сингилларимизни гўзаллик ва нафосат байрами билан табриклади.

#uzlidep #Xaitov #8mart #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#anons #deputat #ochiqchagaplashamiz #uzlidep

“Очиқча гаплашамиз” кўрсатувининг навбатдаги меҳмони Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мавлуда Ходжаева бўлди.

Мавлуда Ходжаева билан суҳбатда депутатлик тажрибалари, камчилик ва эришган натижалари, партия фаолиятида ўсмир қизлар учун амалга оширилган лойиҳалар ва бошқа мавзуларда очиқчасига гаплашилди.

Тўлиқ видео тез кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга жойланади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

#uzlidep #8mart #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Спикер ўринбосари амударёлик ёшларга ер ажратиш жараёнларида иштирок этди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8480

#uzlidep #Xaitov #yoshlargayer

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиянинг парламентдаги фракцияси оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган мунис опа-сингилларимизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклайди.

Бу қутлуғ айёмда сизларга энг самимий, эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, улар учун янги иш ўринлари яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги борасидаги улкан хизматлари давлатимиз томонидан муносиб қадрланмоқда.

Юртимизда миллий парламентимиз ва маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида аёлларимизнинг сиёсий-ижтимоий жараёнлардаги иштироки тобора кучайиб бормоқда.

Албатта, улар орасида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фаол, ишбилармон, тадбиркор, фермер ва депутат аёлларининг борлиги бизга юксак фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади.

Шу боис, оиламиз бахти, ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

Ушбу қутлуғ кунда барча аёлларимизга, хусусан, O‘zLiDeP тизимида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларимизга оилавий хотиржамлик, хонадонларига тинчлик, файзу барака, касб-корларида улкан зафарлар тилаймиз.

Актам ҲАИТОВ,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши
Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
O'zLiDeP фракцияси раҳбари
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/2npT_Z36CiQ

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/PK9XOx29yNM

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

@uzlidep
O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан МТТлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8483

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Ташаббускор, зиёли аёллар баҳси” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

#uzlidep #8mart #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Даладан ўзга дарди йўқ аёл — Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муротова билан суҳбат

Кун.уз нашри мухбирлари партиямиз Сиёсий Кенгаши аъзоси Лола Муротова билан суҳбат уюштирди.

Мақола | Видео

#uzlidep #suhbat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8484

🏚 нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;

🏡 отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

#uzlidep #xotinqizlar #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#ТўлиқВидео #uzlidep #deputat

“Очиқча гаплашамиз” кўрсатувининг навбатдаги меҳмони Мавлуда Ходжаева бўлди.

Мавлуда Ходжаева билан суҳбатда депутатлик тажрибалари, камчилик ва эришган натижалари, партия фаолиятида ўсмир қизлар учун амалга оширилган лойиҳалар ва бошқа мавзуларда очиқчасига гаплашилди.

Видео: https://youtu.be/ap8ZNLPQQrY
Депутат кўмаги билан бемор сайловчиларнинг саломатлиги тикланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8485

🦻 Зоиржон Эргашев қулоғидаги хасталик боис эшитиш бахтидан мосуво бўлганлиги, буйрак етишмовчилиги бошланганлиги дардига дард қўшди.

Хуршида Худойқулова кўпдан буён қўлларидаги оғриқлардан азият чекади.

У “Травмадан кейинги билак-тирсак бармоқларининг озиқланишини бузилиши – гангренанинг йиринглаши” ташхиси қўйилгач, тезкор даволаниши зарурлиги маълум бўлди.

#uzlidep #deputat #Andijon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP вакиллари Лола Муротовани таваллуд айёми билан қутлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8490

Лола Муротова бир неча йиллардан буён O'zLiDePнинг фаол аъзоси сифатида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаб келади. Бугун O'zLiDeP вакиллари ҳам опанинг даласида бўлиб, партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

#uzlidep #Qahramon #Fargona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube