O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
😎 Андижонлик ёшлар ЎзЛиДеПни танлади

😎 Ёшлар – келажак бунёдкорлари деб билувчи ЎзЛиДеП ёшларнинг энг муаммоли гуруҳи ҳисобланувчи бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш борасида ҳам самарали ишларни амалга ошириб келмоқда.

😎 ЎзЛиДеП Андижон вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “ЎзЛиДеП ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги “Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.


🔵 Тадбирда партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, фаоллари, муассасанинг ўқувчилари ва маҳалладаги бандлиги таъминланмаган ёшлар ҳамда Ёшлар етакчилари иштирок этдилар.

🗣 Партия ёшлар учун ижтимоий оптимизм ва ижтимоий-иқтисодий истиқболларни яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга изчил равишда ҳаракат қилиши хусусида ҳам фикр юритишди.

💻 Тадбир мобайнида ёшлар ўзларини қизиқтирган таълим, иш билан бандлик, уй-жой билан таъминланиш, миграция, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва юритиш, субсидиялар олиш масалаларидаги саволларига атрофлича жавоблар олишди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан “UzAutoMotors” АЖ қошидаги БПТ фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан “Конституция – эркин ва фаровон хаёт гарови" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

➡️ Унда партия фаоллари, депутатлар ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Бош қомусимизнинг халқимиз бугуни ва эртанги кунининг ҳуқуқий кафолатларини белгилаб бергани, айни пайтда халқимизнинг кўп асрлик маънавий қадриятлари, бой тарихий мероси, умуминсоний қадриятлар ва халқаро андозаларни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятли экани ҳақида фикрлар билдирдилар.


#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат асакаликлар мурожаатини ҳал этишга бел боғлади

😎 Куни кеча 26-"Асака" сайлов округидан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Баҳодиржон Ахмедов, туман Кенгаши депутати Умидахон Назарова "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли вакиллари билан учрашди.

✔️ Юзма-юз мулоқот давомида сайловчилар маҳалладаги янги тортилган ичимлик сув қурилмалари ва тизимларидаги камчиликлар борлиги бўйича мурожаат қилишди.

📍 Халқ вакиллари ичимлик сув тизимидаги камчилликларни ўрганиб, Асака туман сув -оқава корхонаси мутахассислари билан боғланди ва муаммога ечим топилди. Мазкур масалани халқ ноиби ўз назоратига олди.

➡️ Мулоқот давомида маҳалладаги тиббиёт, таълим, йўл, аҳоли томорқаларига сув олиб келиш буйича муаммолар ҳам ўртага ташланди. Депутатлар мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишчи ўринлари яратиш масалалари юзасидан келишиб олинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат ташаббуси билан муаммо ҳал қилинди

😎 OʻzLiDeP фаоллари ва депутатлари жойларга чиқиб, одамлар билан бевосита мулоқотда бўлиши, аниқланган муаммоларга ечим топаётганидан яхши хабардорсиз.
Бу борада марҳаматлик депутатлар фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Марҳамат туман Кенгаши депутати Муродил Анарбоев ана шундай фаол халқ вакилларидан бири. Аҳоли вакиллари билан учрашувларда сайловчилар томонидан қилинган мурожаатларни, улар томонидан келтирилган муаммоларни ижобий ечимини излайди.

📌 Ана шундай ташаббуслардан бири ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетишларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг ҳомийлиги ҳисобидан “Найман” маҳалласи ҳудудидаги 4-умумий ўрта таълим мактабига олиб борувчи йўлда пиёдалар йўлакчаси қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

➡️ Ишлар тугаллангач, ёшлар фақат белгиланган пиёдалар йўлакчасидан ҳаракатланишади. Қарабсизки, ўқувчиларнинг йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланади.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O’zLiDeP Асака туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Навкан МФЙда жойлашган “Барака хумор инвест” МЧЖда “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

➡️ Учрашув давомида O’zLiDeP сафига қўшилиш мақсади борлигини билдирган 20 нафар хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши!” акцияси

😎 О‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Бир депутат-юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида “Миллат саломатлиги – юрт қудрати” мавзусида Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасида “Чимён”, “Норвота”, "Мустақилликнинг 15 йиллиги" маҳалаларида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

📃 Тиббий кўрикда 230 нафар хотин-қизлар терапевт, онколог,педиатр, окулист, офталмолог, гениколог, УЗИ, УАШ ва бошқа ҳасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда бепул дори дармонлар ва тиббий муолажаларни олдилар.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Андижон вилояти Қорасув шаҳрида ташкил этилган "Бир депутат юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида 230 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги авлод кадрлари жамият тараққиётига хизмат қилади

📍 Асака туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумининг умумий ҳамширалик ҳамда ички касалликлар йўналишининг 3-босқич битирувчи талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари мамлакатимиз тараққиёти йўлида хизмат қилади” мавзусидаги навбатдаги давра суҳбати ҳам айнан мана шу мақсадда ўтказилди.

😎 O`zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ташаббуси билан партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, партия фаоллари,  техникум ўқитувчилари ҳамда битирувчи талабалари иштирок этди.

Давра суҳбатида Янги Ўзбекистонни шакллантириш жараёнида мамлакатимиз ёшларини етук, билимдон ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юртимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтарадиган малакали кадрлар тайёрлаш, хусусан, талаба-ёшларнинг пухта билим олиши, ўзи танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.


#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

😎 Балиқчи туманидаги қишлоқ хўжалиги бўлими қошида ташкил этилган O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️ Йиғилишда O`zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисобот берилди. Шунингдек, бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди.

🗣️ Бошланғич партия ташкилотининг жорий йилда амалга ошириши лозим бўлган устувор вазифалари белгиланиб олинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот - сайлов йиғилишлари фаоллик билан ўтказилмоқда

😎 Асака туманидаги “Uz Auto Motors” қўшма корхонаси қошидаги қуйи бўғин энг намунали БПТлардан бири. 1000 нафардан зиёд партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотида ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.

🔵 Партия фаоллари иштирокида ўтказилган тадбирда қуйи бўғиннинг 2024 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, 2025 йил учун иш режаси тасдиқланди.

✔️Ҳисобот йиғилишида таъкидланганидек, қуйи бўғин “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йилида амалга ошириш”га оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросига жиддий эътибор қаратади. Хусусан, муқобил энергия манбаларидан энергия олиш бўйича тарғибот ишларини янада кучайтириш ва бу йўналишда маҳаллий кенгаш депутатлари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб олинди. Маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси учун қуйи бўғиннинг чора-тадбирлар дастури келишиб олинди.

⚡️Йиғилиш сўнггида бошланғич партия ташкилотининг янги таркиби сайланди. БПТ раислигига Шохрухбек Мамиров номзоди маъқулланди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Асака туманидаги “Uz Auto Motors” қўшма корхонасида 1000 нафардан зиёд партия аъзоларини бирлаштирган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бошланғич партия ташкилотларида партиявий фаолият сарҳисоб қилинмоқда

😎 O'zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан партия қуйи бўғинларининг ҳисобот давридаги фаолиятини сарҳисоб қилишга қаратилган ҳисобот сайлов йиғилишлари қизғин олиб борилмоқда.

🔼 Балиқчи тумани фермерлар Кенгаши қошидаги бошланғич партия ташкилотида ана шундай йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда бошланғич партия ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан қуйи бўғин етакчиларининг ҳисоботлари тингланиб, 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инвестицион лойиҳалар депутат назоратида

😎 “O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида таъсирчан депутатлик ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳар кесимида партия депутатлик гуруҳларининг назорат эшитувлари ташкил этилмоқда.

🔼 Лойиҳа доирасида Андижон вилояти Пахтаобод туманида 2024 йил давомида инвестицион лойиҳаларни сифатли ва самарали амалга ошириш натижалари юзасидан Пахтаобод тумани ҳокими инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Б.Араббоевнинг ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳида ҳисоботининг эшитуви ташкил этилди.

✔️ Кун тартибидаги масала юзасидан Пахтаобод тумани ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Б.Араббоевнинг 2024 йилда умумий қиймати 265.6 млрд.сўмлик 21 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳа ҳисобига 1103 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, амалда умумий киймати 144.3 млрд.сўмлик 32 та лойиҳа ишга туширилган. Натижада 1488 та янги иш ўринлари яратилган ва режага нисбатан 385 тага кўп ёки 134%га иш ўринлари бажарилганлигини маълум қилинди.

🗣️ Шунингдек, депутатлар томонидан лойиҳа доирасида истиқболсиз топилган 2 та, умумий қиймати 103.3 млрд.сўмлик 215 та иш ўринларига мўлжалланган лойиҳалар ва 4 та умумий қиймати 134.9 млрд.сўмлик 646 та иш ўринларига мўлжаланган лойиҳаларни амалга оширишда муаммолари борлиги сабабли ишга тушириш муддатларини 2025-2026 йилларга узайтириш юзасидан бошқармага таклифи киритилган ва маъқулланган.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Андижонда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот - сайлов йиғилишлари фаоллик билан ўтказилмоқда

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова O‘zLiDeP Асака туман Кенгашига қарашли Хамдўстлик МФЙ қуйи бўғин йиғилишида иштирок этди.

⚡️ Йиғилишда 2024 йилда амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, БПТ раиси лавозимига Кабирова Муқадасхон қайта сайланди.

💠 Депутат йиғилиш иштирокчиларига “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва 2025 йил “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”даги устувор вазифалар ҳақида маълумот бериб, қуйи бўғин фаолияти бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаободда тиббий кўрик ташкил этилди

😎 O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳамда O‘zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари томонидан тумандаги чекка ҳудуд - “Олмазор” МФЙда жойлашган “Гулистон “ оилавий шифокорлик пунктида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши” акцияси доирасида “Саломатлик сари” ҳамда “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳалари асосида ўтказилди.

Ушбу тадбирда депутатлар томонидан “Бир депутат - юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида аҳолига, шунингдек, “Аёллар дафтари” да турган фуқароларга бепул тиббий кўрик ўтказишни давом эттириш, камбағалликни қисқартириш, касб-ҳунарга ўқитишга йўналтириш, иш билан бандлигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган, тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга ордерлар бериш борасида амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича қатор таклифлар билдирилди.

🔵 Тиббий кўрикда ҳудуддаги “Олмазор”, “Гулзор”, “Боғигулистон”, “Бодроқобод” МФЙлардан жами 450 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этдилар.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир депутат юз аёлга кўмакчи

📍 Андижон вилоятида ташкил этилган “Тадбиркор аёл-элга мададкор” шиори остида ўтказилган Форум ишбилармон, тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг чинакам байрамига айланди.

Форумда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Отахонова ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркор, ишбилармон ва ҳунарманд аёллар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

🗣️ Форумнинг тантанали тақдирлаш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Одинахон Отахонова сўз олиб, юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани, ҳозирда аёлларимиз ҳаётнинг барча жабҳалари, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда фаоллик кўрсатиб келишаётгани, давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланаётганини эътироф этди.


🔼 Халқ вакили О.Отахонова Форумда иштирок этган 3 нафар ногиронлиги бор хотин-қизларга тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 5 миллион сўмдан пул маблағларини топширди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда сўнгги олти йилда 4 минг километр ичимлик суви тармоғи тортилди

😎 Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилоят “Сувтаъминоти” АЖ раҳбари ўринбосари Қосимжон Расуловнинг ҳисоботи тингланди.

🗣️ Ҳисоботда айтилишича, сўнгги 6 йил давомида 4 минг км ичимлик сув тармоғи тортилиб, 540 дан ортиқ сув қудуқлари қурилди. Натижада марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 67 фоиздан 91,9 фоизга ортди.
Шунингдек, 92,1 км янги оқава сув тармоқларини тортиш ва таъмирлаш натижасида 25 мингдан зиёд аҳоли илк бор оқова сув таъминоти билан таъминланди.


Депутатлик гуруҳи аъзолари мутасаддининг ҳисоботини тинглаб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP депутатлари қишлоқ ва сув хўжалиги муаммоларини муҳокама қилди

😎 O'zLiDePнинг Асака туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи йиғилишида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А. Маткаримов ҳисобот берди.

Маълумотларга кўра, туманнинг умумий қишлоқ хўжалиги ер майдони 17 366 гектарни ташкил этади, шундан 9 714 гектари суғориладиган экин майдонлари. Ҳозирда дала четларига узум, терак ва тут кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

🔵 Депутатлар қишлоқ ва сув хўжалигида мавжуд муаммолар, фермер ва томорқа эгалари учун шароитларни яхшилаш, замонавий технологияларни жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш масалаларини кўтарди.


🎚 Йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP депутатлари тиббиёт тизимидаги ислоҳотларни муҳокама қилди

😎 O'zLiDePнинг “Депутатлик гуруҳлари минбари” лойиҳаси доирасида Қарши шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари С. Пирназаров тиббиёт соҳаси бўйича ҳисобот берди.

📍 Шаҳар аҳолиси 300 мингдан ортиқ, уларга 11 та тиббий муассаса хизмат кўрсатмоқда. 2025 йилнинг биринчи чорагида:

🟢 55323 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди;
🟢 5163 бемор шифохоналарда даволанди;
🟢 548 бемор кундузги шифохоналарда соғайтирилди.


✔️ Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва шаффофликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратди. Йиғилиш якунида тегишли тавсиялар берилди.

#uzlidep #andijon

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM