O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.61K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Мулкдорлар суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилмайди

👉 https://parliament.gov.uz/oz/news/mulkdorlar-sudning-qarorisiz-va-qonunga-zid-tarzda-uy-joyidan-mahrum-etilmaydi

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Юртимизда ишсизлар сони 1,3млн нафар. Бу йил яна 2,4 млн аҳоли меҳнат бозорига киради.

Жорий йилда 5 млн аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

2 млн аҳоли бизнесга жалб қилинади.

“Менинг бизнесим” платформаси, “Бизнесга биринчи қадам” банк карталари жорий этилади.

“100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади.

Тадбиркорлардан 34 турдаги ҳисоботлар бекор қилинади ва 500 млн сўм харажат тежалади.

16 та лицензия ва рухсатномани бекор қилиш лозимлиги белгиланди.

O'zLiDeP расмий канали
“Яшил” энергетикани ривожлантириш — энергетик барқарорликни таъминлаш омили

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15327

“Яшил” энергетика — қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага CО ва CО2 газлари чиқармайдиган ва натижада атроф-муҳит экологиясига зиён етказмаган ҳолда энергия таъминотини амалга оширадиган тузилма ҳисобланади. Бунда истеъмол талаби қуёш, шамол, сув, биомасса, водород энергетикаси каби муқобил энергия манбалари эвазига қопланади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва бизнесни ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15328

Бугунги кунда мамлакатимизда ишсизликни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу борада хотин-қизлар ва ёшларни турли касб-ҳунарларга ўқитиш, тадбиркорлигини бошлашлари учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиб бериляпти, бизнес лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Ҳарбий қисмда ёшлар билан мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15329

Учрашув аввалида муддатли ҳарбий хизматчилар бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда уларга берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланишга оид саволларига жавоб олди.

#uzlidep #VatanHimoyachilari

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорларга солиқ тўлашда имтиёзлар берилади

👉 Батафсил

Ушбу қонун кам таъминланган оилалардаги фуқароларни ишга қабул қилиш учун қўшимча қулайликлар яратади ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг ҳудудий кенгашлари фаолияти сарҳисоб қилиниб, янги йилдаги режалар белгилаб олинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15331

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгашининг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди ва жорий йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
Замонавий, қудратли армия — тинч-осойишта ҳаётимиз кафолати

👉 Батафсил

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганига 32 йил тўлди. Ўтган тарихан қисқа даврда соҳада олиб борилган тизимли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти янада юксалди. Ёшларимиз онг-шуури ва қалбида армия билан фахрланиш туйғуси, Ватан ҳимоячисидек олижаноб касбга ҳурмат-эҳтиром ҳисси янада кучаймоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP фракцияси йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, жумладан, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари таъминланишига қаратилган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
#LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди. Унда қурилишда монтаж ишларини баҳолаш, текшириш ва қабул қилиш тизимига хусусий секторни кенг жалб қилиш мавзуси атрофлича муҳокама қилинмоқда.
👇👇👇

https://youtu.be/APxp3yRGrP4

#uzlidep #pressklub
Қурилиш назорати ва қурилиш ишлари сифатини баҳолашга хусусий секторни жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15332

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қурилиш ишлари ҳажмининг ошиб бориши, қонун бузилишлар олдини олиш, сифатли объектларни барпо этиш, қурилган биноларнинг инсонлар учун хавфсиз бўлишини таъминлаш масалалари тобора долзарблашиб боради.

#uzlidep #pressklub

O'zLiDeP расмий канали