O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг муҳим вазифа

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15333

Тадбирда Қуролли Кучлари фахрийларига партия томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари ҳамда бир қанча ёшлар партия сафига кирганлиги муносабати билан аъзолик гувоҳномалари топширилди.

#uzlidep #VatanHimoyachilariKuni

O'zLiDeP расмий канали
Имтиёз ва имконият ортидан соғлом рақобат муҳити шаклланиши шарт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15334

Кластерлар ва фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDePнинг Ёш сиёсатчилари Қуролли Кучлар Академияси фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15335

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Ёш сиёсатчилар Лигаси” аъзолари иштирокида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қуролли Кучлар Академиясида “Ёшлар ва армия - бир тану бир жон!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

#uzlidep #VatanHimoyachilariKuni

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Айни дамда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида “Тилда, фикрда, ишда бирлик” мавзусида илмий анжумани ўтказилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугун жадид маърифатпарвар боболаримизнинг Ватан тараққиёти, миллат равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларини янада кенг тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур анжуман ҳам Президентимиз раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича ташкил этилди.

Тадбирда “Жадид” газетаси таҳририяти, жадидшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар, “Ёш сиёсатчилар Лигаси” аъзолари, Партия фаоллари иштирок этишмоқда. Ушбу анжуман доирасида 2024 йилда илк нашрдан чиққан “Жадид” газетаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

#uzlidep #jadid

O'zLiDeP расмий канали
“UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали 10 ёшда. Мазкур корхонада икки мингдан ортиқ O‘zLiDeP аъзоси фаолият юритмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15338

Бугунги кунда 4000 нафарга яқин ишчи-хизматчи фаолият олиб бораётган улкан корхонада икки мингдан ортиқ O‘zLiDeP партияси хайрихоҳлари бошланғич партия сафига бирлашгани алоҳида мавзу.

#uzlidep #BPT

O'zLiDeP расмий канали
ЖСТ МЕЪЁРЛАРИГА БЎЙЛАШЯПМИЗ
Бу нуфузли ташкилотга аъзоликни тезлаштиради


👉 Батафсил

Миллий қонунчиликка киритилган мазкур янги нормалар ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар нафақат Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишига ижобий таъсир кўрсатади, балки иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистонни яшил маконга айлантирайлик!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15339

Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида “Янги Ўзбекистонни яшил маконга айлантирайлик!” шиори остида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да кўчат экиш мавсумининг бошланиши муносабати билан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Кўчат экиш акциясида соҳа мутахассислари, воҳадаги фермер, деҳқон хўжаликлари раислари, томорқа ер эгалари, оилавий тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар фаол қатнашдилар.

Шу куни тумандаги “Ёшлар диёри” МФЙ ҳудудидаги 1 гектар майдонга 1100 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, “Яшил макон” боғи яратилди.

#uzlidep #yashilmakon

O'zLiDeP расмий канали