O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.6K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Ёшларга бўлган эътибор янги даражага кўтарилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15317

Айни пайтда Жиззах вилоятида 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Бутун республикамизда бўлгани каби, уларнинг 60 фоиздан кўпроғини айнан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади. Қувонарлиси, “Ватан менга нима берди, деб эмас, балки мен Ватанга нима бердим?!”, деб яшайдиган издошларимиз сафи кўпайиб бормоқда. Буни уларнинг фан, спорт, санъат, адабиёт соҳаларидагина эмас, балки инновация, ахборот технологиялари каби йўналишларда ҳам юксак натижалар қайд этаётганида кўрсак бўлади.

Эътиборли томони, бу жараёнда O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзоларининг ҳам муносиб ўрни бор. Вилоятда маслакдош ёшлар 54 270 нафарни ташкил қилади, хусусий тадбиркорлар ҳам талайгина. Улар партиянинг сайловолди дастури, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида илгари сурилган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ижросини таъминлаш чораларини кўрибгина қолмай, шахсий фаолият ва хулқи билан ҳам ўзгаларга ибрат бўлмоқда, янги иш ўринлари яратмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Билимдон ва иқтидорли ёшлар Ватан эгаларидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15319

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” янада самарали ва манфаатли, Ўзбекистонимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувликни таъминлаш, ҳар бир инсон жамиятимиз ва давлатимизнинг меҳри ва ардоғида бўладиган йил бўлади. Ишонаманки, унга ҳамоҳанг тарзда партиямизнинг ҳаётбахш дастурлари юрт равнақи, эл фаровонлигига хизмат қилаверади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ушбу йилда партиямиз ёшлар билан ишлаш йўналишида талай янги ғоя ва лойиҳаларни амалга оширади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15320

Президентимиз томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани O‘zLiDeP аъзолари, фаолларини ғоят қувонтирди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадрижий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Партиямиз ҳам мазкур сиёсатга ҳамоҳанг иш олиб боряпти. O‘zLiDeP дастурий мақсадларини қўллаб-қувватловчи 1 млн 300 мингдан зиёд аъзонинг 60 фоизини ёшлар, навқирон тадбиркорлар ташкил қилиши ҳам сиёсий кучнинг ёшлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоячисига айланганидан далолат беради.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP ҳамиша ёшларга суянади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15318

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси умумий сонининг 56 фоизидан ортиғини шижоатли, ҳурфикр ёшлар ташкил этмоқда. Ёшлар таълими ва тарбияси, кадрлар тайёрлаш ҳамда ўғил-қизларимизни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс сифатида камол топтириш ўттиз бир йиллик тарихимизда тизимли равишда такомиллаштирилмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
💰Сув тежовчи технологияларни ўрнатишга 14 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

2023 йилда 2 миллиард куб метр сув тежалган. Бу Бухоро вилоятининг бир йиллик сув сарфига тенг.

2024 йилдан далагача етказилган 1 куб метр сув учун солиқ 100 сўм этиб белгиланди.

2025 йилдан сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллаган фермерларга солиқ коэффициенти камайтирилади.

Йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий қилганларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада кредит ажратилиши таъкидланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги лойиҳалар учун эса 10 фоиз бўлади.

Кредитлар Suvkredit.uz” тизими орқали онлайн берилади.

Энди сув тежовчи тизим жорий қилинган ҳар бир гектар учун бериладиган барча субсидиялар ўша йилнинг ўзида тўлаб берилади.

#uzlidep #suvtekinemas

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌“XXI asr” газетасининг2024 йил 4 январь сонида босилган мақолаларнинг қисқача шарҳи:

“XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 20 ёшда

Ёшлар қачон суянчимиз ва таянчимизга айланади?

Фермер ва кластерлар ўртасида янгича тартиб жорий қилинмоқда

Янги йилда партия вакиллари ва депутатлар болажонларга байрам совғаларини улашди

Тадбиркорлик ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди!

#uzlidep #21asr #dayjest

O'zLiDeP расмий канали
Мамлакат мудофаа қудратини юксалтириш — пировард мақсад

👉 Батафсил

Сўнгги йилларда миллий армиямизни ислоҳ қилиш, Қуролли Кучларнинг ташкилий тузилмасини ва дислокация тизимини такомиллаштириш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техника намуналари билан жиҳозлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлиги ва шайлиги, касбий маҳоратини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сув тежовчи технологиялар ўрнатган фермерларга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15321

Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди, 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. 649 минг гектар ер лазерли текисланди. Шундай чора-тадбирлар натижасида биргина 2023 йилда 2 миллиард куб метр сув тежалган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар - Учинчи Ренессанс бунёдкорлари

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15322

2024 йил - "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" деб номланди. Ўтган йилларда бошланган ишларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилда ҳам инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш асосий вазифа бўлиб қолади.

#uzlidep #yoshlarqanoti

O'zLiDeP расмий канали
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда қандай чоралар кўриляпти?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15323

Мамлакатимизда сув хўжалигини ривожлантириш, сувдан оқилона фойдаланиш, бебаҳо бойлигимизни қадрлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани сабаби ҳам шунда. Хусусан, сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди. 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинган бўлса, 649 минг гектар ер лазерли текисланди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Янги йилда тадбиркор ёшлар сафи янада кенгаяди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15325

Президентимиз томонидан 2024 йил - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги халқимизнинг, айниқса, мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан кўпроқ қисмини ташкил этган ёшларимизни беҳад қувонтирди. Йилимизнинг бундай ном билан аталиши ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик давлат сиёсати даражасининг устувор йўналиши эканлигининг ёрқин ифодасидир.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Давлат ва жамиятнинг ҳал қилувчи кучи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15324

Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригини навқирон авлоднинг барча вакиллари, хусусан ёш тадбиркорлар қатори мен ҳам алоҳида мамнуният билан тинглаб, ўз хизмат вазифаларим ва партиявий фаолиятимдан келиб чиққан ҳолда навбатдаги режа - вазифаларимни белгилаб олдим.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Агровольтаика – қишлоқ хўжалиги учун “яшил” энергия ва қулайлик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15326

Сўнгги йилларда дунё иқлим ўзгариши муаммоларига ва барқарор энергия манбаларига ўтиш зарурлигига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Қуёш энергетикаси қайта тикланадиган энергиянинг энг истиқболли манбаларидан бири ҳисобланиб, кўплаб мамлакатларда муқобил енергия манбаси сифатида кенг фойдаланилмоқда. Ўзбекистонда иқлим шароити ва қуёш энергетикаси салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда агровольтаикани ривожлантириш қишлоқ хўжалиги ва экологик барқарорликни таъминлашнинг муҳим истиқболли имкониятларидан бири ҳисобланади.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Осойишталигимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқони

👉 Батафсил

Бир пайтлар аксарият ота-оналар фарзандини аскарликдан олиб қолишга ҳаракат қилган бўлса, бугун “Менинг ўғлим ҳам Қуролли Кучлар сафида хизмат қилсин”, деб юксак ишонч ва фахр туйғуси билан армияга жўнатмоқда. Ҳозир йигитларимиз учун ҳарбий соҳада хизмат қилиш нафақат бурч, балки шон-шараф ишига айланди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни.

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кичик бизнес субъектлари кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, 2023 йилнинг 9 ойида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг сони 418 700 тага етган. Шундан, 67 700 таси янги ташкил этилган кичик бизнес субъектларидир.

Таҳлил даврида, кичик бизнес субъектлари экспорти - 5,3 млрд АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмидаги улуши ҳажмининг 30,1 фоизини ташкил этди.

Кичик бизнес томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми - 119,1 трлн. сўмга етган ва 115,5 фоиз ўсиши таъминланган. Хизматлар соҳасида уларнинг улуши - 155,2 трлн. сўмни ташкил қилган ва 105,3 фоиз ўсган.

#uzlidep #malumot

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Унда мамлакатимиз ҳаётига дахдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Хусусан,

«Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Прекурсорларни ишлаб чиқариш жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги;

«Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги;

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги;

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги;

«Фармацевтика соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

O'zLiDeP янги йилда ёшлар ва тадбиркорлик йўналишларидаги фаолиятини янада такомиллаштиради


O'zLiDeP фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимизнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, 2024 йил мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Бу ном Янги Ўзбекистонда бошланган туб ислоҳотларга ҳамоҳанг бўлиб, инсон қадрини улуғлаш, халқимиз турмушини фаровонлаштиришга қаратилган янгиланишлар бардавом бўлишидан дарак бермоқда.

Янги йилда иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратишни янада кучайтириш, илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ижтимоий соҳалар ривожи мутлақо янги босқичга кўтарилади.

Ўз навбатида, партиямиз ҳам ёшлар, бизнес йўналишларида янги, самарадор лойиҳаларни йўлга қўйишни мақсад қилган. Партия белгиланган кенг кўламли чора-тадбирлар бўйича изчил жамоатчилик назоратини амалга оширади. Янги ҳаётни, Янги Ўзбекистонни барпо этиш учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

Ҳеч ким
суднинг қарорисиз уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда

Фракция йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қатъий норма белгилаб қўйилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Жумладан, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши лозимлиги, турар жойларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, уларни қайта қуриш ёки бузиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши ҳақидаги нормалар белгиланмоқда.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасига ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва қўллаб-қувватладилар.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали