"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.12K subscribers
11.7K photos
1.63K videos
20 files
5.56K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади

“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.

🗓Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.

Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.

📝 2023 йил 1 январдан бошлаб:

🔹 асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;

🔹 мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

☑️ Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzeltexsanoat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш объектларини рўйхатга олишдан фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади

“Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–425-сон, 17.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан тегишли давлат дастурлари ва лойиҳалари доирасида объектларнинг бош лойиҳа-қидирув ва бош қурилиш-пудрат ташкилотлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида электрон тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.

❗️ Ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари ва ёшлар етакчилари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат ташкилотлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

🗓 Ҳар чоракда вилоят, туман (шаҳар) прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар томонидан қурилиш соҳасида коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериб борилиши таъминланади.

☑️ 2023 йил 1 январга қадар қурилиш объектларини рўйхатга олишдан бошлаб, фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилади.

📝 “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида 2023 йил 1 январга қадар Дастурлар ва Лойиҳаларнинг рўйхатларини юритиш, уларга киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар акс эттирилади.

📲 Шунингдек, қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг мобил иловаси яратилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш имконияти яратилади

Ҳукумат қарори (672–сон, 24.11.2022 й.) билан Статистика маълумотларини тақдим этиш буйича давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

🔰 Регламентга кўра, фуқаролар мазкур давлат хизмати доирасида статистика дастури ва фаолиятида юритиладиган статистик таснифлар асосида шакллантириладиган маълумотлар, шунингдек очиқ манбаларда эълон қилинадиган маълумотларни олиши мумкин.

📁 Қуйидагилар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

🔹 таркибида давлат сирлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган, шунингдек индивидуал маълумотларни сўраш;
🔹 шакллантирилиши статистика дастурида назарда тутилмаган ёки шакллантириш муддати ҳали келмаган статистика маълумотларини сўраш.

🚫 Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

⚠️ Давлат хизмати доирасида олинган статистика маълумотларини тарқатишда (қайта чоп этишда) маълумот олинган манбага мажбурий тартибда ҳавола берилиши шарт.

💰Тақдим этиладиган ҳар бир статистик маълумотни шакллантириш учун БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzeltexsanoat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитацияланади

“Иқтисодиёт тармоқларида биржа механизмларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–430-сон, 24.11.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔸тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда уларни бир вақтнинг ўзида биржа тизимида аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади;

🔸хорижий етказиб берувчилар томонидан давлат харидлари тизимида иштирок этиш учун мажбурий тартибда электрон рақамли имзо олиш талаби бекор қилинади;

🔸тадбиркорларнинг юқори ликвидли ва монопол бўлмаган маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш учун истиқболли товарлар секцияси ташкил этилади;

🔸тадбиркорларга, ўз хоҳишига кўра, биржадан ташқари тузилган шартномалар бўйича биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали кафолатли ҳисоб-китоб хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади;

🔸маҳсулотларни “форвард” битимлари асосида сотиш тартиби биржа савдолари орқали тузиладиган экспорт-импорт шартномаларига нисбатан ҳам қўлланилади.

2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 1 январгача қуйидаги товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади:

🔹 монопол ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган пўлат шар, металл лист прокати, суюқ углерод оксиди, техник кислород, каустик сода, нефть кокси, синтетик нафта, барда – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;

🔹 монопол бўлмаган ва устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши мавжуд бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган:

▫️металл лист прокати ва цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
▫️пахтадан олинган чигит, пахта мойи (экстракция пахта мойи), қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) ва истеъмол этил спирти – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzeltexsanoat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2023 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди

“2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

☑️ Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

🔹 республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

🔹 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

❗️Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

🗓 2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

➡️ Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

▫️жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

▫️жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

▫️мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

▫️сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

▫️норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Энергетика назорати бўйича Бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди

“Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 13.02.2023 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга мувофиқ, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

🚫 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади.

Қарорга кўра, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими жорий этилди.

🔰 2023 йил 1 мартдан:

▫️Ўзэнергоинспекция электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилади;

▫️электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни “E-ma‘muriy ish” тизимига киритиш тартиби жорий этилади.

☑️ 2023 йил 1 июлдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тузилади.

🗓 2023 йил 1 июнгача ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастур жорий этилади.

📁 Қарорга кўра шунингдек, электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-тарож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади

Ҳукумат қарори (99-сон 09.03.2023 й.) билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.

📝 Аризага, жумладан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

🔹 ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
🔹 товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹 товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот.

🗒 Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида кўриб чиқилади.

▶️ Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади.

💰Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

☑️ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун БҲМнинг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил” истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰 Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.

▶️ Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг “яшил” истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.

📝 Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.

🔘 Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;

қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;

қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;

тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;

қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.

📁 Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги “яшил” истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

🔹амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

🔹“яшил” истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

🔹жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.

📌Изоҳ: “яшил” истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzeltexsanoat
➡️ #Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қайта тикланувчи энергия манбаларини импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилади

“Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори (13-сон, 08.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан:

2024 йил 1 февралгача “Яшил энергия” ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади;

“Яшил энергия” ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади.

✔️ Қуйидагиларга рухсат берилади:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга;

🔹мазкур импорт қилиш фаолияти билан 3 йилдан ортиқ давр мобайнида шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келган тадбиркорларга 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлашга.

Бунда тадбиркорлар томонидан охирги 3 йил давомида тўланган божхона тўловларининг миқдори тўлов муддати узайтириладиган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорини ташкил этиши лозим.

🚫2024 йил 1 мартдан техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи “А”, “В”, “С” ва “D” тегишли синфи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақикланади.

📝 Қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади.

✳️ Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича синов лабораторияси фаолияти ташкил этилади.

📋 Импорт қилувчилар томонидан “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” ДУКнинг мувофиқликни баҳолаш органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини сертификатлаштириш учун ариза юбориш имконияти яратилади.

Манба

📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади

“Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–15-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди

📊 Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди. Унда қуйидагилар назарда тутилган:

🔹мисни қайта ишлаш қувватини 2024 йилда 140 минг ва 2025 йилда 160 минг тоннага етказиш;
🔹маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2024 йилда 30,8 триллион сўмгача ва 2025 йилда 38 триллион сўмгача ошириш;
🔹маҳсулотлар экспорт ҳажмини 2024 йилда 1,5 миллиард АҚШ доллари ва 2025 йилда 2 миллард АҚШ доллари миқдорида таъминлаш.

🏦 Электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.

Бунда банклар томонидан тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади.

🗓 2027 йил 1 январгача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади.

🔰 2024 йил 1 апрелдан давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:

3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;
2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;
1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

📝 Қарор билан шунингдек, 2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда уларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍2
#қарор #қонунчиликдаги_янгиликлар

✍️Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 мартдаги "Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 132-сонли қарори қабул қилинди.

‼️Қарор билан камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг солиқ тўловчининг ҳудудига кириши, бино ва иншоотларни кўздан кечириши, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, буюмларини олиб қўйиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда.


📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

МИС ХОМАШЁСИНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БАҲОЛАНАДИ


✍️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича Комиссия ташкил этилди.

Комиссияга:
- биржа савдолари орқали мис хомашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш;
- юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этган корхоналарни баҳолаш
;
- биржа савдолари орқали мис хошаёшсини харид қилаётган корхоналар рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан чиқариш ва фаолиятини мониторинг қилиш вазифалари юклатилди.


➡️Қарор билан мис хомашёсидан юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда балл ҳисобланадиган маҳсулотлар рўйхати ҳам тасдиқланган.

📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1000-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

🔰Қонун билан юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари учун рағбатлантириш чоралари жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда:

юқори барқарорлик рейтингига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан солиқлар бўйича (бундан ҚҚС мустасно) ортиқча тўланган суммани қайтариш 3 кунлик муддатда амалга оширилади;

рейтинг бўйича «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектларига нисбатан эса солиқ текширувлари ўтказилмайди (бундан жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар мустасно) ва мазкур тоифадаги тадбиркорлик субъектларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш текширувлар ўтказилмасдан 1 кунлик муддатда амалга оширилади.

📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-228-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди


Унга кўра, Президентининг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди:

🔹экспортни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;

🔹экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш харажатларини компенсация қилиш амалиётини бекор қилиш.

🗓 Бунда экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун 2025 йил 1 февралга қадар белгиланган тартибда субсидия ва компенсациялар тақдим этилади.

📌Фармон 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-455-сон, 25.12.2024 й.) қабул қилинди


🔰 Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

🔹жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.

2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.

📁 2025 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича – 15 фоиз;

“Навоийуран” АЖ учун уран бўйича – 16 фоиз;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –15 фоиз;

олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 2 000 сўм миқдорида.

📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди


Манба: ЎРҚ-1013-сон, 24.12.2024 йил.

📝Fb 📝 Tg 💻 In 🎞 Tube 🕊 Tw
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2👍1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Статистика дастури тасдиқланди.

Ҳукумат қарори (17.02.2025 йилдаги 100-сон) билан 2025 йил учун Статистика дастурини тасдиқлаш тўғрисида тасдиқланди

🔰 Дастурга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари;

расмий статистикани тайёрловчилар томонидан шакллантириладиган статистика маълумотлари;

маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар томонидан тақдим этиладиган маъмурий маълумотлар;

норматив ва методологик асосларни такомиллаштириш, расмий статистика соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш;

расмий статистика маълумотларини эълон қилиш;
очиқ статистика маълумотларни халқаро алмашиш
имкони бўлади.

🌐 UZELTEXSANOAT | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍1
➡️ #kun_hikmati #iqtibos

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (106-сон, 24.02.2025 й.)

🗣Қарорга кўра, статистика органларида фаолият юритаётган ходимлар белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ҳар 2 йилда камида бир марта Институтда қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилади;

🗣республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг маъмурий маълумотларини юритиш, халқаро тавсияларга мувофиқ статистика услубиётларини ишлаб чиқиш, кузатувларни амалга ошириш, статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларни эълон қилиш ҳамда Очиқ маълумотлар портали билан ишлашга масъул бўлинмалар ходимлари ҳар 2 йилда камида бир марта шартнома асосида Институтнинг малака ошириш курсларида иштирок этади;

🗣статистика ҳисоботларини топширувчилар, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг статистика бўйича саводхонлигини ва статистика ҳисоботларини тўлдириш бўйича амалий кўникмаларини ошириб бориш мақсадида Институтда шартнома асосида қисқа муддатли сайёр курслар ташкил этиб борилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.


🌐 UZELTEXSANOAT | Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади


“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

📝Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot