#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✍️2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди
✅“2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (83-сон, 21.02.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2022-2026 йилларда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга самарали эришиш бўйича чора-тадбирлар режаси, мувофиқлаштирувчи кенгаш, эксперт гуруҳлари, Идоралараро ишчи гуруҳи, Молиялаштириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби ҳам тасдиқланган.
👉Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг!!!
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди
“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди
🏢 Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.
➡️ Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.
🔰Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Нукус кончилик институти;
▫️“Навоий” илмий-технология саноат парки;
➖2022/2023 ўқув йилида:
▫️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.
☑️ Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
✅ Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.
📌 Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади
“Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.
➡️ Бунда:
🔹кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;
🔹банклар томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
🔹тадбиркорларнинг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;
🔹кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди
Қонун (ЎРҚ–767-сон, 05.05.2022 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди
🔰Киритилган қўшимчаларга кўра, вақтинчалик солиқ имтиёзларига, Президент ёки Ҳукумат қарорларида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда юридик шахсларнинг ер солиғидан тўлиқ озод қилиш имтиёзига эга солиқ тўловчилар мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди (мазкур тартиб 3 ойдан сўнг кучга киради).
➡️ Фойда солиғини ҳисоблашда Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.
🔹Болаликдан ногирон бўлганлар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронларининг МҲТЭКМнинг 3 баравари (2 млн 466 минг сўм) миқдоридаги маблағлари даромад солиғига тортилмайди (илгари МҲТЭКМнинг 1,41 баравари эди – 1 млн 159 минг сўм).
Ушбу тартиб 2022 йил 1 мартдан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Тадбиркорлик жамғармаси низоми тасдиқланди
Ҳукумат қарори (428-сон, 04.08.2022 й.) билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Низомга мувофиқ, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатига кўмаклашиш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
⏩ Жамғарма бошқарувининг олий органи Кенгаш бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади.
🔰 Жамғарма фақат:
▫️Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган;
▫️тугатилиш босқичида бўлмаган;
▫️банкротлик тартиби қўзғатилмаган;
▫️мурожаат санасидан кредитлар, солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган қарз олувчиларнинг лойиҳалари бўйича компенсация беради.
❕Давлат молиявий назорат органлари қарз олувчилар томонидан кафиллик, компенсациялар берилиши ва тўловлар тўланишининг шартлари, мақсадлари ва тартибига риоя этилишини текширади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/uzeltexsanoat

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди
“Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–787-сон, 04.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
✅ Қонунга мувофиқ, cолиқ маслаҳати бир қатор хизматларни, жумладан мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлаш бўйича маслаҳат бериш, судларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда вакиллик қилишни ўз ичига олади.
❗️Солиқ солиш масалалари бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш, судда ва бошқа давлат органларида вакиллик қилиш солиқ маслаҳати ҳисобланмайди.
🏢 Молия вазирлиги солиқ маслаҳатига оид фаолият соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
📋 Малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси бўлади.
💰 Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонларида иштирок этиш учун БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида йиғим тўланади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
“Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (440-сон, 10.08.2022 й.) қабул қилинди
🏢 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинади.
📝 Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш Жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
🗓 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.
🔰Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
▫️1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
▫️2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
▫️3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).
💰Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
⏩ Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришгга устуворлик берилади.
✅ Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

❗️Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди
“Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–218-сон, 09.09.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
▫️мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
▫️солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
🗓 2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.

Саноат ишлаб чиқаришида қўшимча қулайликлар яратилади
“Саноат ишлаб чиқаришида хомашё узлуксизлигини таъминлаш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–392-сон, 12.10.2022 й.) қабул қилинди.
🗓Қарорга кўра, 2025 йил 1 январга қадар айрим хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божхона божи ноль ставкада қўлланилади.
✅ Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини тўлаш талаби бекор қилинади.
📝 2023 йил 1 январдан бошлаб:
🔹 асбоб-ускуналар сотиб олиш (сотиш) бўйича шартномада монтаж ва ишга тушириш-созлаш хизматлари, ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар қиймати кўрсатилмаган ҳолларда бозор қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади;
🔹 мазкур хизматларни кўрсатганлик учун норезидентнинг солиқ солинадиган даромадини шартнома қийматининг 20 фоизига тенг деб ҳисоблашнинг амалдаги тартиби бекор қилинади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Туркия Республикаси билан чегаралар орқали товарлар ва транспортлар ўтишининг ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–410-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
☑️ Мазкур баённома 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.