Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
20.9K photos
5.94K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
​​Тошкент вилояти 71 нафар мактаб битирувчилари муддатидан аввал талаба бўлди.

✍️Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2019-2020 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11 синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига, касб-ҳунар мактабларига, академик лицей, коллежлар ва техникумларига тўлиқ қамраб олиш тўғрисида 2020 йил 16 июндаги 90-сонли буйруғи қабул қилинди. Буйруққа биноан вилоятдаги 22 та туман ва шаҳарларда 9-11 синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш бўйича штаб фаолияти ташкил этилди. Унга бириктирилган маъсул шахслар ҳар кунлик маълумотларни таҳлил қилиб бормоқда.

✍️2020 йилнинг 11 июл куни хисоботига кўра:

9-синф битирувчиларнинг 1579 нафари академик лицейларга, 4797 нафари касб-ҳунар мактабларига 14 нафари чет эл ўқув юртларига, 170 нафари “Темурбеклар мактаби”га;

11- синфларнинг 141 нафари техникумларга, 5942 нафари вилоятдаги, 15322 нафари Ўзбекистон Республикасидаги, 352 нафари чет элдаги ОТМларга ҳужжат топширганлиги аниқланди.

✍️Бундан ташқари, битирувчиларнинг 71 нафари муддатдан олдин Ўзбекистон Республикасидаги ОТМларига талабаликка қабул қилинди.


📱
"Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун мактабларда Она тили ва адабиёт фани соатлари қисқартирилди?

Республика таълим Маркази директори Шуҳрат САТТОРОВ бугун кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган шу ва таълим тизимига оид бошқа саволларга "Марказий студия"да жавоб берди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика таълим маркази директори ўринбосари билан онлайн суҳбат

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқувчиларини касбга ўқитиш муҳимлиги таъкидланди. Маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида венчур фонд ташкил этилиши белгиланди.
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости молодежи и женщин.
Подчеркнута важность профессионального обучения в школе. В махаллях будут организованы 136 центров и краткосрочные курсы профобучения.
Принято решение организовать венчурный фонд при Государственном фонде поддержки предпринимательской деятельности.
Уделено внимание вопросам обеспечения женщин работой, улучшения их социальных условий.

#Mirziyoyev #videoselektor #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
DIQQAT, DIQQAT! E‘LON.
“ABITURIENT-2020” LOYIHASI DOIRASIDA TEST SINOVLARIDA ISHTIROK ETING VA O‘ZINGIZNI BILIMINGIZNI SINAB KO‘RING.
Sirdaryo viloyati xalq ta‘limi boshqarmasi va “MADINABONU” o‘quv markazi bilan hamkorlikda 8 ta fandan bugungi kundagi bilimlaringizni qay darajada ekanligini sinab ko’rishingiz maqsadida onlayn test jarayonida ishtirok eting.
Joriy yilning quydagi kunlarida:
▶️15-iyul kuni Ona tili, Ingliz tili (o‘zbek, rus tillarida)
▶️16-iyul kuni Matematika, Fizika (o‘zbek, rus tillarida)
▶️17-iyul kuni Kimyo, Biologiya (o‘zbek, rus tillarida)
▶️18-iyul kuni Tarix, Geografiya (o‘zbek, rus tillarida) fanlaridan o‘tkaziladi.

Shoshiling, test sinovlariga juda oz muddat qoldi!
Testga kirish manzili:👇
https://sites.google.com/view/madinabonutest/bosh-sahifa

"Sirdaryo_xtb" kanaliga ulanish uchun:
👉@sirdaryo_xtb
Forwarded from Fan olimpiadalari
Eslatma!
🏢 Xalq ta’limi vazirligining Fan olimpiadalari bo’yicha iqtidorli o’quvchilar bilan ishlash departamenti umumta'lim maktablarining 8️⃣-sinf o'quvchilari o'rtasida kimyo 🧪 fanidan o'z bilimlarini sinab ko'rishlari uchun imkoniyat taqdim etadi.

🗓 Joriy yilning 15-iyul kuni (chorshanba) soat 11:00 da kimyo fanidan 8-sinf o'quvchilari o'rtasida ONLAYN OLIMPIADA o'tkaziladi. Olimpiada topshiriqlari 20 ta test savollaridan iborat bo’lib, bajarish uchun ishtirokchilarga 1 soat vaqt ajratiladi. ⌛️

📊Onlayn olimpiadadan so'ng o‘quvchilar o'z reytinglarini ko'rishlari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

Onlayn olimpiadalarda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish shart! Axborot tizimidan foydalanish bo'yicha ko'p beriladigan savollarga javoblar bilan tanishing.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, хусусан ёшларни меҳнат бозорига ва келгуси ҳаётга мактабдан тайёрлаб бориш вазифалари ижроси юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏫 Жорий йилда умумтаълим мактабларни 450 мингдан ортиқ ёшлар битиради. Шундан бир қисми олий таълим муассасалари, коллеж ва техникумларга қамраб олинган тақдирда ҳам, 170 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш вазифаси мавжуд.

🕹Янги 2020/2021 ўқув йилидан ёшларни мактабдан бошлаб, ҳаётга тайёрлаш ва касбга ўргатиш масаласига комплекс ёндашув белгиланмоқда.

Бу жараён икки йўналишда амалга оширилади.

👉Жорий қилинаётган янги “Тарбия” фани орқали ёшларга юқори мақсадларга эришиш бўйича мотивация бериш, ўз устида доимий ишлашлари зарур эканлиги тарғиб этилади;

👉Уларни қизиқиш ва қобиляти орқали касбга йўналтириш ишлари ташкил этилади.

Бунинг учун:

🔹 7-синфдан мактаб ўқувчиларини касбга мойиллиги ва қизиқишини диагностикадан ўтказилади;

🔹 8-9-синф ўқувчилари дарслар давомида замонавий, истиқболи бор бўлган касблар билан таништирилади ва уларни эгаллаш учун пойдевор вазифасини бажарувчи билим ва кўникмалари шакллантирилади;

🔹 10-синфдан бошлаб давлат ва нодавлат касбга ўргатиш марказлари билан ҳамкорликда анъанавий касблар билан биргаликда, замонавий, бозорда талаб юқори касбларга ўргатилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизнинг Сергели туманида қуриб битказилган 330-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги шарт-шароитларни кўриб, ҳайратингиз ошади. Бу ерда фарзандларимизнинг чуқур билим олишлари учун барча имкониятлар яратилган.

🎥Батафсил видеолавҳа орқали танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ 39-МАКТАБ БЎЙИЧА ЁРИТИЛГАН ТАНҚИДДА КЕЛТИРИЛГАН КАМЧИЛИКЛАР ТАСДИҒИНИ ТОПМАДИ

Ижтимоий тармоқларда “На сув, на газ бор. Мактабдан ҳам кўнглимиз тўлмайди” сарлавҳали хабар ёритилган бўлиб, унда фуқаро Нодира Ғаниева томонидан Учқўрғон туманидаги "Соҳил" МФЙ, "Ниҳол" 1-массивидан мактаб 5 - 6 км. узоқда жойлашганлиги, ўқувчиларга автобус қатнови йўқлиги, фарзандлари 39-умумий ўрта таълим мактабида ўқиши, мактаб шароити қониқарсиз бўлиб, ошхона ва спорт зали йўқлиги, компьютерлардан тўлиқ фойдаланилмаслиги, мактабни ўқувчилардан маблағ йиққан ҳолда ремонт қилиниши каби масалалар баён этилган эди.
Ушбу танқидий материалда келтирилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Учқўрғон туман халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактаб спорт зали 2020 - 2021 йил дастурга киритилганлиги, Нодира Ғаниеванинг 1-, 6-, 9- синфларда ўқиётган фарзандлари инглиз тили, расм, чизмачилик, математика фанларидан тўгаракларга катнашганлиги, таълим муассасасининг таъмири учун ота-оналардан ҳеч қандай пул маблағлари йиғилмаганлиги, мактаб таъмири ҳомийлик асосида олиб борилганлиги, мактабда компьютер хонаси мавжудлиги ва мазкур компьютерлардан ўкувчилар бемалол фойдаланишлари маълум бўлди. Мазкур ўрганиш жараёнидан фуқаро Нодира Ғаниева қониқиш ҳосил қилганлигини ўз хатида келтириб ўтганлиги маълум қилинади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from ITSM
20 000 dan ortiq maktab o'quvchisi "Edu Market" interaktiv ta'lim dasturining onlayn-olimpiadasida faol ishtirok etmoqda! 📚🧮📈😀

Ayni paytda, olimpiadaning birinchi bosqichi bo'lib o'tdi".

Birinchi hafta yakuni bo'yicha g'oliblar🎊:

🥇o'rin- Sarvinos Rivojhonova
🥈o'rin - Shuhrat Yusupov
🥉o'rin - Temur Aripov

Biroq oldinda yana 3 hafta bor‼️

Siz ham qimmatbaho sovrinlarni qo'lga kiritishga ulguring!

Play Market yoki App Store orqali "Edu Market" ilovasini yuklab oling, shaxsiy ma'lumotlaringizni kiriting va hoziroq ishtirok etishni boshlang❗️

Kim biladi deysiz, balki aynan siz keyingi g'olibdirsiz🏆

Batafsil:
👉@itsmuzb

Yuklab olish uchun:
⬇️ Play Market:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket

⬇️ App Store:
https://apps.apple.com/us/app/edu-market/id1504756814

🚀Edu Market:
👉https://t.iss.one/edu_market1
Forwarded from ITSM
Свыше 20 000 школьников, активно участвуют в олимпиаде интерактивно-образовательной программы "Edu Market"📚🧮📈😀

На данный момент, прошёл только первый этап олимпиады.

По итогам первой недели, победителями стали🎊 :

🥇 место - Сарвинос Ривожхонова
🥈 место - Шухрат Юсупов
🥉 место - Темур Арипов

Однако, впереди ещё 3 недели‼️

Успейте и Вы выиграть ценные призы!

Скачайте приложение "Edu Market" с помощью Play Market или App Store, заполните персональные данные и начните участвовать прямо сейчас❗️

Возможно именно Вы станете следующим победителем🏆

Подробно:
👉@itsmuzb

Ссылки для скачивания:
⬇️ Play Market:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket

⬇️ App Store:
https://apps.apple.com/us/app/edu-market/id1504756814

🚀Телеграм канал Edu Market:
👉https://t.iss.one/edu_market1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлар

Обновляющийся Узбекистан: Дома, построенные для ученых и педагогов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter