Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.5K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Edu.uz
#Профессионал_таълим

50 минг нафардан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширди

2020 йилнинг 15 июль
куни соат 16:00 ҳолатига касб-ҳунар мактабларига 52 385 нафар 9-синф битирувчиси онлайн ҳужжат топширди.

9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш жараёнлари онлайн тарзда kasb.edu.uz электрон платформаси орқали амалга оширилмоқда.

❗️Маълумот учун, касб-ҳунар мактабларида икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади. Битирувчиларга давлат намунасидаги диплом берилади.

Ҳудудлар миқёсида:

1️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 2593 нафар;
2️⃣ Андижон вилояти – 5997 нафар;
3️⃣ Бухоро вилояти – 2658 нафар;
4️⃣ Жиззах вилояти – 1753 нафар;
5️⃣ Қашқадарё вилояти – 4749 нафар;
6️⃣ Навоий вилояти – 2120 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 5819 нафар;
8️⃣ Самарқанд вилояти – 5328 нафар;
9️⃣ Сирдарё вилояти – 1653 нафар;
🔟 Сурхондарё вилояти – 3779 нафар;
1️⃣1️⃣ Тошкент вилояти – 5882 нафар;
1️⃣2️⃣ Фарғона вилояти – 6755 нафар;
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти – 2181 нафар;
1️⃣4️⃣ Тошкент шаҳри – 1118 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Мактаб директорлари ва ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг янги механизми жорий этилади

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Surxondaryo viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi|🇺🇿 Rasmiy (Қурбон Жўраназаров. .)
Расмий баёнот Ишга тикланди
Олтинсой туманидаги 4-умумтаълим мактаби директори И.Хуррамовнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабар юзасидан қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламиз. Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида даъвогар Хуррамов Илҳом Сайфиддиновичнинг ишга тиклаш ҳақидаги фуқаролик иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида сўралган И.С.Хуррамов даъво талабларини қувватлаб , мазкур мактаб директори вазифасида 2018 йил 27-августдан буён ишлаб келганлигини, соглиги ёмонлашганлиги туфайли Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонада даволанаётган вақтда туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Қ.Сафаровнинг топшириғига кўра Халқ таълими бўлими ходими Б.Юсупов ва 4-мактаб директор ўринбосари Э.Ибрагимовлар келиб, уни шифохонадан Қ.Сафаровнинг қабулига олиб боришганлигини, Қ.Сафаров мактабдаги жанжал сабабли туман прокуратурасидан уни вазифасидан бўшатишни сўрашаётганлигини айтиб,меҳнат шарномасини бекор қилиш учун ариза ёзишни сўраганлигини, агар у рози бўлмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкунлигини ва Меҳнат кодексининг 100-моддасига асосан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишини айтганлигини, шу боис у ариза ёзиб берганлигини, шу аризага кўра 2020 йил 20 январ куни у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини, 2020 йил 1 феврал куни у аввалги аризасини оқибатсиз қодириш ҳақида ариза ёзганлигини, бироқ ишга тикланмаганлигини, ҳақиқатда меҳнат шартномасини бекор қилиш истаги бўлмагнлигини, 20 январдаги аризани туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Қ.Сафаровнинг қистови ва қўрқитуви остида ёзганлигини, шу сабабли Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2020 йилдаги 27-К сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, ишга тиклашни сўраган. Суд мажлисида сўралган гувоҳ Б.Юсупов 2020 йил 18 январ куни Олтинсой туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Қ.Сафаровнинг топшириғига кўра шифохонага бориб, И.Хуррамовни Қ.Сафаровнинг қабулига олиб борганлигини, Қ.Сафаров И.Хуррамов билан суҳбатлашиб,унга мактабдаги жанжаллар сабабли Олтинсой туман прокуратураси ходимлари уни мактаб директори вазифасидан бўшатишни сўрашаётганлигини, акс холда унга нисбатан чора кўрилиши, натижада қамалиб кетиши мумкинлигини, ундан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишни, И.Хуррамов Қ.Сафаровнинг талаби ва қистовига кўра ариза ёзганлигини билдирди. Суд мажлисида сўралган гувоҳ Э.Ибрагимов ҳам худди шундай кўрсатув берган. И.Хуррамов 2020 йил 20 январ куни меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ариза ёзган бўлсада, 2020 йил 1 феврал куни мазкур аризани бекор қилиш ва ишга тиклаш тўгрисда ариза берганлиги , унда ҳақиқатдан ҳам ишни ташлаб кетиш нияти бўлмаганлигини англатади. Шунингдек, суд томонидан И.Хуррамов меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани Олтинсой туман Халқ таълими бўлими бошлиғи Қ.Сафаровнинг қистови натижасида бергани аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддаси талабига кўра ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
Меҳнат Кодексининг 111-моддаси 1-қисмига кўра меҳнат шартномаси ғайриқонуий равишда бекор қилинган холларда у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколати органлар томонидан аввалги ишига тикланиши лозим. Юқорида баён этилганларга кўра, суд қарорига асосан Хуррамов Илҳом Сайфиддинович Олтинсой туманидаги 4-мактаб директори вазифасига тикланди.
Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати
Eslatma!
🏢 Xalq ta’limi vazirligining Fan olimpiadalari bo’yicha iqtidorli o’quvchilar bilan ishlash departamenti umumta'lim maktablarining 8️⃣-sinf o'quvchilari o'rtasida biologiya 🧬 fanidan o'z bilimlarini sinab ko'rishlari uchun imkoniyat taqdim etadi.

🗓 Joriy yilning 16-iyul kuni (payshanba) soat 11:00 da biologiya fanidan 8-sinf o'quvchilari o'rtasida ONLAYN OLIMPIADA o'tkaziladi. Olimpiada topshiriqlari 20 ta test savollaridan iborat bo’lib, bajarish uchun ishtirokchilarga 1 soat vaqt ajratiladi. ⌛️

📊Onlayn olimpiadadan so'ng barcha ishtirokchilar o'z reytinglarini ko'rishlari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

Onlayn olimpiadalarda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish shart! Axborot tizimidan foydalanish bo'yicha ko'p beriladigan savollarga javoblar bilan tanishing.

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
#bizningqahramonlar

ЧЕККА ҚИШЛОҚДАН ЖАҲОН МАЙДОНИГА ЙЎЛ ОЧИБ...

Ютуқларга шунчаки ёки тасодифан эришиб бўлмайди. Ҳар қандай кичик мувафаққият ортида ҳам узоқ ва машаққатли йўл туради.

Жўрабек МУРОДОВ,
Пешкў туманидаги 18-мактабнинг математика фани ўқитувчиси

Батафсил:
⬇️
https://telegra.ph/talim-yulduzlari-06-08

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Facebook
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ота-оналар ва мактаб директорлари!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 июлидан Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-синфига ҳужжат топшириш учун онлайн-навбатга ёзилиш тизими ишга туширилган.

Қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида www.qabul.maktab.uz веб-сайтида “Мактаб қабул жараёнига баҳо бериш” имконияти яратилди.

Мазкур шаклни тўлдириш орқали мактаб маъмуриятининг қабул сифатига баҳо бериб, ўз изоҳингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Мактаб директорларидан эса ушбу жараён фаолиятингизни объектив баҳолашнинг яна бир меъзони эканлигини, шу боис сиздан қабул жараёнига янада масъулият ва эътибор билан ёндошишингизни сўраймиз.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Андижон вилоятидаги мактаб битирувчиларини бандлигини таъминлаш

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
2020 йил 17 июль куни ўқувчилар учун “Online repetitor”, “Online to'garak”, “Online kasbiy rivojlantirish” йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 “Online repetitor”
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Математика
9:14 ― Физика
9:28 ― География
9:43 ― Кимё
9:51 ― Биология

👉 “Online repetitor”
(Рус тилида)

09:59 ― Математика
10:17 ― Физика
10:31 ― География
10:45 ― Химия
10:58 ― Биология

👉 “Online to'garak”
(Ўзбек тилида)

11:08 ― Ёш дастурчи "Рython"
11:31 ― Инглиз тили
11:41 ― Тасвирий санъат
11:59 ― Миллий ва жаҳон рақслари
12:16 ― "Мохир қўллар" газетадан буюмлар тўқиш

👉 “Online to'garak”
(Рус тилида)

12:37 ― Юный программист "Рython"
12:54 ― Английский язык
13:08 ― ИЗО
13:26 ― Национальные и народные танцы
13:45 ― "Умелые руки" газетоплетение

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Ўзбек тилида)

14:04 ― Математика
14:18 ― Физика
14:43 ― Инглиз тили
14:58 ― Таълим технологияси

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Рус тилида)

15:17 ― Математика
15:29 ― Физика
15:44 ― Английский язык
16:01 ― Технологии образования

Изоҳ: мазкур машғулотлар “ONLINE-MAKTAB” рукни остида 9:00 дан бошлаб (16:22 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from IT taʼlim
Endilikda maktablarda tabiiy fanlar Milliy oʻquv dasturi asosida spiralsimon yoʻnalishda olib boriladi.

Xususan, 1-6-sinflarda “Science” (tabiiy fanlar – biologiya, kimyo, fizika, geografiya) fani sifatida integratsiyalashgan holda oʻqitiladi. 7-9 sinflarda umumiy biologik tushunchalar, 10-11 sinflarda esa tabiiy yoʻnalishni tanlagan talabalar uchun biologiyani chuqurlashtirilgan yoʻnalishda oʻqitilishi rejalashtirildi.


Yangi oʻquv yili uchun 5-sinf “Biologiya” darsligi yaratildi. Yangi darslik avvalgisidan nimasi bilan farq qiladi:

👉Avvalgi darslikda faqat oʻsimliklar dunyosiga xos mavzular oʻrganilgan boʻlib, darslik “Botanika” deb nomlangan. Mazkur qayta nashr etilgan 5-sinf darsligi “Biologiya” deb ataladi va biologiyaning barcha boʻlimlariga oid boshlangʻich tushunchalar berildi.

👉5-sinf “Biologiya” darsligi oʻquv dasturi dunyoning taʼlimi rivojlangan davlatlari oʻquv dasturi tahlillari asosida tuzildi. Dasturni tuzishda Kembrij universiteti nashriyoti tomonidan 5-sinf uchun nashr etilgan darslik mavzularidan ham foydalanildi.

👉Amaldagi darslik boʻyicha 6 bob, 31 ta mavzudan iborat boʻlib, laboratoriya mashgʻulotlari va amaliy mashgʻulotlar uchun alohida soat ajratilmagan edi.

👉Qayta nashr etilgan “Biologiya” darsligida oʻquvchilarning amaliy koʻnikmalarini rivojlantirishga qaratilgan boʻlib, 3 ta boʻlim, 18 ta mavzudan iborat. 34 soatning 18 soati nazariy, 16 soati amaliy mashgʻulotlarga ajratilgan.

👉Oʻquvchilarda PISA topshiriqlariga koʻnikma hosil qilib borish uchun rasmli tajribalar keltirildi. Masalan, Redi, Pristliva Paster tajribalarini rasm orqali kuzatiladi, qisqa matnni oʻqib tushuncha hosil qiladi va oʻzlashtirgan bilimlari asosida savollarga javob beradi.

👉Darslikda Oʻzbekistonda uchraydigan dorivor va zaharli oʻsimliklar, Oʻzbekiston qizil kitobi haqida ham maʼlumotlar keltirilgan. Keng jamoatchilikning takliflarini, Oʻzbekistonda asalarichilik rivojlanganligini inobatga olib, asalarilar haqida qiziqarli maʼlumotlarni berib oʻtilgan.

👉Maʼlumotlarni boyitish, laboratoriya va amaliy mashgʻulotlarni bajarishda yordam berish maqsadida video qoʻllanma va slaydlar QR – kod shaklida mavzularga joylashtirildi. Oʻquvchilar qoʻl telefoni orqali QR – kodni ochib, nazariy bilimlarini mustahkamlashlari, laboratoriya va ayrim amaliy mashgʻulotlarni bajarish uchun yoʻriqnoma olishlari mumkin.


Kanalga obun bo`lish:👇👇👇
Telegram|Facebook|Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые родители и директора школ!

Как известно, с 6 июля этого года была запущена система онлайн очереди для подачи документов в 1-й класс общеобразовательных школ Ташкента.

В целях организации процесса приема качественно и прозрачно предоставляем вам возможность «оценить процесс поступления в школу» через веб-сайт www.qabul.maktab.uz.

Заполнив эту форму, вы можете оценить качество приема администрации школы и оставить свой комментарий. Ваше мнение важно для нас!

Директоров школ просим более ответственно и внимательно отнестись к процессу приёма.
Forwarded from Laylo Rustamova
Ҳурматли ота-оналар!

Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Qabul.maktab.uz орқали умумтаълим мактаби 1-синфига ҳужжат топшириш учун жорий йилнинг 18 июль ва 25 июль (шанба) кунларига қабулга ёзилган ота-оналарнинг қабул куни мувофиқ равишда 20 июль ва 27 июль (душанба) кунига кўчирилади.

Бу ҳақда мазкур кунларда қабулга ёзилган ота-оналарнинг ёзиб қолдирган телефон рақамларига тегишли смс хабар юборилади.Қабул кунлари графиги мувофиқ тарзда душанбадан жумага қадар ўзгартирилади.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда онлайн қабулга ёзилган ота-оналар сони жами – 18 мингни ташкил этади, шундан 8 минг нафари тизим орқали мактабга қабул қилинган.

****
Уважаемые родители!

Согласно решению республиканской специальной комиссии, 18-19 июля и 25-26 июля (суббота и воскресенье) этого года запрещается движение автомобилей, включая такси.
Дата приема родителей, которые подали заявление на поступление в 1-й класс средних школ через Qabul.maktab.uz 18 июля и 25 июля (суббота) этого года, будет перенесена на 20 июля и 27 июля (понедельник) соответственно.

На номера телефонов родителей, которые зарегистрировались для приема в эти дни, будет отправлено SMS-сообщение. Расписание дней приема будет изменено соответственно с понедельника до пятницы.

Для справки: Общее количество родителей, в настоящее время записанных в онлайн-приемы - 18 000, из которых 8 000 уже приняты в школу через систему онлайн очереди.
Аламзадалик муаммони ҳал қилмайди

❇️Куни кеча Фейсбук ижтимоий тармоғида айрим фуқароларимиз фарзандларининг 1-синфига қабулига доир гап-сўзлари муҳокамага сабаб бўлди. Унга кўра, пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 238-сонли, Миробод туманидаги 263-сонли умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари ота-оналардан ҳужжатлар қабули учун пул сўраганлиги тилга олинган. Юқоридаги ҳолат Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси томонидан ўрганилди.
Жумладан, Миробод туманидаги 263-сонли мактаб раҳбари Джамиля Тураеванинг билдиришича, ҳозиргача 1-синфга ҳужжатлар қабул қилиш бўйича жами рус синфига 48, ўзбек синфига 2 та ариза қабул қилинган.
Шу йилнинг 16 июль куни Фейсбук ижтимоий тармоғида Ботир Назаров “Миробод туманидаги 263-сонли мактаб директори 100 доллар пул сўравотти” деб пост қолдирган. Д.Тураеванинг таъкидлашича, фуқаро Б.Назаровнинг турмуш ўртоғи З. исмли аёл қизи З.ни рус тилида дарслар ўтилиши режалаштирилаётган 1-синфга ҳужжат топшириш учун онлайн навбатга ёзилган ва мактаб раҳбариятига учрашган. Аммо Назаровнинг фарзанди рус тилини билмаслигини инобатга олиб рад жавоб берилган. Якунда З.нинг ҳужжатлари ўзбек тилида дарс ўтиладиган 1-синфга қабул қилинган. Натижада боланинг отаси аламзадалик билан ижтимоий тармоқда шундай пост қолдирган. Айни пайтда ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар бўйича тегишли идоралар шуғулланишмоқда.
Айнан мазкур пост остида фуқаролар томонидан бошқа фикрлар ҳам ёзиб қолдирилган. Жумладан, Наргиза Хакимова исмли шахс унда “Хозир карантин вақтида мумкинми пора сураш? 238 мактаб бор экан Учтепа туманида, жияним қизини шу мактабга жойлаштиргани борса 200$ сўрабди, тумани Учтепа лекин” деб ёзиб қолдирган. Бу ҳолат бўйича 238-сонли мактаб директори Саодат Маликова қуйидаги маълумотни тақдим этди: 2020/2021-ўқув йили режасига кўра, жами 6 та, жумладан, 2 та таълим рус ва 4 та таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 1-синфга ҳужжатлар қабули бошланган. 16 июль ҳолатига кўра, бу ерда 18 нафар бола рус, 42 нафар ўғил-қиз ўзбек тили синфларига ҳужжат топширишган. Аммо юқоридаги ҳолат бўйича ҳозирча Наргиза Хакимова шахсига аниқлик киритилмаган. Бу масала юзасидан мактаб маъмурияти томонидан тегишли идораларга мурожаат қилинган. Қабул ҳайъатида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва мутахассислар барчаси мактаб маъмурияти томонидан қонунга зид ишларга йўл қўймаслик, таъмагирлик ҳолатларини содир этмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Хабарингиз бор, 2020 йил 6 июлдан умумий ўрта таълим мактаблари 1-синфига ўқишга ҳужжатлар қабули бошланди. Бугунги пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда карантин талаблари асосида илк маротаба Тошкент шаҳрида ота-оналар фарзандлари учун талаб қилинадиган ҳужжатларни ўз микроҳудудида жойлашган мактабларга онлайн тарзда топшириш имконига эга бўлишди. Қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида www.qabul.maktab.uz веб-сайтида “Мактаб қабул жараёнига баҳо бериш” имконияти яратилди.
👨‍👩‍👦Ҳурматли ота-оналар!
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси умумтаълим мактабларида қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш тарафдори. Агар сиз шаҳримиздаги бирорта таълим муассасасида таъмагирлик ёки коррупция ҳолатига дуч келсангиз, ноқонуний ишларнинг шоҳиди бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларига зудлик билан қўнғироқ қилинг:
☎️(71) 71-237-08-26, (71) 71-237-08-01.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ота-оналар мактаб маъмуриятининг қабули сифатига баҳо беришлари мумкин

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
2020 йил 18 июль куни ўқувчилар учун "Online repetitor", "Online to'garak", "Online kasbiy rivojlantirish" йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 "Online repetitor"
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Она тили ва адабиёт
9:16 ― Тарих
9:27 ― Инглиз тили
9:41 ― Немис тили
9:49 ― Француз тили

👉 "Online repetitor"
(Рус тилида)

9:59 ― Русский язык
10:17 ― История
10:35 ― Английский язык
10:50 ― Немецкий язык
11:00 ― Французский язык

👉 "Online to'garak"
(Ўзбек тилида)

11:21 ― "Мохир қўллар" бичиш-тикиш
11:34 ― "Эстрада вокал"
11:50 ― Ёш дастурчи "Scratch"
12:03 ― Фортепиано
12:23 ― "Ёш доирачилар"

👉 "Online to'garak"
(Рус тилида)

12:40 ― "Умелые руки" кройка и шитьё
12:55 ― "Эстрада вокал"
13020 ― Юный программист "Scratch"
13:38 ― Фортепиано
14:00 ― "Театральное искусство"

👉 "Online kasbiy rivojlantirish"
(Ўзбек тилида)

14:21 ― Она тили ва адабиёт
14:35 ― География
14:54 ― Кимё
15:12 ― Биология
15:33 ― Математика

👉 "Online kasbiy rivojlantirish"
(Рус тилида)

15:51 ― Русский язык и литература
16:07 ― География
16:20 ― Химия
16:32 ― Биология
16:48 ― Математика


Изоҳ: мазкур машғулотлар "ONLINE-MAKTAB" рукни остида 9:00 дан бошлаб (16:58 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️⚡️PIRLS TADQIQOTIGA TAYYORGARLIK DOIRASIDA O‘QUVCHILAR UCHUN MASHQ DAFTARI TAYYORLANDI
Mazkur daftar o‘quvchilarning o‘qish savodxonligini oshirish, o‘qiganlarini tahlil qilish, talqin qilish hamda to‘g‘ri xulosa chiqara olish ko‘nikmalarini rivojlantirish uchun qo‘shimcha material hisoblanadi.
📌Daftarni tayyorlashda PIRLS (Progress In International Reading And Literacy Study) tadqiqotining ochiq manbalaridan foydalanilgan bo‘lib, u badiiy hamda axborot matnlarni o‘z ichiga oladi.
📔✏️Hurmatli ota-onalar, qadrli ustozlar! Sizga va farzandingizga PIRLS dasturining matn va topshiriqlari bilan tanishishni tavsiya etib, ta’til davrida maroqli mutolaa tilaymiz!
📌 “Quyon zilzila haqida ogohlantiradi”, “Tupiklar tunlari” nomli matnlarni, matn yuzasidan savol va topshiriqlarni o‘z ichiga olgan mashq daftarini hamda baholash mezonlarini yuklab oling!

👉🏻https://t.iss.one/xtvpisa