Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.5K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Yoshlarkelajagimiz #Ёшларкелажагимиз

Ёшларга яратилаётган имкониятлар уларни юксак мақсадлар сари чорлайди

Бугунги кун ёшлари халқимизнинг бебаҳо бойлиги, давлатимиз келажагининг юксак ишончидир. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан ҳар жабҳада ўзларини намоён этмоқдалар.

Бугун таълим соҳасида ҳам ўзининг бор салоҳиятини ишга солиб, унинг ривожи учун улкан ҳисса қўшиб келаётган ёшларимиз ҳам талайгина.

Улардан бири Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш шўъбаси мудири Муҳайё Аъзамова.

Муҳайё Халқ таълими вазирлиги жамоасида фаолият бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда вазирликнинг кўпгина ташаббусларини муваффақиятли амалга оширишга эришган ёшлардан.

Унинг иштирокида Халқ таълими тизимида АКТни яхшилаш, бошланғич синфларда таълим бериш тизимини такомиллаштириш бўйича АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида кейинги беш йил ичида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грантларни жалб этиш, EGRA ва EGMA баҳолаш бўйича лойиҳалар йўлга қўйилди.

Ушбу маблағлар эвазига 2021 йилда умумтаълим мактаб ўқувчилари учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва уларни ишга жойлашга оид дастурларни ишга тушириш каби қатор ишларини амалга оширилиши кутилмоқда.

У ҳамжиҳатликни самарали мувофиқлаштириш доирасида халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб вакиллари, масалан JICA, Жаҳон банки, АҚШ Давлат департаменти, Франция элчихоналари, UNESCO билан амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйди.

Ўқитувчи ва ота-оналар билан ёшлар ўртасида зўравонликни олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш учун канал ташкил этди.

Унинг саъй-ҳаракати билан ажратилган грантлар асосида Халқ таълими вазирлиги тизимига STEAM бўйича хорижий мутахассислар ва ўқитувчилар жалб қилинди.

Муҳайё каби мутахассислар сабабли пойтахтимиз ва республикамизнинг чекка ҳудудларидаги ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълим, шунингдек маданиятнинг турли соҳаларида билим, тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди.

Эндиликда 2020-2021 йилларда донорлик маблағлари ҳисобига етакчи, шарқий ва ғарбий таълим муассасаларидан 50 дан ортиқ мутахассислар жалб қилиниши кутилмоқда.
Муҳайё Аъзамова Халқ таълими вазирлигида олиб борилаётган ишлар, тизимнинг барқарор ислоҳотини шакллантириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун доимо ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлайди.

Биз Муҳайё каби ёшларимиз билан ғурурланамиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Azon жамоасига: “Илм олиш Ислом динида муҳимлигини эслатинглар!”

АОКАда ўтказилаётган брифингда қатнашаётган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим олишнинг муҳимлиги ҳақида фикр билдирар экан, AzonTV ва Azon.uz сайти ходимлари орқали мурожаат йўллади.

“Одамларни ўқишига мотивация беришимиз керак. Мана, AzonTV ва Kun.uz орқали мурожаат қилмоқчиман. Тошкент шаҳри бўйича энг паст кўрсаткич Эски шаҳарда. Аниқроғи Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида олий таълимга қизиқиш жуда паст. Юқори кўрсаткичлар асосан русийзабонлар яшайдиган туманларда кузатилади. Ёки ёнма-ён жойлашган Марғилон ва Фарғона шаҳарларини олайлик. Вилоят бўйича олий таълимга қизиқишнинг энг паст кўрсаткичи Марғилонда, энг юқориси Фарғона шаҳрида.

AzonTV ва
Azon.uz сайтига айтаманки, сизлар одамларга илм олиш Ислом динида муҳимлигини, ҳадисларда ҳам илмга тарғиб қилинганини эслатинглар”
@azon_tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ислом дини ҳам илм олишга тарғиб қилади» – Вазир қизларнинг ўқишига қарши бўладиган ота-оналарга мурожаат қилди

👉 https://kun.uz/35132702

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Rustam Karimjonov
Coursera ва Халқ таълими вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлигининг янги босқичи.

2020 йилнинг январ ойида Буюк Британияда бўлиб ўтган “Education World Forum-2020” доирасида Coursera’нинг ҳукуматлараро ҳамкорлик бўйича бош маслаҳатчиси Чад Паша билан Ўзбекистонда ўқувчи ва ўқитувчиларни ҳалқаро сертификацияга тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди.

Coursera бу - MOOCs (Massive Open Online Courses - Очиқ оммавий масофавий курслар) турдаги курсларни таклиф қилувчи ташкилотларнинг етакчиларидан бири ҳисобланади.

Coursera’да 4300 дан зиёд ўқув курслари, 430 хил мутахассисликлар мавжуд бўлиб, курсларни муваффақиятли тугатганлик тўғрисидаги расмий сертификатнинг баҳоси одатда ойига $39 дан $79 AҚШ долларигача ташкил этади.

Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганингиздан сўнг халқаро миқёсда тан олинадиган сертификатларга эга бўлиб, ишлаётган лавозимингизда кўтарилишингиз ёки қўшимча даромад манбаини топиш имконига эга бўласиз.

Coursera билан янги келишув тавсилотларини яқин кунларда эълон қиламиз.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Ҳурматли ота-оналар!
Жорий йил Республикамиз бўйлаб 500 га яқин мактаблар замон талабларига мос мукаммал таъмирланиб, қайта реконструкция қилинмоқда.

Янги ўқув йилига мукаммал таъмирланаётган мактаблар кам қувватли ва анча йиллиардан бери таъмирланмаган мактаблар этиб танланган, бундан асосий мақсад умумтаълим мактабларини босқичма-босқич бир синфда мавжуд ўқувчилар сони номутаносиблик масаласини ечиш, шунингдек мактабларда ҳозирги замон талабларига мос таълим олиш муҳитини яратишдир.

Тошкент шаҳрида янгича тус олаётган мактабларнинг аввалги ва ҳозирги ҳолати билан таққослашингиз мумкин.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.
Forwarded from Mahallam_tarixi
​​📣 DIQQAT, ONLAYN TANLOV!


"TA'TILDA ONLAYN TANLOV"

Toshkent shahar xalq ta’limi bosh boshqarmasi Toshkent shahar hokimligi bilan hamkorlikda “COVID-19” pandemiyasi davrida o‘quvchi yoshlarning ta’til vaqtida bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil qilish maqsadida "TA'TILDA ONLAYN TANLOV!" shiori ostida "Mahallam tarixi" ko'rik-tanlov o'tkazilishini ma'lum qiladi.

🔷Tanlov shartlari:
"Maxallam tarixi" online ko‘rik-tanlovi Toshkent shahar xalq ta’limi bosh boshqarmasi tasarrufidagi umumiy o‘rta ta’lim maktablarining 5-11-sinf o‘quvchilari o‘rtasida bir bosqichda tashkil etiladi.


“Mahallam tarixi” nomli media tanlovda ishtirok etish uchun o‘quvchi yoshlar tomonidan o‘zi yashayotgan yoki ta’lim olayotgan umumta’lim maktablari xududidagi tarixiy obida, tarixiy ob’ekt, uy muzeylari, muzeylar, tarixiy qadamjolar xaqidagi qiziqarli ma’lumotlarni video tasvirga olib taqdim etilishi kerak.

Videorolik tarixiy obida, tarixiy ob’ekt, uy muzeylari, muzeylar, tarixiy qadamjolar xaqidagi jonli intervyu orqali ham yoritilishi mumkin.

Tanlovda ishtirok etish uchun videorolik uchun qo‘yiladigan talablar va videorolikda e’tiborga olinadigan tamoyillar:
- 🎯 o‘quvchilarning o‘z qiziqishlari va ijodiy yondoshishlarini xisobga olib tarixiy ob’ekt haqidagi ma’lumotlarni izlab topishdagi faolligi;
- 🎯 faoliyat yuritayotgan uy muzeylari doir qiziqarli ma’lumotlarni videorolik orqali yoritib berish;
- 🎯 xududlardagi tarixiy qadamjolar haqidagi qiziqarli ma’lumotlarni rolikda yoritish;
- 🎯 mahalla nomlanishi tarixini yorib berish;

Videorolik tayyorlash jarayoniga innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni joriy etilganligi va tarixiy ob’ekt haqida qiziqarli ma’lumotlarni izlanib topilganligi uchun alohida ahamiyat beriladi.


To‘plangan ma’lumotlar asosida 3-5 minutlik videorolik tasvirga olinadi, tasvirga olingan videorolik @Toshkent_Mahallam_tarixi_admin scыlka oqali yuboriladi.

"Mahallam tarixi"
onlayn ko'rik-tanlovi Toshkent shahar xalq ta’limi bosh boshqarmasining telegram https://t.iss.one/Toshkent_Mahallam_tarixi kanalida o'tkaziladi.

🎥📅Videorolik ixtiyoriy qurilmada uy sharoitida tasvirga olinadi va joriy yilning 6-30-iyul kunlari soat 10:00 dan 17:00 ga qadar @Toshkent_Mahallam_tarixi_admin manziliga yuboriladi.

🥇🥈🥉Tanlov g'oliblari joriy yilning 5-avgust sanasida Toshkent shahar xalq ta’limi bosh boshqarmasining https://t.iss.one/Toshkent_Mahallam_tarixi kanalida e'lon qilinadi.
Hurmatli o'quvchilar!

Qisqa tanaffusdan so'ng, onlayn olimpiadalar davom etadi!

Joriy yilning 13-18 iyul kunlari 7,8,9-sinf o'quvchilari uchun 🧪kimyo va biologiya 🔬fanlaridan onlayn olimpiadalar bo'lib o'tadi.

13 iyul - kimyo - 7-sinf - soat 11:00 da
14 iyul - biologiya - 7-sinf - soat 11:00 da
15 iyul - kimyo - 8-sinf - soat 11:00 da
16 iyul - biologiya - 8-sinf - soat 11:00 da
17 iyul - kimyo - 9-sinf - soat 11:00 da
18 iyul - biologiya - 9-sinf - soat 11:00 da

Onlayn olimpiadalarda ishtirok etish uchun ro'yxatdan o'tish shart! https://oo.uzedu.uz/Account/SignIn

Axborot tizimidan foydalanish bo'yicha ko'p beriladigan savollarga javoblar bilan tanishing. https://sites.google.com/view/olympiad-uzedu-uz-faq/uz?authuser=0

🌐 👉 olympiad.uzedu.uz
📲 👉@olimpdep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Болангизни қийнаманг» – фарзандини мажбуран рус мактабларига ўқишга берадиган ота-оналарга мурожаат

Афсуски бугун шундай ота-оналар борки, ўзлари рус тилида мутлақо сўзлаша олмайди, лекин фарзандини рус синфига қўяди. Бу боланинг фанларни ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатади. Пандемия шароитида телевидение орқали онлайн узатилган рус тилидаги дарслар ҳам шуни кўрсатдики, ота-она фарзанди билан мустақил шуғулланиш имконияти йўқ. Сабаби ўзи бу тилни тушунмайди.

Мавзу "Марказий студия" журналисти Дилафрўз Жўраева лавҳасида.
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈Edu Market Google Play platformasida tobora trendga aylanmoqda!

📲Edu Market ilovasini oʻrnatib olgan foydalanuvchilar platformaga baho berib oʻz ijobiy izohlarini yozib qoldirmoqalar!
2020 yilning mobil oʻyinlar ilovalari orasida trendga aylanishga ulgurgan mazkur virtual taʻlim platformasi doirasida "Onlayn-Olimpiada" oʻtkazilmoqda!
Olimpiadada qatnashing va Siz ham bosh sovrin PLANSHET hamda boshqa esdalik sovgʻalari yutib olish imkoniyatiga ega boʻling!

⬇️ Play Market:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket

⬇️ App Store:
https://apps.apple.com/us/app/edu-market/id1504756814

🚀Edu Market telegram kanaliga obuna bo'ling!
👉https://t.iss.one/edu_market1
Forwarded from ITSM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈Edu Market становится трендом на платформе Google Play!

📲Пользователи установившие приложение Edu Market оценили платформу и оставили много положительных отзывов!

В рамках данной виртуальной обучающей платформы которая стала сенсацией среди мобильных игровых приложений с 6 июля 2020 года проводится «Онлайн Олимпиада»!

Участвуйте в онлайн-олимпиаде и получите шанс выиграть главный приз ПЛАНШЕТ и другие памятные подарки!

⬇️ Play Market:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket

⬇️ App Store:
https://apps.apple.com/us/app/edu-market/id1504756814

🚀Телеграм канал Edu Market:
👉https://t.iss.one/edu_market1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XTV vaziri, qizlarini o'qitmaydigan ota-onalarga murojaat qildi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | YouTube
Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим сифати ва самарадорликни ошириш, ўқувчиларнинг билим савиялари ҳамда таълимга оид бошқа масалалар муҳокама этилиб, бу борадаги энг муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб берилган эди.
Ижтимоий тармоқлардаги материалда айнан мазкур видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан шаҳар ва туманларга етказилгани билан боғлиқ ҳолат ёритилган.
Мазкур материал юзасидан маълум қиламизки, Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга татбиқ қилишда фаол иштирок этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, битирувчи ёшларни олий ўқув юртларига қамраб олиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлимлари мудирларига галдаги вазифалар етказилган. Ушбу вазифалар давр шиддатидан келиб чиқиб, таълим сифати ва самарадорликни оширишга янгича ёндашувлар билан боғлиқ жиҳатларни қамраб олган бўлиб, келгусида умумтаълим мактабларининг рейтинг кўрсаткичлари натижалар асосида белгиланиши кўрсатилган.
Бу ўз навбатида таълим муассасалари раҳбарларининг фаолиятга янада жиддий ёндашувига эришиш ва масъулиятини оширишга қаратилган.
Мазкур топшириқ пандемия даврида карантин чора-тадбирлари кучайтирилганидан келиб чиқиб, оғзаки равишда жойларга етказилгани ҳамда таълим истиқболи ва ёшлар камоли билан боғлиқ долзарб вазифаларни қамраб олганлиги билдирилади.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ҳақиқатни беркитган билан ҳолат яхшиланиб қоладими?!

Эски шаҳарликлар олий таълимга камроқ ҳаракат қилади деган фикримни кимлардир бошқача талқин қилиб, ноўрин хафа бўлгани одамни ҳайрон қолдирди.

Аввало, ўзим ҳам шу эски шаҳарда туғилганимни ва барчамизга севимли бўлган ўша машҳур “Шумбола” фильмидаги қуйидаги эпизод айнан бизнинг кўчамизда тасвирга олинганини баъзи юртдошларимизга эслатиб ўтмоқчи эдим (ҳозир ҳам шу кўчамиз ва бостирмамиз бор).

Куни кеча, эски ва янги ҳудудлар орасидаги ушбу тафовут ҳақидаги ҳақиқатни айтганим учун хафа бўлиш эмас, балки ундан хулоса қилиб, фарзандларимизни ўқишга янада қизиқтирсак, шундагина эски шаҳарларимиз янада ривожланади. Шахсан ўзим шундай инсонлар орасида ўсиб-улғайганим сабабли, бу муаммо ҳақида ичимдан ҳис қилиб, куйиниб гапирган эдим.

Муаммо шундаки, йиллар давомида ушбу ҳудудларда олий таълимга қизиқиш паст бўлгандан кейин, олий маълумот талаб этиладиган ўқитувчи, муҳандис, врач, давлат хизматчиси каби қатор касб эгалари камайиб боради. Бу эса ўз навбатида ўша ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

Шунинг учун, “ўқиб ким бўлардинг” қабилида гапирмасдан, ҳозир ўқишга мойиллиги бор фарзандларингизга ўзига мос йўналишга ҳужжат топширишга ундашнинг айни вақти. Ушбу вақтни бой бермаслик керак!

PS. Эътибор берган бўлсангиз, ўша кинофильмда таниқли актёр Эргаш Каримовнинг яна бир гапи бор: “Ўқи болам, одам бўласан!”
https://bit.ly/2WawkUK
Ҳужжатлар қабули номаълум муддатга қолдирилди

❇️Ҳурматли 9-синф битирувчилари ва уларнинг ота-оналари диққатига!!!

👉Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 212-сонли “Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида” ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.
👉Аммо Махсус комиссия қарорига мувофиқ карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қиламиз!

Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
2020 йил 13 июль куни ўқувчилар учун “Online repetitor”, “Online to'garak”, “Online kasbiy rivojlantirish” йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 “Online repetitor”
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Математика
9:14 ― Физика
9:32 ― География
9:45 ― Кимё
9:57 ― Биология

👉 “Online repetitor”
(Рус тилида)

10:09 ― Математика
10:27 ― Физика
10:43 ― География
10:58 ― Химия
11:11 ― Биология

👉 “Online to'garak”
(Ўзбек тилида)

11:24 ― Шахмат
11:41 ― Моҳир қўллар
11:58 ― Робототехника
12:13 ― Ёш пазанда ва қандолатчи

👉 “Online to'garak”
(Рус тилида)

12:25 ― Шахматы
12:45 ― Умелые руки “Квиллинг”
13:01 ― Робототехника
13:19 ― Юный повар и кондитер

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Ўзбек тилида)

13:34 ― Математика
13:50 ― Физика
14:13 ― Инглиз тили
14:26 ― Таълим технологияси

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Рус тилида)

14:38 ― Математика
14:49 ― Физика
15:05 ― Английский язык
15:18 ― Технологии образования


Изоҳ: мазкур машғулотлар “ONLINE-MAKTAB” рукни остида 9:00 дан бошлаб (15:36 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashgan maktab
#Eslatma

Yurtimizdagi epidemiologik vaziyat tufayli, 2020-2021 o'quv yiliga qabul tartibi ma'lum emas.
Qabul to'g'risida ma'lumot mavjud bo'lgach, maktabning rasmiy veb-saytida va ijtimoiy tarmoqlarda e'lon qilinadi.

❗️Hurmatli ota-onalar, maktabga kirish uchun tayyorlaydigan o'quv markazlari yoki kurslarning maktabimizga umuman daxli yo'q.

=========================
#Напоминание

В связи со сложившейся нестабильной эпидемиологической ситуацией в стране, информация о приёме на 2020-2021 учебный год неизвестна
Как только информация о приёме будет доступна, она будет объявлена и размещена на официальном сайте и социальных сетях школы.

❗️Уважаемые родители, хотим вам напомнить, что подготовительные курсы или платные тесты к школе никакого отношения не имеют.

🌐Rasmiy sahifalarimiz/Наши официальные страницы:
https://itschool.uz
https://t.iss.one/itschooluz
https://instagram.com/itschool.uz
https://facebook.com/itschool.uz
___________
Muhammad al-Xorazmiy axborot texnologiyalari maktabi matbuot xizmati
Forwarded from IT taʼlim
“Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida “Tarbiya” fanini bosqichma-bosqich amaliyotga joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” hukumat qarori bilan yangi “Tarbiya” fani joriy etildi.

Yangi darslikning avvalgilaridan farqi nimada?

1️⃣“Tarbiya” darsligi “Odobnoma”, “Vatan tuygʻusi”, “Milliy istiqlol gʻoyasi va maʼnaviyat asoslari” hamda “Dunyo dinlari tarixi” fanlarini birlashtirdi.
2️⃣ 1–9-sinflarda – 2020/2021 oʻquv yilidan, 10–11-sinflarda esa 2021/2022 oʻquv yilidan boshlab amaliyotga joriy etiladi.
3️⃣ Darsliklarini tayyorlashda Yaponiyaning “Axloq taʼlimi”, Singapurning “Feʼl-atvor va fuqarolik taʼlimi”, Buyuk Britaniyaning “Tafakkur”, “Xulq taʼlimi” fanlari va darsliklari yaqindan oʻrganildi.
4️⃣ Ilk marotaba darsliklarda 21-asr koʻnikmalari deb nom olgan “yumshoq koʻnikmalar” joriy qilindi. Darslik orqali oʻquvchida bilim berishdan tashqari koʻnikma shakllantiriladi.
5️⃣ Yangi fan darsliklaridagi amaliyotga yoʻnaltirilgan mashgʻulotlar va mavzular oʻquvchida muvaffaqiyat motivlarini uygʻotadi. Faol fuqarolik pozitsiyasi shakllantiriladi.
6️⃣ Oʻquv fani mohiyati 50% nazariy, 50% amaliy asosga qurilgan.
7️⃣“Tarbiya” darsliklarida “role-model”, yaʼni “namuna keltirish” zamonaviy pedagogik metodidan unumli foydalanilgan. Unda milliy va xalqaro miqyosda yuksak natijaga erishgan insonlar yutuqlari tahlil qilinadi.
8️⃣ Bu yil sinov tariqasida 1-9 sinfgacha boʻlgan darslik ustida bitta ijodiy jamoa ishladi. Bu har bir sinf darsligi oʻrtasidagi tafovut va takrorlanishlarni oldini oldi va bir butun, izchillikdagi darslik yaratilishi taʼminlandi.
9️⃣ Darslik yorqin, rangli, illyustratsiyalarga boy va har bir boʻlimi oʻziga xos fon, milliy va umuminsoniy xulq, ijtimoiy malakani ifoda etgan rasmlar bilan taʼminlangan. Har bir darslik uchun video, audio, media materiallar jamlashgan disk beriladi.
🔟 Insonning kelajakda muvaffaqiyatli inson boʻlish eng avvalo toʻgʻri maqsad qoʻyishga bogʻliq. Deyl Karnegi, Brayan Treysi kabi mashhur lektorning taʼlimotiga koʻra, hayotda oʻz oldiga maqsad qoʻyish va unga erishishni oʻrganish ham aslida bir fan. “Tarbiya” fanining ahamiyatli jihati shuki, u bosqichma-bosqich bolada maqsad qoʻyish va unga intilish koʻnikmasini shakllantirib boradi. Tarbiya dasturiga nazar tashlaydigan boʻlsak,

👉1-sinfda oʻquvchi dastlab orzularini aniqlay olishni oʻrgatilsa,
👉2-sinfda oʻz oldiga maqsad qoʻya olish koʻnikmasi shakllantirildi.
👉3-sinfda oʻquvchida dasturni oʻzlashtirish natijasida maqsad va orzu-umidlarini amalga oshirishga harakat qilish koʻnikmasi paydo boʻladi.
👉4-sinfda atrofda boʻlayotgan voqea-hodisalarga sogʻlom munosabat bildira oladi, shaxs sifatida oʻzini anglaydi va oʻz xatti-harakatlarini tahlil qiladi.
Yuqori sinflarda bu koʻnikmalar shaklanib, oʻquvchi oʻz oldiga maqsad qoʻya olish, mustaqil fikrlash, oʻz faoliyatini tahlil qilish, toʻgʻri qaror qabul qilish kabi koʻnikmalarga ega boʻladi.

Telegram|Facebook|Instagram
2020 йил 14 июль куни ўқувчилар учун “Online repetitor”, “Online to'garak”, “Online kasbiy rivojlantirish” йўналишларида эфирга узатиладиган телевизион машғулотлар жадвали

👉 “Online repetitor”
(Ўзбек тилида)

9:00 ― Она тили ва адабиёт
9:17 ― Тарих
9:30 ― Инглиз тили
9:45 ― Немис тили
9:53 ― Француз тили

👉 “Online repetitor”
(Рус тилида)

10:03 ― Русский язык
10:23 ― История
10:40 ― Английский язык
10:52 ― Немецкий язык
11:09 ― Французский язык

👉 “Online to'garak”
(Ўзбек тилида)

11:22 ― Ёш дастурчи “Рython”
11:42 ― Инглиз тили
11:55 ― Тасвирий санъат
12:11 ― Миллий ва жаҳон рақслари
12:34 ― “Мохир қўллар” газетадан буюмлар тўқиш


👉 “Online to'garak”
(Рус тилида)

12:51 ― Юный программист “Рython”
13:13 ― Английский язык
13:29 ― ИЗО
13:49 ― Национальные и народные танцы
14:09 ― “Умелые руки” газетоплетение

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Ўзбек тилида)

14:28 ― Она тилива адабиёт
14:45 ― География
15:02 ― Кимё
15:22 ― Биология
15:43 ― Математика

👉 “Online kasbiy rivojlantirish”
(Рус тилида)

15:56 ― Русский язык и литература
16:21 ― Гоеграфия
16:42 ― Химия
17:02 ― Биология
17:17 ― Математика

Изоҳ: мазкур машғулотлар “ONLINE-MAKTAB” рукни остида 9:00 дан бошлаб (17:35 дан бошлаб такрорий) эфирга узатилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sirdaryo viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi (ОРИФЖОН Мирзиёев)
📌Сирдарёда 11-синф битирувчиси 5 йил қаровсиз қолган 15 гектар ер майдонида 4 нафар синфдошлари билан деҳқончилик бошлади.

Батафсил:
📍https://telegra.ph/sirdaryo-xtb-07-14

Каналга уланиш учун👇👇
📍@sirdaryo_xtb