Savdo-sanoat palatasi
13.4K subscribers
8.24K photos
1.21K videos
109 files
9.71K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

💠 Сирдарё вилояти Боёвут туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 10 август куни Боёвут туманининг Истиқлол махалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси бошчилигида, туманнинг тўртта сектор раҳбарлари, тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси худудий бошқармаси ва солиқ органлари вакиллари иштирокида махаллий аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

❗️Бўлиб ўтган учрашувда 50 нафар махаллий аҳоли хамда 30 нафар тадбиркорлик субъектларининг турли соҳалардаги, жумладан комунал тармоқ, ер ажратилиши, кредит олишда дуч келинаётган муаммолар ва солиқ имтиёзлари каби 50 га яқин муаммолари кўриб чиқилди.

🔻Бу ҳақида батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан амалий ишларга қўл урилмоқда.

❗️Жорий йилнинг 17 август куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида Вилоят хокимлиги ва туманнинг тўртта сектор рахбарлари бошчилигида, Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи, тижорат банклари хамда Иқтисодий комплекс ходилари иштирокида Боёвут туманида саноат корхоналарини ривожлантириш юзасидан ишчи гурух ташкил этилди.

📌 Маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантаришга кўмаклашувчи яхлит тизимни яратиш, шунингдек, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оўириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда саноат корхоналарини ривожлантиришга алоҳида урғу берилган.

👉 Батафсил маълумот билан сайтимизда танишинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Мирзаобод туманида фуқаролар мурожаатларига ижобий ечим топилмоқда

📌 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзаобод тумани халқ қабулхонасидаги туман ҳокимининг тасдиқланган қабуллар графигига мувофиқ фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

❗️Қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона ташкилот раҳбарлари ҳамда 23 нафар турли муаммоли масалалар билан мурожаат қилган фуқаролар иштирок этишди.

🔻Фуқаролар доимий иш билан таъминлаш, уй-жой ажратиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, моддий ёрдам, уй таъмирлаш, ичимлик сувини хонадонгача тортиб бериш, соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам кўрсатиш каби муаммолар билан мурожаат қилишди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

🔹Гулистон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳудудлардаги фермерлар билан учрашди

❗️Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар қабул қилинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сирдарёда “Ғаллачилик тармоғи ва уни қайта ишлаш саноатида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар” мавзусида пресс-тур ташкил этилди

📌 Унда, соҳа ходимлари амалга оширилаётган ишлар, бошоқли дон маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ва тайёр маҳсулот ҳолига келтирилиб, аҳоли дастурхонигача етиб борадиган жараёнлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистларга маълумот беришди.

❗️Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, Сирдарё вилоятида 2021 йил ҳосили учун 85 000 гектар майдонларда бошоқли дон экилиб, жами 175 228 тонна, шундан 153 978 тонна товар ва 21 250 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

🔼 Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига вилоятда жами 181 539,5 тонна жамғарилган бўлиб, шундан, 177 427,4 тоннаси буғдой ва 4 112,1 тонна арпа бошоқли дон маҳсулотларини ташкил этган.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сайхунободда 6 минг тонна ёғ ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлади

🏢 Сайхунобод туманидаги "Пахтакон" маҳалласида "Sayxun gold oil" МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш корхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

❗️Қиймати 2 млн доллар бўлган, йилига 30 минг тонна пахта чигитини қайта ишлашга мўлжалланган корхонада 6 минг тонна сифатли ёғ маҳсулоти олинади.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Тадбиркорлар билан “Мижозбай” тизимидаги учрашувида тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Боёвут тумани ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Хамиджонов ва Савдо-саноат палатаси кошидаги ТКМ Боёвут туман булинмаси бошлиги Б.Сувонкулов ҳамда Боёвут тумани Деҳқонобод ҚФЙда жойлашган “Golden Osiyo Center Со” МЧЖ шаклидаги хусусий корхонасининг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

💠 Оқолтин туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

📌 Давлатимиз раҳбарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти прокуратураси органлари томонидан мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

▫️Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Сирдарё вилояти прокурори Оқолтин туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 64 нафар фуқаролар иштирок этди.

Улардан 23 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 14 таси қаноатлантирилди, 1 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 8 та мурожаат ижроси назоратга олинди.

👉 Батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

📝 Гулистон шаҳрида фолият юритаётган тадбиркорлар билан сўровнома ўтказилди

🔘 Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмаси ходимлари томонидан ҳудудларда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар "Sirdaryo Darmon servis" МЧЖ, "Iyman Shifo Baraka" МЧЖ, "Ulug'bek-S" МЧЖ "Rasul layt house" МЧЖлар билан сўровнома ўтказилиб, тадбиркорларда мавжуд муаммолар ўрганилди.

▫️"Rasul layt house" МЧЖ миллий ширинликлар ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда, муаммони бартараф этиш мақсадида Ҳудуд газ таъминоти билан боғланилди ва тез орада бартараф этилишини айтиб ўтилди ва ой якунида "Rasul layt house" МЧЖ қайта сўровнома ўтказиш режа қилиниб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 5 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ширин шаҳар ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг Ширин шаҳар бўлими бошлиғи ҳамда Ширин шаҳар Энергетиклар кўчаси, 7-уйда жойлашган “Sirdaryo IES” АЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

🔻Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

🇺🇿🇷🇺 Санкт-Петербург делегацияси Сирдарёда

❗️Айни кунларда Санкт-Петербург делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

📌 Жорий йилнинг 11 октябрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлигида делегация аъзоси Санкт-Петербург шаҳри МДҲ давлатлари ва РФ шаҳарлари ташқи алоқалари қўмитаси раиси Кассюра Евгений Владимирович билан учрашув бўлиб ўтди.

🔻Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Шохрух Исакулов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бу келгусида Сирдарё вилояти ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиши давлатлар раҳбарларининг қарори билан белгиланганини таъкидладилар.

🤝 Учрашув якунида, Сирдарё вилоятида Санкт-Петербург савдо уйи ташкил этиш, экспорт маҳсулотлари, айниқса, мева-сабзовотларни тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

💠 Сирдарёда тадбиркорларнинг муаммоларига “мижозбай” тизими орқали амалий ёрдам кўрсатилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 12 октябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари - Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг экспорт сектори бош мутахассисси ҳамда Сирдарё тумани “Ҳақиқат” СИУ жойлашган “POLYPACK” МЧЖ мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

👉 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССПянгиликлари

#Сирдарё

⚡️⚡️ Сирдарё вилояти Ховос туманида тадбиркорларга “мижозбай” тизимида амалий ёрдам кўрсатиш давом этмоқда

📌 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ховос тумани хоким ўринбосари ­- Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.ТМаллаев ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази УК Ховос туман бўлинмаси рахбари И.М.Бабабеков ҳамда Ховос туманида жойлашган “Ўзвагонтаъмир” АЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

🔻 Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

Сирдарё вилоятида "Товар белгиларига эгалик ҳуқуқлари ҳимояси" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди

◽️ Тадбирда интелектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва муҳофаза қилиш, хусусан товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларининг (бренд) давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиблари, унинг аҳамияти ва афзалликлари, уларни муҳофаза қилиш, қонун ҳужжатларига асосан тадбиркорлик субъектларига яратиб берилган имтиёзлар ҳамда бошқа ҳолатлар юзасидан тушунчалар берилди.

▪️ Қолаверса, товар белгисига эга тажрибали тадбиркорлар, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқаролар ҳамда янги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшларга товар белгилари(бренд)ни олиш тартиблари, заруриятлари ҳамда уларнинг товар белгиларига эгалик ҳуқуқлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтишди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
#ССП_янгиликлари

#Сирдарё

📌 Сирдарё вилоятида “Тадбиркорлик – иқтисодимиз таянчи” мавзусида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.

📑 Мазкур учрашувда, “Божхона органларида экспорт товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда ТИФ қатнашчиларига яратилган қулайликлар тўғрисида” ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 720-сон Қонуни билан киритилган ўзгартиришлар мавзусида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида “Pharm Plast Holding” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, келгусидаги режалари юзасидан мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram