Savdo-sanoat palatasi
13K subscribers
10.4K photos
1.44K videos
121 files
10.7K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Ўзбекистон–Покистон: чарм саноатидаги янги ҳамкорлик босқичи

🇺🇿🇵🇰 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси, маҳаллий чарм-поябзал ишлаб чиқарувчилар, шунингдек Покистоннинг нуфузли компаниялари ва тармоқ уюшмалари вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Покистон компаниялари Ўзбекистоннинг саноат инфратузилмаси, жумладан кичик саноат зоналари билан танишиб, ҳудудий имкониятларни ўрганди. Делегация вакиллари Тошкент ва вилоятлардаги мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари, ер майдонлари ва солиқ имтиёзлари ҳақида амалий маълумотга эга бўлди.

💼 Делегация таркибидаги компаниялар — “Cosmopolitan Enterprises”, “Madina Oasis”, “J&S Timeless Leather”, “STA Leather Products” ва бошқалар — маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдиришди. Хусусан, франчайзинг модели орқали Покистон брендларининг Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши ва кейинчалик экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Қатор компаниялар Ўзбекистон саноат зоналаридан ер майдонлари олиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ниятида. Бу борада инвесторлар учун яратилган енгилликлар — божхона ва солиқ имтиёзлари, инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш механизмлари, сертификатлаш тизимидаги ислоҳотлар — алоҳида эътироф этилди.

Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва логистика инфратузилмаси Покистон компаниялари учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Делегация вакиллари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Европа, Туркия, Россия, Марказий Осиё ва Хитой бозорларига экспорт қилиш имкониятлари ҳақида амалий таҳлиллар олиб борди.

👍 Учрашув якунида бир нечта компаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш ва экспортни ўз ичига олган қўшма лойиҳаларни бошлаш бўйича дастлабки келишувлар шакллантирилди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍1
Божхона соҳасида тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш учун Апелляция кенгаши тузилди

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 470-сонли қарори қабул қилинди.


✔️ Апелляция кенгаши таркибига Савдо-саноат палатаси Қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Ж.Носиров ҳам киритилди.

Қарорга асосан, Апелляция кенгаши тўғрисида Низом тасдиқланиб, қуйидаги асосий вазифалар белгиланди:

◾️тадбиркорларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этиш чораларини кўриш;

◾️тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш;

◾️божхона божлари бўйича берилган имтиёзларни тўғри қўллаш ва товарларнинг божхона қийматини белгилаш, шунингдек, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш;

◾️иқтисодиёт тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан нарх калькуляцияси ҳақидаги маълумотларга асосан товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича тавсиявий хулосалар бериш;

◾️божхона божлари бўйича берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш борасида тадбиркорлар ва божхона органлари ўртасида юзага келган низолар юзасидан божхона органларига тавсиявий хулосалар бериш;

◾️божхона соҳаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европанинг машҳур бренди энди Ўзбекистонда
 
🇺🇿🇵🇱 Жорий йилнинг 31 июль куни Тошкент шаҳридаги “Yunusabad Gallery” савдо марказида Европанинг етакчи кийим-кечак ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо компанияларидан бири — Польшанинг “LPP S.A.” компаниясига тегишли “SINSAY” брендининг биринчи дўкони тантанали равишда очилди.
 
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда мамлакатимизнинг Польшадаги Элчихонаси томонидан иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, шу жумладан, Европанинг йирик бренд компанияларини Ўзбекистон бозорига жалб қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасидир.
 
“LPP S.A.” — Польшада 1991 йилда асос солинган халқаро чакана савдо компанияси бўлиб, бугунги кунда у бешта бренд — Reserved, Cropp, House, Mohito ва Sinsayорқали 40 дан ортиқ мамлакатда 2000 тадан зиёд дўконга эга. Компаниянинг дўконлари Польша, Германия, Чехия, Венгрия, Румыния, Болгария, Саудия Арабистони, БАА, Миср, Қозоғистон, Грузия ва бошқа давлатларда фаолият юритади. “LPP S.A.” компанияси жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ва замонавий маркетинг ёндашувлари орқали катта муваффақиятларга эришган бўлиб, айни пайтда Европа ва Осиё бозорларида ўз мавқеини кенгайтирмоқда.

 
“LPP S.A.” компанияси томонидан Ўзбекистонга 2025 йилда умумий ҳажми 67 миллиард сўм бўлган тўғридан-тўғри сармоя йўналтирилди. Айни пайтда мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган мазкур компанияда 30 дан зиёд маҳаллий мутахассис доимий иш ўрнига эга бўлган бўлиб, бу янги иш ўринларини яратиш ва соҳага халқаро тажриба олиб киришда муҳим аҳамият касб этади.
 
Энг муҳими, “LPP S.A.” компанияси ҳамда Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати вакиллари ўртасида ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилмоқда. Жумладан, маҳаллий корхоналар билан қўшма ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини ривожлантириш борасида музокаралар олиб борилмоқда.
 
🛍 Жорий йил якунига қадар Ўзбекистондаги сармоялар ҳажми 10 миллион АҚШ долларига етказилиши, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудида 20 тадан ортиқ “LPP S.A.” компанияси дўконларини ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Мазкур лойиҳа нафақат истеъмол бозорида рақобат муҳитини яхшилаш, балки маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга туртки бўлади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🔥1
Кўпроқ қайси соҳада янги корхоналар ташкил этилмоқда?

📊 Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 43 305 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага ошган.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

▪️савдо соҳасида – 14 939 та
▪️қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 5 325 та
▪️саноат соҳасида – 5 194 та
▪️яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 3 576 та
▪️қурилиш соҳасида – 2 270 та
▪️ахборот ва алоқа соҳасида – 1 469 та
▪️ташиш ва сақлаш соҳасида – 1 271 та
▪️соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 2 445 та
▪️бошқа соҳаларда – 6 816 та

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
❗️❗️❗️

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида 4 август куни Тошкент шаҳрида экcпортёр корхоналар вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Учрашувнинг мақсади — экспорт жараёнидаги муаммоларни муҳокама қилиш, ташқи бозорга чиқишда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва амалий ечимлар ишлаб чиқиш.

Мулоқотда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари иштирок этади.

🗓 4 август, 15:30
📍 Wyndham Tashkent

‼️УЧРАШУВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТИШИНГИЗ ЗАРУР:
📞 +998 90 001 54 31
🔵 @mkuchkarova

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍43
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Иссиқхона бизнеси билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

💬💬💬

Президент топшириғига мувофиқ, Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида ташкил этилган Ишчи штаб томонидан жойлардаги иссиқхона хўжаликларида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда. Навбатдаги мулоқотда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳам иштирок этди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
Кантон ярмаркасига бағишланган халқаро тақдимот-семинари бўлиб ўтди

🇺🇿🇨🇳 31 июль куни Тошкент шаҳрида Хитойнинг энг йирик ва нуфузли тадбирларидан бири – 138-Кантон импорт ва экспорт ярмаркасига бағишланган халқаро тақдимот-семинари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов, ишбилармон доира вакиллари, соҳавий уюшмалар, расмий идоралар ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари иштирок этди.

✔️ Тадбирни Дилшод Расулов кириш сўзи билан очди. У ўз нутқида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлар экан, Кантон ярмаркаси маҳаллий тадбиркорлар учун Хитой бозорига чиқишда муҳим платформа эканлигини қайд этди.

Жаноб Лю Сяомин ўз тақдимотида ярмарканинг тарихи, замонавий формати, иштирок шартлари ҳамда онлайн ва офлайн кўргазмаларда қатнашиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, у Ўзбекистон компанияларини фаол иштирок этишга чорлаб, улар учун алоҳида қулайликлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари мавжудлигини таъкидлади.

👍 Тадбир доирасида икки давлат тадбиркорлари ўзаро фикр алмашиб, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72
Ўзбекистон – Покистон: Тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди

🇺🇿🇵🇰 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Ўзтўқимасаноат” уюшмаси ва Покистоннинг етакчи ип-калава ишлаб чиқарувчи компанияси Rahim Embroidery вакиллари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар тўқимачилик саноатидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Шу билан бирга, хориж томонга мамлакатдаги тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ва мавжуд имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

Покистонлик ишбилармонлар Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдириб, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва юқори технологияларни жорий этиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

👍 Музокаралар якунларига кўра, икки давлат тўқимачилик соҳасида стратегик шерикликни ривожлантириш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Учрашувда эришилган келишувлар келгусида Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тўқимачилик соҳасида иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2