"YUKSALISH" HARAKATI
2.84K subscribers
3.89K photos
629 videos
7 files
2.12K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
❄️Янги йил арафаси — ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгуси режалар тузиш учун энг қулай фурсат.

Хабарингиз бор, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2019 йил 17 январда ташкил этилди. Ўтган нисбатан қисқа вақт давомида Ҳаракат қатор муҳим лойиҳаларни амалга оширди. (йиллик ҳисобот)

Эътиборингизга Ҳаракатнинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширган ишлари якунларига бағишланган #инфографикани ҳавола қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз! Янги йилингиз билан!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@uzbyuksalish
Туман ва шаҳарларнинг қиёфасини ўзгартириш, иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллий инфратузилмаларни яхшилаш каби масалалар кўп жиҳатдан маҳаллий бошқарувга, айниқса, ҳокимларнинг билим ва маҳорати, уларнинг дунёқарашига боғлиқ.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда мавжуд туман ва шаҳарлар бошқарувидаги кадрлар салоҳиятига доир тадқиқотни бошлади. Ушбу тадқиқот бугунги ҳокимларнинг замонавий менежмент ва замон талабларига қанчалик жавоб бера олиши ҳақида кенг жамоатчиликка маълумот бериб боришни назарда тутади.

Дастлаб Ўзбекистон ҳокимлари ҳақида умумий тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи #инфографикани ҳавола этамиз. Унда айни пайтда ҳокимларнинг ёши, соҳаси ва гендер таркиби бўйича умумий маълумотлар акс этган.

YUKSALISH HARAKATI
👍8🔥2