"YUKSALISH" HARAKATI
2.85K subscribers
3.89K photos
629 videos
7 files
2.12K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Сана

Ҳар йили 22 сентябрь куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Халқаро автомобилсиз кун (World Carfree Day) ўтказилади. 2021 йилда у “Барқарор мобиллик билан хавфсизлик ва саломатлик” (Safe and Healthy with Sustainable Mobility) шиори остида бўлиб ўтмоқда.

Халқаро даражадаги ушбу рамзий ҳаракатнинг асосий мақсади — жамиятга ҳаддан ташқари автомобиллашув табиат ва одамлар учун хавфли эканини эслатиш, автомобиль ўрнини босувчи бошқа транспорт воситаларини тақдим этиш.

Бу ўзига хос флешмоб бўлиб, унда шахсий автомобиль ва мотоцикл эгалари улардан воз кечиб, жамоат транспортига ўтишади. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу акцияда ҳар йили дунёнинг 1 500 шаҳрида 100 миллиондан ортиқ инсон қатнашади.

2021 йилдан бошлаб, 22 сентябрь куни Ўзбекистон бўйича расман Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган.

@uzbyuksalish
#Сана

Ёшлар ҳар доим юксалишнинг фаол ҳаракатланувчи кучи бўлиб келган. Айни вақтда Ўзбекистонда кечаётган жадал трансформация даврида ҳам айниқса, ёшларнинг роли муҳим. Чуқур билим, саводхонлик, кенг дунёқараш, профессионалликсиз, янгиликлар ва ўзгаришларга тайёр бўлмасдан иқтисодиётни, илмий ва ижтимоий соҳаларни муваффақиятли ривожлантириш имконсиз.

Шу боис инсон капитали, таълим, илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга салмоқли сармоялар киритилмоқда. Мақсад битта — устувор тармоқларда зарур билим, салоҳиятга, танқидий таҳлил қилиш кўникмасига эга, ностандарт қарорлар қабул қила оладиган ўзбекистонликлар авлодини шакллантириш.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати жамоаси барча йигит-қизларни, жумладан хориждаги ватандошларни, Ўзбекистон ёшлари куни билан табриклайди! Ҳар доим биринчи бўлинг! Барча энг эзгу ғояларингиз ва ташаббусларингиз амалга ошсин. Орзу қилинг, интилинг, яратинг: агар сиз ўзингизга ва ёнингиздаги одамларга ишонсангиз, энг баланд чўққиларни забт этишингиз мумкин.

@uzbyuksalish
#Сана

30 июль — Халқлар дўстлиги куни

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 февралдаги Қонуни билан 30 июль — Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди. Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида илгари сурилди.

БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига мувофиқ нишонланадиган Халқаро дўстлик кунига монанд Халқлар дўстлиги кунининг таъсис этилиши ўзбекистонликларга хос бағрикенглик ва абадий дўстлик ғояларини ўзида мужассам этади. Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. 140 дан ортиқ миллий маданият марказлари, 36 та дўстлик жамиятлари фаолият кўрсатмоқда.

Республика давлат таълим муассасаларида таълим етти тилда олиб борилмоқда, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 12 тилда ўз дастурларини эфирга узатмоқда, босма ОАВлар ўн тилда нашр этилмоқда.

Маълумот учун: 30 июль санаси БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро дўстлик куни деб эълон қилинган. 2011 йил 3 майдаги резолюцияда халқлар, мамлакатлар ва алоҳида шахслар ўртасидаги дўстлик тинчликни таъминлашни кучайтириш, маданиятлар турфа хиллигигини ҳурмат қиладиган жамиятлараро кўприк бўлиш имкониятини беради.

Кеча, 29 июль куни "Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ фаолларни мукофотлаш тўғрисида"ги Президент Фармони имзоланди. Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, хорижий давлатлар билан икки томонлама манфаатли муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтиришда фаол иштироки учун 30 нафар турли соҳа вакиллари орден ва медаллар билан тақдирланди.

@uzbyuksalish
#Сана

Ҳар йили 7 сентябрь куни Халқаро мовий осмон учун тоза ҳаво куни нишонланади. 2022 йилда ушбу сана учун "Биз нафас олаётган ҳаво" мавзуси танланган ва унда жамоавий масъулият ва ҳаракат зарурлиги таъкидланади.

Биз ҳаммамиз бир ҳаводан нафас оламиз ва барчамизни бир хил атмосфера ҳимоя қилади. Атмосфера ифлосланиши эса глобал муаммо бўлиб, уни биз биргаликда ҳал қилишимиз керак. Ифлосланишга қарши курашиш чораларини кўриш орқали мамлакатлар инсульт, юрак касалликлари, ўпка саратони, сурункали ва ўткир респиратор, жумладан астма билан боғлиқ касалликлар юкини камайтириши мумкин.

БМТ маълумотларига кўра, Ер юзидаги ҳар 10 кишидан 9 нафари ифлос ҳаводан нафас олади, бу эса йилига 7 миллионга яқин бевақт ўлимга сабаб бўлади. Агар бу йўналишда қатъий чоралар кўрилмаса, 2050 йилга бориб бевақт ўлимлар сони 50 фоиздан ошиб кетиши мумкин.

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича глобал рейтингда (AQI — ҳаво сифати индекси) Ўзбекистон 118 давлат орасида 12-ўринни эгаллади. 2021 йилда республикада ПМ2,5 (организмга кириб, инсон саломатлигига хавф туғдирувчи муаллақ қаттиқ микрозарралар ва суюқликнинг майда томчилари) нинг ўртача концентрацияси ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача йиллик кўрсаткичидан 8,6 бараварга юқори бўлди.

@uzbyuksalish
#Сана

2011 йил 19 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси 11 октябрни Халқаро қизлар куни деб эълон қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилган.

2022 йилда Халқаро қизлар куни таъсис этилганининг 10 йиллиги нишонланади. Бу вақт давомида қиз болалар учун муҳим бўлган масалаларга барча даражада катта эътибор қаратилди, қизларнинг овози эшитилиши учун янада кўпроқ имкониятлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, улар ўз имкониятларидан фойдаланиш йўлида турли қийинчиликларга дуч келмоқда.

Бироқ ноқулай шароитларда ҳам топқирлик, ижодкорлик ва қатъиятлилик юзага чиқаверади. Дунёдаги 600 миллион ўсмир қиз ўз қобилияти, зукколиги билан жамиятининг тараққиётини, аёллар, ўғил болалар ва эркаклар, умуман барча учун янада яхши шароитларни ярата олишларини, ўзгаришлар қаҳрамони бўлишлари мумкинлигини қайта-қайта исботлаб келмоқда.

Мисол учун, Ўзбекистонда 2017 йил “Technovation Challenge” лойиҳаси ишга туширилди, ўтган давр мобайнида унга барча ҳудудлардан 500 дан ортиқ ёш дастурчи қизлар жалб этилди. Уларнинг ишланмалари таълим, соғлиқни сақлаш, болалар ва ёшлар учун тенг имкониятлар яратиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Жорий йилнинг май ойида UniSat таълим дастури иштирокчилари бўлган 20 нафар қиз стратосферага наносунъий йўлдошни учирди. Улар мутахассислар кўмагида метеорологик ва ҳаво ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади.

Бундай лойиҳалар туфайли мамлакатда хотин-қизлар ўртасида SТЕМ фанларига (фан, технология, муҳандислик ва математика) қизиқиш ортди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида таълим олаётган талаба қизлар сони қарийб 4 баробарга ошди ва бу кўрсатгич ўсишда давом этмоқда. Бундай ижобий ўзгаришлар Ўзбекистоннинг гендер тенглигига эришиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришдек миллий мақсадига ҳамоҳангдир.

Ҳар бир қиз орзу қилиш ва мақсадларини рўёбга чиқариш, фаол, фикрловчи шахс бўлиш, таълим олиш, эскича қарашлардан холи, эркаклар билан тенг имкониятларга эга бўлган ҳолда ривожланиш ҳуқуқига эга. Қизларга имконият беринг, ишонинг ва қўллаб-қувватланг!

@uzbyuksalish
#Сана

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни

Халқаро қишлоқ аёллари куни илк бор 2008 йил 15 октябрда нишонланган. БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йилнинг 18 декабрдаги, ушбу кун расман эълон қилинган, резолюциясида "қишлоқ аёлларининг, шу жумладан маҳаллий халқларга мансуб аёлларнинг ҳал қилувчи роли, уларнинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини жадал ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, хавфсизлик ва қишлоқ жойларда камбағалликка барҳам беришга қўшган ҳиссаси" эътироф этилган.

БМТ маълумотларига кўра, қишлоқ аёллари дунё аҳолисининг тўртдан биридан кўпроғини, ривожланаётган мамлакатларда эса 43 фоизга яқинни ташкил қилади. Улар озиқ-овқат маҳсулотларининг катта қисмини ишлаб чиқаргани, қайта ишлагани ва тайёрлагани боис озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий масъулият уларнинг зиммасига тушади.

Агар аёлларга таълим, маслаҳат хизматлари ва махсус ўқув курсларидан фойдаланиш имконияти берилса, улар экинлар ҳосилдорлигини 30—40 фоизга, қишлоқ хўжалиги даромадини 4 фоизга ошириши ва шу орқали бутун дунё бўйлаб 150 млн кишига қўшимча фойда бериши мумкин.

ФАОнинг “Ўзбекистоннинг қишлоқ туманлари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда гендер масалалари” ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда иш билан банд бўлган аёлларнинг 28 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади. Мамлакатдаги 152 минг фермер хўжалигидан 1805 тасини хотин-қизлар бошқаради.

2022 йилнинг бошида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги USAID билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалигида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик лойиҳани ишга туширди. Унда ҳунармандчилик корхоналари ва якка тартибдаги ҳунарманд аёлларга ҳамкорликда инвестиция киритиш мақсадида Хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш жамғармаси ташкил этилди.

Маблағлар маҳсулот ва хизматларнинг қўшилган қийматини оширишга йўналтирилади, бу эса қишлоқдаги тадбиркор аёлларнинг янги бозорларга чиқиши, савдо ҳажми ва даромадларини ошириш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Аёллар жамият таянчи бўлиб, оиланинг иқтисодий фаровонлигида муҳим ўрин тутади. Гендер сиёсати ва қонунчилигини ривожлантириш билан бирга, қишлоқ аёлларининг долзарб кундалик муаммолари: электр, газ, сифатли ичимлик суви таъминоти, уларнинг таълим даражасини юксалтириш, иш ўринлари яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бу давлатга ҳам, жамиятга ҳам фойда келтиради.

@uzbyuksalish
#Сана

17 октябрь санаси ҳар йили Қашшоқликка барҳам бериш халқаро куни сифатида нишонланиб келинади. Ушбу кун 1992 йили БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясига мувофиқ таъсис этилган.

Қашшоқлик ҳар қайси давлатда бор муаммо, унинг даражаси ошиши мамлакат иқтисодий тараққиётига, жамиятдаги бирликка зиён келтиради, айрим ҳолларда жиноятлар сони ошишига, нобарқарорлик ва қарама-қаршиликлар юзага келишига сабаб бўлади.

Ўзбекистонда бу борада комплекс чора-тадбирлар кўрилмоқда, Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ташкил этилди.

Кам таъминланган оилалар ҳақида тўлиқ маълумотлар жамланган янги механизм - "Темир дафтар" жорий этилди.

👉 Батафсил

@uzbyuksalish
#Сана

20 октября — Всемирный день статистики

В феврале 2010 года на своей сорок первой сессии Статистическая комиссия ООН одобрила проведение первого Всемирного дня статистики 20 октября 2010 года.

В резолюции Генассамблеи ООН отмечается основополагающее значение устойчивого национального статистического потенциала для своевременной подготовки надежных статистических данных и показателей, предназначенных для измерения прогресса отдельно взятой страны. Они обеспечивают необходимую основу для принятия обоснованных решений по вопросам политики и осуществления контроля за достижением целей в области развития.

За последние пять лет в Узбекистане принято свыше 20 документов Президента и постановлений Кабинета Министров, направленных на обеспечение достоверности, прозрачности и открытости статистической информации.

Важным индикатором международной открытости статистических данных по Узбекистану стало то, что с мая 2018 года в расширенной общей системе распространения данных Международного валютного фонда налажена публикация 422 видов сводных макроэкономических, финансовых и социальных статистических показателей Узбекистана по 24 направлениям.

На Портале открытых данных Республики Узбекистан размещено более 10 тысяч наборов данных на узбекском, русском и английском языках.

По данным организации Open Data Inspection, с 70 открытыми источниками данных Узбекистан занял 6-е место в мире.

Официальный сайт Госкомстата по системе оценки института открытых данных (ODI) в Лондоне получил наивысший — «Платиновый (PLATINUM)» уровень.

Согласно системе «Электронное правительство» Организации Объединенных Наций за 2020 год, в Индексе открытых государственных данных Узбекистан входит в число 41 страны мира с самым высоким показателем (Very High OGDI). Всего в этом индексе было оценено 193 страны, и Узбекистан набрал самый высокий балл.

В рейтинге открытых данных (Open Data Inventory — ODIN) Узбекистан набрал 63 балла и поднялся на 125 позиций, заняв 44-е место в мире и первое место в Центральной Азии.

@uzbyuksalish
#Сана

20 октябрь - Бутунжаҳон статистика куни

2010 йил февраль ойида БМТнинг Статистика комиссияси ўзининг қирқ биринчи сессиясида 20 октябрни Бутунжаҳон статистика куни сифатида нишонлашни маъқуллади.

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясида алоҳида танлаб олинган давлат тараққиёти даражасини ўлчашга мўлжалланган ишончли статистик маълумотлар ва кўрсаткичларни ўз вақтида тайёрлаш учун барқарор миллий статистик салоҳиятнинг аҳамияти қайд этилган. Бу, ўз навбатида, сиёсий масалада асосланган қарорларни қабул қилиш ва тараққиёт мақсадларини мониторинг қилишга хизмат қилади.

Кейинги беш йилда Ўзбекистонда статистик маълумотларнинг ишончлилиги, ошкоралиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Президентнинг 20 дан ортиқ ҳужжати ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.

Республикамизда статистик маълумотларнинг халқаро очиқлигининг муҳим индикатори шу бўлдики, 2018 йил май ойидан бошлаб Халқаро валюта жамғармасининг кенгайтирилган умумий маълумотларни тарқатиш тизимида 24 йўналишда 422 хил макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистик кўрсаткичлар жамланмаси нашр этилди.

Ҳозирда Очиқ маълумотлар порталида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 10 мингдан ортиқ маълумотлар тўплами мавжуд.

Оpen Data Inspection ташкилоти маълумотларига кўра, 70 та очиқ маълумот манбалари билан Ўзбекистон дунёда 6-ўринни эгаллади.

Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти Лондондаги Очиқ маълумотлар институти (ODI) баҳолаш тизимида энг юқори – "Платинум (PLATINUM)" даражасини олди.

БМТнинг 2020 йилга мўлжалланган "Электрон ҳукумат" тизимига кўра, Очиқ ҳукумат маълумотлари индексида Ўзбекистон энг юқори баллга эга (Very High OGDI) дунёнинг 41 давлати қаторидан жой олди. Ушбу индексда жами 193 давлат баҳоланган.

Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory - ОDIN) Ўзбекистон 63 балл билан 125 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

@uzbyuksalish
#Сана

1948 йилдан бери 24 октябрь — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни сифатида нишонланади

БМТ халқаро ташкилоти фаолиятининг асосини бутун дунёда камбағалликка барҳам бериш, ҳар бир болага сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, инсон ҳуқуқларини, тинчлик ва хавфсизликни, Ер юзи, атроф-муҳит ободлигини таъминлаш каби долзарб масалалар ташкил этади.

Ўзбекистон БМТга 1992 йил 2 мартда аъзо бўлган. Орадан бир йил ўтиб Тошкентда халқаро ташкилотнинг ваколатхонаси очилди. Айни пайтда БМТнинг Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган Кун тартиби ва Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ миллий ривожланиш устуворликларини илгари суриш бўйича ҳамкорликда иш олиб борувчи 24 та агентлик, жамғарма ва дастурлари фаолият юритмоқда.

2020 йил сентябрь ойида БМТнинг мамлакатимиздаги гуруҳи БМТнинг 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳадли дастури ишлаб чиқилди. Ҳужжатда ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмасликка урғу берилган ҳолда, Ўзбекистонни миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида қўллаб-қувватлаш бўйича БМТнинг жамоавий жавоби акс этган.

Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72, 75 ва 76-сессияси, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Маърузаларда Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, таълим, маънавият, экология, туризмни янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги 30 дан ортиқ ташаббуслари илгари сурилди.

Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги саъй-ҳаракатлари халқаро даражада эътироф этилганига мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йилга, яъни 2021—2023 йилларга сайлангани, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан қуйидаги резолюцияларнинг қабул қилиниши мисол бўла олади:

🔹 "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш";
🔹"Маърифат ва диний бағрикенглик";
🔹“Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш”;
🔹“Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида” ва бошқалар.

@uzbyuksalish
#Сана

Автомобилларга эмас, балки одамлар учун барқарор шаҳар

🏙 2014 йилдан буён ҳар йили 31 октябрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан таъсис этилган Бутунжаҳон шаҳарлар куни нишонланади. Мақсад — кенг халқаро ҳамжамият эътиборини глобал урбанизация муаммоларига қаратиш. Бу йилги тадбирлар "Глобал даражага чиқиш учун маҳаллий даражада ҳаракат қилинг" шиори остида ўтказилмоқда.

Айни пайтда дунё аҳолисининг ярмидан кўпи шаҳарларда истиқомат қилади. 2050 йилга келиб бу кўрсаткич, тахминларга кўра, 68 фоизгача кўтарилишини инобатга олсак, урбанизация жамиятдаги энг ўзгарувчан ва эътиборга молик ҳодисалардан бирига айланди.

Мавжуд шаҳарлар кенгайиб, янгилари қурилар экан, материаллар истеъмоли янада кўпроқ ошади, бу эса экологик муаммоларни, жумладан табиат ифлосланиши ва глобал исишни кучайтиради.

2050 йилга келиб дунёда шаҳарлар аҳолисининг икки баравар кўпайишига қандай тайёргарлик кўриш керак?
Шаҳардаги ҳаётни ва шаҳар бошқарувини тубдан қайта кўриб чиқиш. Яъни:

🔹шаҳарларни автомобиллар учун эмас, балки одамлар учун қулай тарзда лойиҳалаш;
🔹шаҳарлар имкониятларидан ҳамма тенг фойдаланишини таъминлаш;
🔹ресурсларни тежайдиган бинолар, транспорт, энергия, сув ва чиқиндиларни бошқариш тизимларига инвестиция киритиш;
🔹шаҳарларга бир-биридан ўрганиш, тажриба алмашиниш имкониятини бериш.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2001—2021 йилларда Ўзбекистонда шаҳар аҳолиси улуши 37,2 фоиздан 50,7 фоизга ошган. Республикада 100 мингдан ортиқ аҳолига эга 35 та шаҳар ва 500 мингдан ортиқ аҳолига эга 3 та шаҳар мавжуд. Булар: Тошкент (2,7 миллион), Наманган (0,7 миллион) ва Самарқанд (0,6 миллион).

Бошқа томондан, 2011—2020 йилларда шаҳарларда аҳоли жон бошига маданият ва истироҳат боғлари майдони 1,22 дан 1 квадрат метргача қисқарди.

Ўзбекистонда турмуш фаровонлиги ва хавфсизлик масалаларини ҳал этиш аҳолининг тегишли инфратузилмага эга сифатли уй-жойлардан фойдаланишини таъминлаш, шаҳар ва аҳоли пунктларининг экологик муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ.

Хусусан, 2030 йилга келиб:
🔹ҳаммага очиқ бўлган ва экологик барқарор урбанизацияни кенгайтириш;
🔹шаҳар экологиясининг аҳолига салбий таъсирини камайтириш;
🔹 ногиронлиги бўлган шахсларнинг дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратган ҳолда шаҳар ва қишлоқларда яшил майдонлар, истироҳат боғлари, болалар майдончаларини кўпайтириш кўзда тутилган.

Биргаликда, ҳамжиҳатликда яшашга мўлжалланган шаҳарларда имкониятлар эшиги очилади, ўзаро алоқалар йўлга қўйилади, умумий ресурслардан тенг фойдаланилади.

@uzbyuksalish
#Сана

10 ноябрь — Тинчлик ва тараққиёт йўлида бутунжаҳон илм-фан куни. Ушбу байрам илм-фаннинг жамият ҳаётидаги муҳим аҳамиятини, юзага келадиган илмий муаммоларни муҳокама қилишга кенг жамоатчиликни жалб этиш заруриятини англатиш ва илмий фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган.

Бутунжаҳон илм-фан куни тинчлик ва тараққиёт йўлида барча манфаатдор томонларни — ҳукумат амалдорларидан тортиб оммавий ахборот воситалари вакиллари ва мактаб ўқувчиларигача илм-фан мавзуси атрофида бирлаштириш имконини беради.

Экспертлар таъкидлашича, фундаментал фанлар бўйича салоҳиятга эга бўлиш ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг барқарор ривожланиши ва турмуш даражасини ошириш манфаатларига мос келади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ академик ва тармоқ илмий муассасалар, жумладан 65 та илмий-тадқиқот институти, 31 та илмий марказ фаолият кўрсатмоқда. Олий ўқув юртлари ва уларнинг филиалларида ҳам илмий изланишлар олиб борилади.

Жаҳон банки маълумотига кўра, 2018 йилгача Ўзбекистонда илмий-тадқиқот фаолиятига ажратилган маблағлар ЯИМга нисбатан 0,2 фоиздан кам бўлган, бу дунё ўртача кўрсаткичидан 11 баравар ва Корея Республикасига нисбатан 22 баравар кам (ЯИМнинг 4,28 фоизи).

Мамлакатимизда бошланган трансформация илм-фан ва таълим соҳаларини ҳам қамраб олди. Жумладан, Ўзбекистонни 2030 йилга қадар "Глобал инновацион индекс" рейтингида дунёнинг 50 та етакчи давлатлари қаторига киритишга қаратилган стратегик режа эълон қилинди. 2017—2021 йилларда илмий ташкилотлар лабораторияларини мустаҳкамлаш ва янгилашга 32 млн доллар маблағ ажратилди.

Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига кўра, қуйидагилар режалаштирилган:
▪️2025 йилга қадар илм-фанга йўналтириладиган жами маблағларнинг ЯИМга нисбатан улушини 6 бараварга, 2030 йилгача эса 10 бараварга ошириш;
▪️2025 йилга қадар илм-фанни умумий молиялаштириш ҳажмида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига хусусий сектор томонидан ажратиладиган маблағлар улушини амалдаги 8 фоиздан 20 фоизга, 2030 йилгача эса 30 фоизга етказиш.

@uzbyuksalish
#Сана

Давлат байроғининг узунлиги ва кенглиги, қоидага кўра, қанча бўлиши керак? Ундан фойдаланиш, уни сақлаш, йўқ қилиш тартибини биласизми? Давлат рамзига ҳурматсизлик қилишнинг қандай жавобгарлиги бор? Биз бунга қонунчиликдан жавоб изладик ва айрим нормаларни тўпладик.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига 31 йил тўлди.

@uzbyuksalish