"YUKSALISH" HARAKATI
2.97K subscribers
3.65K photos
592 videos
7 files
1.96K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
⚡️#Тайинлов
Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Ассоциация кенгашининг амалдаги раиси Насриев Илҳом Исмаиловичнинг лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Унинг ўрнига Раис вазифасини бажарувчи этиб Ассоциация кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Алимов Насим Ҳошимовичнинг номзоди маъқулланди.
#Тайинлов
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари этиб Наргиза Мухамадиева сайланди. У халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати ҳисобланади.

Жорий йилнинг 10 март куни Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари Бекзод Хамдамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Наргиза Мухамадиева тайинланганлиги айтиб ўтилди ва у кенг жамоатчиликка таништирилди.

Наргиза Мухамадиева 2016 йилдан шу кунга қадар Наманган вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини малакасини ошириш ўқув курси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@uzbyuksalish
#Тайинлов
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси раҳбари этиб Романов Тажибай Ниетуллаевич тайинланди. У ушбу лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари орасидан тавсия қилинди.

Тажибай Ниетуллаевич 2017 йилдан шу кунга қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси, шунингдек 2015 йилдан буён жамоатчилик асосида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Дилафруз Шавкатовна Касимова тайинланди. У ушбу лавозимга Фарғона вилояти халқ депутатлари Кенгаши орасидан тавсия қилинди.

Дилафруз Шавкатовна 2018 йилдан шу кунга қадар Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди. У кўп йиллар давомида таълим тизимида фаолият юритган. Хусусан, 2010 — 2017 йилларда Фарғона давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицейда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, лицей директори лавозимларида ишлаган. 2017 — 2018 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Фарғона вилояти филиалига раҳбарлик қилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Фарход Эшонович Очилов тайинланди.

Фарход Эшонович 2020 йил 3 мартдан шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси бўлиб ишлаб келаётган эди. У кўп йиллар давомида таълим тизимида фаолият юритган. Хусусан, 2005 — 2017 йилларда давомида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ассистенти, катта ўқитувчиси, Ўзбекистон тарихи кафедраси доценти, декани ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2017 — 2020 йиллар давомида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курслари директори сифатида фаолият юритган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилояти бўлинмаси раҳбарлигига Зафар Нуруллаевич Каримов тайинланди.

Зафар Нуруллаевич ҳозирги кунга қадар “Ангора текстил” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси директори маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. У 25 йилдан зиёд банк-молия соҳасида, хусусан, Марказий банк, АТ “Деҳқонсаноатбанк”, ИАТ “Пахтабанк”, АТ “Алоқабанк”, АТ “Савдогарбанк”нинг ҳудудий бўлимларида турли лавозимларда фаолият юритган. Бундан ташқари, З. Каримов Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасига раҳбарлик қилган. 2019—2020 йилларда “Ангора текстил” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси директори бўлган.

Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 17 январдаги Фармонига мувофиқ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Сирдарё вилояти бўлинмаси раҳбарлигига Дилшунос Адхамовна Абдуллаева тайинланди.

Д. Абдуллаева Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган. Ҳозирги кунга қадар “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида ишлаган. Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати.

2004 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаб, Гулистон шаҳар педагогика коллежида инглиз тили фани ўқитувчиси, 2012—2013 йилларда Гулистон шаҳар 11-сонли мактаб директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳаракатнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси аввалги раҳбари Сарварбек Султонов Ширин шаҳар ҳокими этиб тайинланган эди.

Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 17 январдаги Фармонига мувофиқ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси ҳисобланади.

@uzbyuksalish
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Насиба Халиловна Садикова тайинланди.

Насиба Садикова 2020 йилдан Кармана тумани ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди. У 18 йил таълим соҳасида фаолият юритган. Хусусан, 1990—2008 йилларда мактаб ўқитувчиси, Навоий шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси, вилоят халқ таълими бошқармаси методика маркази услубчиси, мактаб директори сифатида ишлаб келган. 2008—2015 йилларда Кармана тумани ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2018—2020 йилларда эса Навоий вилояти ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган.

Насиба Садикова Тошкент давлат педагогика институтининг Навоий филиалини тамомлаган. Мутахассислиги — рус тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Муқаддасхон Неъматовна Султонова тайинланди.

Муқаддасхон Султонова 2019 йил 1 ноябрдан Олтинкўл тумани 13-умумий ўрта таълим мактаби директори бўлиб ишлаб келаётган эди. У 30 йил таълим соҳасида фаолият юритган. Хусусан, 1987—2010 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани 49-мактаб ўқитувчиси, директорнинг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари, мактаб директори сифатида ишлаб келган. 2010—2012 йилларда Андижон вилояти таълим ва фан ходимлари Олтинкўл тумани бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, 2012—2018 йилларда Олтинкўл тумани ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлган.

Муқаддасхон Султонова Андижон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — бошланғич таълим ва тарбиявий иш.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Даврон Дўстмуродович Шодмонов тайинланди.

Даврон Шодмонов 2016 йил 26 августдан шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди. У ёшлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, давлат органларида ижтимоий-иқтисодий йўналишларида фаолият юритган. Хусусан, 2012—2015 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қарши шаҳар ва Қашқадарё вилояти кенгашларида, 2015—2016 йилларда Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш Йиғма бошқармасининг ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги бўлимида ишлаган.

Даврон Шодмонов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бакалавр ва магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги — иқтисодчи, менежмент.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги фармонига мувофиқ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Cамарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Элёр Махматқулович Хамраев тайинланди.

Элёр Хамраев 2009 йил Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг касбий таълим (ижтимоий-иқтисодий соҳа) йўналишини тамомлаган. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.

У иш фаолиятини банк соҳасида бошлаган. Хусусан, "Ўзмиллийбанк" Ургут филиали турли бўлимларида ишлаган. 2015—2017 йилларда Пенсия жамғармаси Ургут тумани бўлими бошлиғи ўринбосари, 2017—2018 йилларда Ургут тумани Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2018—2020 йилларда "Ёшлар келажагимиз" жамғармаси Ургут тумани филиали раҳбари бўлган. 2020 йил сентябрь ойидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Ургут туман бўлими бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун: Президент фармонига мувофиқ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлинмаси раҳбари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокими маслаҳатчиси ҳисобланади.

yumh.uzTelegramFacebookTwitterInstagram
#Тайинлов

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Cурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари этиб Мавлуда Умаржоновна Қобулова тайинланди.

Мавлуда Қобулова 1995 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг шифокор-педиатр мутахассислигини тамомлаган, тиббиёт фанлари номзоди, доцент. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати.

Меҳнат фаолиятини ҳамшираликдан бошлаган. 1998—2003 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида кафедра ассистенти, доценти, ўқув-услубий бўлими бошлиғи, 2003—2004 йилларда Денов тумани “Ҳазарбоғ” қишлоқ шифохонаси бош шифокори, 2004—2005 йилларда Денов тумани марказий касалхонаси бош шифокорининг ташкилий-услубий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

2005 йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020 йилдан ҳозирга қадар Сурхондарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2018 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Таъкидлаш керак, айни пайтда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари орасида аёллар сони 7 нафарга етди.

@uzbyuksalish