"YUKSALISH" HARAKATI
3K subscribers
3.66K photos
595 videos
7 files
1.97K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Биласизми 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистонда беш марта, шу жумладан 2016 йилда муддатидан илгари президентлик сайловлари ўтказилган.

1995 йилда Президент ваколатлари муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш тўғрисидаги масала юзасидан референдум, 2002 йилда эса Президент ваколатлари муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш масаласи юзасидан Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтган.

Ушбу сайловларда энг кўп сайловчилар иштироки 1995 йил 26 мартдаги референдумда қайд этилган — 99,3 фоиз.

@uzbyuksalish
#Биласизми

Наврўз (Новруз, Навруз, Нооруз, Невруз, Наурыз) — баҳорнинг кун ва туни тенг бўладиган куни. Бутун дунё бўйлаб 500 миллиондан зиёд аҳоли янги йилнинг бошланиши сифатида нишонлайдиган қадимий байрам. Наврўз Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ, Кавказ, Қора денгиз ҳавзаси ва бошқа минтақаларда 3 000 йилдан ортиқ вақтдан бери нишонланади.

2010 йил 23 февралда БМТ Бош Ассамблеяси 21 мартни Халқаро Наврўз куни деб эътироф этди. Шу куни ЮНЕСКОнинг 2009 йил 30 сентябрдаги Наврўз байрамини инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарори олқишланди.

Халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлашда Наврўзнинг ўрни катта. Наврўз авлодлар ўртасида ҳам, оилада ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини тарғиб қилишга ҳисса қўшади, маданий хилма-хилликни сақлаш, халқлар ва жамоалар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Дарахтларни ноқонуний кесиш ёки ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатига гувоҳи бўлдингиз-у, аммо қаерга мурожаат қилишни билмаяпсиз. Энди бу масалада сизга ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари ёрдам беришлари мумкин.

Бу ҳақда батафсил 👉навбатдаги видеомизда

YUKSALISH HARAKATI