Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Хоразм вилояти Гурлан туманининг "Олға" маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод - маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Вилоят прокурори М.Ахмедов бошчилигида ушбу маҳаллада олиб борилаётган қурилиш – таъмирлаш ишлари, шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган "Олтин бобо" кабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари аҳволи ўрганилди.

Мавжуд муаммолар тегишли масъуллар, қурувчи, муҳандислар иштирокида муҳокама қилиниб, бунёдкорлик ишларини тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
"Аслида қандай?" кўрсатуви.

Манба: "Ўзбекистон тарихи" канали

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ёқилғи - энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги “С.Х” фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқалар хўжаликка қарашли бўлган 18 гектар ҳамда “S.C.T.C.” МЧЖга қарашли 24 гектар жами 42 гектар ер майдонини суғориш учун сув чиқариш насосидан тижорат мақсадида ноқонуний даромад орттиришни кўзлашиб, тармоққа тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 476,3 млн. сўмлик 529,2 минг кВт электр энергиясини ўғирлашганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “С.Х” фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида бир нафар шахс процессуал тартибда ушланди.

Хурматли тадбиркорлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев томонидан доимий равишда оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, шаҳар прокурори томонидан ўтказилган оммавий қабулда 35 дан ортиқ фуқаролар қабул қилинди.

Мурожаатчилардан 7 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди ва ўрганиш ишлари бошлаб юборилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурор ўринбосари С.Артикова бошчилигида Қашқадарё вилоятида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Мазкур ўрганишлар давомида Шаҳрисабз шаҳридаги "Ҳунармандчилик кластери" МЧЖ фаолияти кўздан кечирилиб, бандлиги таъминланган хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатлашилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур жамиятда 32 нафар "Аёллар дафтари" ва  "Ёшлар дафтари"га киритилганларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, улар томонидан атлас, адрас каби миллий матолардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрланиб, хорижий ва маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда.

Ташриф давомида келгусида "Ҳунармандчилик кластери" МЧЖ фаолиятини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан масъулларга тавсия ва таклифлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов раҳбарлигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Бойманов ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларнинг “Қуюв механика заводи” АЖда ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишда Президент томонидан жорий йил 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш, вагонлар ишлаб чиқариш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратилаётган кредит маблағларидан унумли фойдаланиб, жорий йилда 1 300 та юк вагонларини ишлаб чиқариш, шунингдек, вагонларни капитал таъмирлаш режаларини билан бажариш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилишга доир масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt