Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев раҳбарлигида аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, кўп қаватли уйларни бошқариш, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти соҳалари бўйича мавжуд дебитор қарздорликларни камайтиришни самарали ташкил қилишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят прокуратурасида ташкил қилинган штаб аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосари, МИБ, Департамент, солиқ, ИИБ, Марказий банк, Қурилиш ва уй-жой коммунал бошқармаси, бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда, бошқарув сервис компаниялари, сув ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сони ва сифати бўйича бир қатор тизимли муаммолар мавжудлиги кўрсатилиб, кўп қаватли уйларни бошқариш, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти соҳалари бўйича мавжуд дебитор қарздорликларни ундириш ишларини тизимли ташкил этиш ҳақида топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб - қувватлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш соҳасидаги долзарб вазифалар ижроси ўрганилди.

Ўрганиш натижалари Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигида Жиззах шаҳрида ўтказилган йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ўз вақтида ишга тушириш ва экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан тегишли чора - тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, ташриф давомида вилоятда амалга оширилаётган ва жорий йилда ишга тушириш белгиланган хорижий инвестиция иштирокидаги лойиҳалар билан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларни ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги биносида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банкларининг раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган учрашувда ишбилармон доира вакилларининг фаолиятида юзага келган 24 та муаммолли масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу муаммоларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 13 таси бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи У.Утаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни ва Президентнинг 31.05.2023 йилдаги “Экология ва атроф - муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ижроси Самарқанд вилояти “Зарафшон” миллий табиат боғида ўрганилди.

Хусусан, вилоятдаги мавжуд санитар-тозалаш корхоналари томонидан дебитор қарздорликни сўндириш, цемент заводлар иссиқхонлар хавф гуруҳига кўра 1, 2-тоифали корхоналарнинг белгиланган тарибда экспертиза хулосалари олинганлиги ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари томонидан атмосфера ва биосферага етказилаётган зарарларни камайтириш ҳамда дарё ўзанларида ишлаётган корхоналар, уларнинг фаолияти қонунийлиги, санитар тозалаш корхоналари ва уларнинг қарздорлиги мавжуд бўлганда, дебитор қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилиши бўйича  йўналишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, ўрганиш натижаларига кўра, миллий боғ ҳудудидаги 25 та ноқонуний қурилган қурилишларни бартараф этиш бўйича масъул идора ва мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдухакимов бошчилигида аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг шаҳар бошқармаси масъул ходимлари, шаҳардаги 12 та деҳқон бозорлари ҳамда Бозорлар уюшмаси раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини узлуксизлигини ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш юзасидан чора - тадбирлар белгилаб олинди.

Масъуллар ўзларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан қатъий огоҳлантирилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Сурхондарё вилояти прокурори С.Турдиев бошчилигида Денов туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи сектор раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирокида тумандаги таълим муассасаларида ўрганилиб, муҳокама қилинди.

Хусусан, вилоят прокурори Денов туманидаги 6, 44, 75, 76, 77, 79, 82 ва 84-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ҳозирда профилактик ҳисобда турган, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, мунтазам дарс машғулотларига қатнашмасдан келаётган ўқувчи ёшлар билан уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари, маҳалла еттилиги ва бошқа алоқадор ташкилот раҳбарлари билан биргаликда суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида ўқувчи ёшларга жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишнинг салбий оқибатлари, пухта билим олишлари, хорижий тил ва касб-ҳунар ўрганишлари учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар берилиб, “Қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар” тамойили асосида ҳуқуқий тушунча ва маслаҳат, қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Масъулларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда бу борадаги фаолият самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни қизиқишларига қараб тўгарак машғулотлари, касб-ҳунарга ўргатишга жалб қилиш юзасидан аниқ манзилли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt