Bosh prokuratura
37.6K subscribers
54.8K photos
6.77K videos
13.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов иштирокида вилоятда тўқимачилик ва текстил саноатида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 100 дан ортиқ тадбиркор ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммо ва тўсиқлар ҳақида фикр алмашдилар. Хусусан, яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омиллар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Мулоқот давомида тадбиркорларнинг муаммолари бевосита эшитилиб, тегишли мурожаатлар қабул қилинди ҳамда масъул идораларга уларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

Шунингдек, тадбиркорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида вилоят прокуратураси ҳузурида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унга келиб тушаётган мурожаатлар белгиланган тартибда тезкор кўриб чиқилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қашқадарё вилояти прокурори Б.Сайипов раҳбарлигида маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича вилоят прокурорининг ўринбосарлари, махкама тармоқ раҳбарлари, Департамент ва туман (шаҳар) прокурорлари иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу вазифаларни сўзсиз амалда бажарилишини таъминлаш юзасидан масъул ходимларнинг ҳисобот ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари эшитилиб, бу борадаги қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда, коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш, маиший коррупция омилларини чуқур таҳлил қилиб, бошқа қайд этилган кўрсатма ва топшириқлар масъул ходимларга етказилди ҳамда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган "Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бухоро вилояти прокурори У.Хамдамов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида қабул ўтказилди.

Қабулда жами 32 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари ўз мурожаатлари билан иштирок этди.

Мурожаатлар кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалаларни ташкил қилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш талаб этиладиганлари иш юритувга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Бош прокуратуранинг Кибержиноятчиликка қарши курашишда қонунийликни таъминлаш бўлими масъуллари томонидан Самарқанд вилояти ИИБ киберхавфсизлик марказида кибержиноятларнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда киберхавфсизлик соҳасидаги долзарб муаммолар, замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг самарали йўллари муҳокама қилинди.

Якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан иш юритувдаги фуқаролар манфаатлари юзасидан қарздорликларни ундириш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилда ҳудудий бўлимлар иш юритувига мазкур тоифадаги жами 189 млрд. сўмлик 24 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ишлари юритилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида 7 мингдан ортиқ ижро ҳужжати тамомланиб, 27,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.

Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган уй-жойлари, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иншоотлар учун ҳокимликлардан компенсация ундируви билан боғлиқ 25 та ижро иши бўйича жами 1 млрд. сўм маблағлар ундириб берилган.

Бундан ташқари, 2 213 нафар фуқаролар фойдасига 12,1 млрд. сўмлик маблағлар, шу жумладан, 610 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари ҳамда 10 млрд. сўмлик етказилган зарар маблағлари ундирилиши таъминланган.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Тошкент вилояти прокурори А.Мирзаев томонидан aҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, уларни олдида турган ва ечимини кутаётган бир қатор муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда қонуний ҳал этиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг барча важларини ҳар томонлама ва холисона текширилишини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш, уларнинг асоссиз равишда вақт йўқотишларига йўл қўймасликга алоҳида эътибор қаратилди.

Қабул давомида жами 14 нафар жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг суд, кредит ва субсидия ажратиш, қурилиш, ер ва электр энергияси масалалари, тергов-суриштирув ҳаракатлари, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва моддий ёрдам каби ижтимоий йўналишда ҳамда мулкий низолар ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди.

Келиб тушган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш ва тегишли мутахассисларнинг хулосалари талаб этиладиганлари иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt