Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори И.Наримов бошчилигида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Бойманов ва бошқа масъуллар иштирокида темир йўл транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишда Президент томонидан жорий йил 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни ўз муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш, тепловоз ва электровозларни таъмирлаш, модернизация қилишга ажратилган маблағлардан унумли фойдаланиб, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ривожлантиришнинг яхлит тизимини яратиш, тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, соҳани босқичма-босқич ислоҳ қилишга доир масалалар кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти прокурори М.Истамов томонидан аҳоли билан мулоқот майдонини кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Бухоро шаҳар 2-сектор биносида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 14 нафар жисмоний шахслар ҳамда 3 нафар юридик шахслар вакилларидан мурожаатлар келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилди, 13 та мурожатни ўрганиш муддат талаб қилганлиги боис, иш юритувга олиниб, ўрганиш ишлари бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Муқаддам хабар қилинганидек, Республика ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш борасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан Қўрғонтепа туманининг “Юксалиш” маҳалласида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида қиш мавсумида амалга оширилаётган ишлар аҳволи билан танишилди.

Сўнгра, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар интернат уйи фаолияти билан танишилиб, интернатдаги аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
​​Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган номулкий турдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган даврда иш юритувга жами 3 830 та шу турдаги ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 901 таси бола кўрсатиш ёки олиб бериш билан боғлиқ бўлса, қолгани уйга киритиш, уйдан чиқариш, ноқонуний қурилмаларни бузиш кабиларни ташкил этган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 1 246 та мазкур тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижроси амалда тамомланган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг ижро варақасига асосан жавобгар Н.Кадирбаева ҳисобидан Бўстонлиқ тумани "Кичиксой" маҳалласи Қатортош кўчаси 93-уй манзилида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган уй-жойни ўз ҳисобидан буздириш белгиланган.

Бироқ, берилган муддат ичида фуқаро ўз ихтиёри билан ноқонуний қурилган уй-жойни бузишдан бош тортиб келган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний қурилган уй-жойни жавобгар ҳисобидан бузилиши таъминланди.

Бу борадаги амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг мурожаатлари ечим топмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида Миробод туманида инвестиция дастури доирасида қурилаётган Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабидаги аҳвол ўрганилди.

Ушбу объект спортнинг гимнастика турига ихтисослашган мактаб бўлиб, унда жами 150 нафар ўқувчилар ўқитилиши режалаштирилган.

Масъуллар ушбу объектни кўздан кечириш жараёнида ўқувчиларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитларни яратиш, объектни пардозлаш ишларини тўлиқ ва сифатли қилиб якунлаш юзасидан пудратчига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, Миробод туманида давлат дастурлари доирасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектларнинг пудратчилари, лойиҳачилари ва давлат назоратини амалга оширувчи масъуллар билан ҳам суҳбатлашиб, уларга объектларни қурилиш ишларини сифатли ва ўз муддатида топширилиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров бошчилигида ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш борасида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, Иштихон туманининг “Қиёт” маҳалласида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Сўнгра, тумандаги “Митан деҳқон бозори”да амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Шунингдек, “Samarkand Stone Trade Corparation” МЧЖ Хитой қўшма корхонаси фаолияти билан танишилиб, масъулларга корхона фаолиятини яхшилаш борасида тегишли тавсиялар берилди.

Маҳаллалардаги кўчалар ва хонадонларда амалга оширилиши лозим бўлган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt