Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.8K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ижроси ўрганилди.

Хусусан, туманлар сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бўлимлари, кадастр агентлигининг туман бўлимлари ва кластер корхоналари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари тушунтирилди.

Масъулларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилиши, бунда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик бериш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

Мазкур жараёнда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Xalqaro press klub
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚪️ Халқаро пресс-клуб жамоаси Жиззах ва Самарқанд вилоятларида бўлишди!

🔹Дунёда майдони жиҳатидан 2 ўринда турувчи ёнғоқ плантацияси Жиззахда эканлигини билармидингиз?

🔸Прокурорлар ёрдами билан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун қандай қилиб имтиёзли кредит олиш мумкин?

🔹Боғдорчилик учун қандай субсидия турлари бор ва уларнинг миқдори нимага қараб белгиланади?

📌 Шу каби саволларга ХПКнинг Масофада кўрсатувининг навбатдаги сони орқали жавоб олишингиз мумкин.

🎥 Кўрсатувни сиз бугун, 21 январь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!

@IPCUzbekistan
Оғир ҳудудлари ободонлаштирилмоқда

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев
ва вилоят прокурори Шохрух Аминов бошчилигида 2-сектор ҳудудига кирган Боёвут туманининг оғир маҳалласи бўлган “Миришкор” маҳалласида ободонлаштириш ишлари бошланди.

Хусусан, маҳаллада техникалар ёрдамида 400 м ариқ зовурлари, 300 м йўл атрофи тозаланди, кўчаларнинг 400 м қисмига 200 тонна тош-шағал ётқизилди.

Шунингдек, масъуллар томонидан 1 дона трансформатор ва 250 м узунликдаги электр узатиш тармоқлари таъмирланди ҳамда 10 дона яроқсиз ҳамда қўл бола симёғочлар янгисига алмаштирилди. Шу билан бирга, истеъмолчиларга 161 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.

Тиббиёт ходимлари томонидан 110 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 20 нафар фуқаро бепул дори-дармонлар билан таъминланди.

Тадбир давомида, маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносини қуриш учун тамал тоши қўйилди.

Бундан ташқари, таъмирталаб аҳволга келиб қолган 30-сон умумтаълим мактаби биноси кўздан кечирилиб, мазкур таълим муассасасини реконструкция қилиш юзасидан топшириқ берилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан, "Обод" маҳалласида амалга оширилаётган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ишлар, шунингдек, туман ҳоким ёрдамчиларининг ишини тизимли йўлга қўйиш юзасидан масъулларга вазифалар ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш борасида ўтган даврда амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, келгуси фаолиятида фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш, прокуратура фаолиятини “намунавий тизим”га айлантириш ва “Халқ прокуратураси” даражасига етказиш юзасидан вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди.

👉 @uzbprokuratura
18 январь куни Фарғона вилояти прокуратураси
ва ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари билан ҳамкорликда
ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори А.Т. мансаб ваколати доирасига кирмасада, фуқаро А.Х.дан унга тегишли бўлган гўшт дўкони орқа томонида жойлашган 1,5 сотих ер майдонини, гўёки кадастр ходимлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шу куни мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ

Бош прокуратура кенг жамоатчилик эътиборини яна бир бор прокуратура органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш олиб борилаётганига қаратади.

Бинобарин, Бош прокуратура мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақиради.

Агар прокуратура органларининг бирон-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат (ёки ҳаракатсизлик)ни кузатсангиз, сезсангиз, бу ҳақда зудлик билан Бош прокуратура Шахсий хавфсизлик бошқармасининг (71) 202-08-28 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

*****************

ОБРАЩЕНИЕ ГЕНЕРАЛЬНОЙ ПРОКУРАТУРЫ К ОБЩЕСТВЕННОСТИ

Генеральная прокуратура в очередной раз хочет обратить внимание широкой общественности на проводимую бескомпромиссную и ожесточённую борьбу с коррупцией в органах прокуратуры.

В связи с этим, Генеральная прокуратура призывает каждого гражданина нашей страны активно сотрудничать в искоренении коррупции в обществе, в частности в органах прокуратуры.

Если Вы стали свидетелем либо вам известны факты проявлений коррупции в действии (или бездействии) какого-либо сотрудника органов прокуратуры, просим незамедлительно сообщить об этом по номеру (71) 202-08-28 «Телефона доверия» Управления собственной безопасности Генеральной прокуратуры.

Конфиденциальность информации о заявителях полностью гарантируется.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарори ижросини самарали таъминлаш мақсадида махсус комиссиялар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Қайд этиш лозимки, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришда жамоатчилик иштирокини янада ошириш, латент (яширин) ҳолатда қолаётган жиноятларни барвақт аниқлаш, уларни ўз вақтида фош этишда ташаббускор ҳамда фаол фуқароларнинг иштирок этиш даражасини кенгайтириш ва уларни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Бош прокуратура томонидан 2021 йилда жами 18 нафар шахслар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлиги ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашганлиги сабабли рағбатлантирилди.

Ушбу хабарлар асосиида 16 та ҳолатда пора олиш ва 2 та ҳолатда бюджет маблағларини жуда кўп миқдордаги қийматда талон - торож қилиш жиноятлари фош этилиб, айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Албатта, коррупцияга қарши муросасиз курашишда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этиб келаётганлиги қувончли ҳолдир.

Шу боис, барча фуқароларни жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

👉 @uzbprokuratura
Наманган вилоят прокурори Жахонгир Хатамов томонидан карантин талабларига риоя қилинган ҳолда аҳоли қабуллари ўтказиб келинмоқда.

Бугун, Янгиқўрғон туманида ўтказилган қабулда ишга жойлаштириш, иш ҳақи, уй-жой, кредит, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 20 нафар фуқаронинг мурожаатлари келиб тушди.

Уларнинг 7 таси жойида ҳал этилди, 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, қўшимча ўрганишни талаб қилган 12 та мурожаат шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.

👉 @uzbprokuratura
21 январь куни “Rost24.uz” сайти томонидан ўтказилган “Йил танлови – 2021” анъанавий танловининг тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Кенг жамоатчилик орасидаги сўровномага кўра Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати “Йилнинг энг фаол матбуот котиби” номинациясида 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Ҳозирги шиддатли ва ҳар бир ахборот қимматли бўлган давр биз, матбуот хизматлари ходимлари олдига доимий тарзда ўз устимизда ишлашни талаб сифатида қўяди. Бунинг баробарида оммавий ахборот воситалари томонидан эътироф этилиш эса икки карра ёқимлидир.

Ишонч ва эътироф учун жамоамиз сўровномада қатнашган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, келгусида янада фаол ва жадалроқ иш олиб боришга тайёр эканлигини билдиради!

👉 @uzbprokuratura